Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/2367 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк Ответчик / Подсудимый Маматжом-Фарход фермер хўжалиги
Source ID 1148940 Claim ID 3508320 PDF Hash 3b35a8167a407d89... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
Ушбу Кодекснинг 736-моддаси Ушбу Кодекс 736 code_article
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
давлат божи ва суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси давлат божи ва суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/2367-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Маматжом-Фарход” фермер хўжалиги ва “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Маматжом-Фарход” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар”) ва қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар”)дан 6.953.226 сўм кредит фоизи ва 190.200.000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 197.153.226 сўм кредит қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.Бойқўзиев кўрсатма бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгарлар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд муҳокамасини ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 8 сентябрь куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида даъвогар жавобгарга “МХ-1.8” русумли пахта териш машинасини “TTZ-811” русумли трактор билан сотиб олиш учун йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 254.700.000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган. Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида даъвогар, қўшимча жавобгар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 8 сентябрда кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра жавобгар 254.700.000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда қўшимча жавобгар даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб рақамидаги маблағлар ёки ликвидли молмулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.5-бандида жавобгар томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11-бандида белгиланган мажбуриятларини бажарилмаганда ва кредит мақсадга номувофиқ ишлатилганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, даъвогар берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Кредит шартномаси шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгарга жами 254.700.000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя қилмаганлиги оқибатида 6.953.226 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида даъвогар томонидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу Кодекснинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддаси кўра эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Демак, даъвогар жавобгарлардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бинобарин, суд иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 6.953.226 сўм кредит фоизи ва 190.200.000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 197.153.226 сўм кредит қарзини солидар тартибда ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талабларига мувофиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “Маматжом-Фарход” фермер хўжалиги ва “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 6.953.226 сўм кредит фоизи ва 190.200.000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 197.153.226 сўм кредит қарзи солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар “Маматжом-Фарход” фермер хўжалигидан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Маматжом-Фарход” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.943.065 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев