← Назад
Решение #526725 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 354 | — | code_article | |
| бандида ФК | 116 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 45 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2202/994-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Абдуллаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Қодиров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим прокурори
А.Маматалиев, “Умар Сирожиддин чорбоғи” оилавий корхонаси вакиллари
Б.Зияев (раҳбар), У.Мажидов (2023 йил 13 июлдаги 5-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, “Умар Сирожиддин чорбоғи” оилавий корхонасининг
Ўзбекистон Республикаси АТБ “Агро банк” ва “Агро банк”ининг Ғиждувон
филиалига нисбатан тарафлар ўртасидаги 2020 йил 11 сентябрдаги
1503-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Ромитан туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 декабрдаги қарори устидан Бухоро вилоят прокурори томонидан
берилган кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “Агро банк” (бундан буён
матнда Банк деб юритилади)нинг Ғиждувон туман филиали (бундан буён
матнда банк филиали деб юритилади) ва “Умар Сирожиддин чорбоғи”
оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 11 сентябрда 1503-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига кўра банк даъвогарга боғдорчиликни
ривожлантириш мақсадида боғ сотиб олиш учун 60 ой муддатга, йиллик
15 фоиз устама тўлаш шарти билан нақд пулсиз 220.000.000 сўм кредит
ажратган.
Кредит таъминоти сифатида фуқаро Примова Мақсуда Умаровнага
тегишли Ғиждувон тумани ХХI аср шох кўчасида жойлашган умумий
майдони 50 кв.метр, қурилиш ости майдони 50 кв.метр бўлган икки
қаватли савдо дўкони биноси гаровга қўйилган. 2020 йил 17 сентябрь
кунида тарафлар ва гаровга қўювчи ўртасида ипотека шартномаси
нотариал тартибда расмийлаштирилган.
Даъвогар кредит шартномаси расмийлаштирилишида қонун
талаблари бузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сонли қарорининг 9-бандига хилоф равишда
тузилганлиги, кредит шартномаси 14 фоиз ставкада берилмасдан 1 фоизга
юқори белгиланиши ва кредит мажбуриятини бажариш учун гаров
қилинганлиги қонун талабларига мувофиқ келмаслигини асос қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида ва апелляция шикоятида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги
52-сон қарори билан тасдиқланган “Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш,
иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари
асосида бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади)
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги
ПҚ-3777-сонли қарорининг 9-банди талаблари бузилганлигини кўрсатган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги
ажрими билан даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ажрими бекор қилиниб, янгидан кўриш учун юборилган.
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Бухоро вилоят прокурорининг кассация протестида Ромитан
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ҳамда Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Бунга асос қилиб, протестда даъво аризасида банк филиали жавобгар
сифатида кўрсатилганлиги, суднинг ажрими билан Банк қўшимча жавобгар
сифатида жалб қилиниб хатоликка йўл қўйилганлиги, суднинг ҳал қилув
қарорида судлар томонидан Банк жавобгар сифатида жалб этилмасдан,
даъвонинг банк филиалига нисбатан қисми юзасидан суднинг тўхтами баён
қилинмаганлиги, ИПК ва Пленум қарори талаблари бузилганлиги, иш
янгидан кўриш учун юборилганда, апелляция судининг кўрсатмалари ишни
мазмунан кўраётган биринчи инстанция суди учун мажбурийлиги, бироқ
ҳал қилув қарорида ушбу талаблар бажарилмаганлиги, апелляция қарорида
ҳам ушбу ҳолатларга муносабат билдирилмаганлиги, суднинг ажрими
билан фуқаро М.Примова ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинганлиги, аммо судлар томонидан
чақирилмасдан унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор қарор қабул
қилинганлиги, ваҳоланки фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон
туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан жавобгар ва М.Примовадан
солидар тартибда 227.650.000 сўм кредит қарз ундирилиб, ундирув гаров
мулкига қаратилганлигини баён қилинган.
Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган Банк суд мажлисида ўз
вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни унинг вакиллари иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестида баён
қилинганларни такрорлаб, протестни қаноатлантиришни ва Ромитан
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ҳамда Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит маблағи
йиллик 14 фоиз тўлаш шарти билан ажратилиши лозим бўлганлигини,
бироқ банк томонидан йиллик 15 фоиз тўлаш шарти билан шартнома
тузилганлигини билдириб, протестни қувватлашини маълум қилиб,
кассация протестини қаноатлантиришни, Ромитан туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 декабрдаги қарори бекор қилиб, ишни бошқа вилоят судига юборишни
сўради.
Судлов ҳайъати суд мажлисида иштирок этган прокурорнинг
фикрини тинглаб, жавобгар вакилининг эътирозларини эшитиб, кассация
протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
кассация
протестини
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасидаги кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган “Интенсив боғ ва
токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг
ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида”ги Низом
тасдиқланган.
Мазкур Низом билан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш,
иссиқхоналар қўриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари
асосида бериш тартиби белгиланган.
Низомнинг 5-бандининг иккинчи хатбошисида, интенсив боғ ва
токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари тижорат банкларининг
оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила — тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон
қарори асосида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури (кейинги ўринларда
“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури деб аталади) доирасида
ажратиладиган кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.
Мазкур Низомнинг 29-бандида, тижорат банклари ўзаро келишилган
шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб
олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкинлиги белгиланган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг
1.3. бандида, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори 15 фоиз
миқдорида белгиланган. Кредит мақсади, боғдорчиликни ривожлантириш
мақсадида боғ сотиб олиш учун ажратилган. Демак даъвогарга кредит
маблағи интенсив боғ қуриш, барпо этиш учун эмас, балки боғ сотиб олиш
учун ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар
бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ПҚ-3777-сон
қарори (20.12.2021 йилдаги таҳририда) (матнда ПҚ-377-сонли қарор деб
юритилади) 9-бандида “Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари
томонидан кредитлар:
33 миллион сўмгача бўлган миқдорда — тадбиркорлик ташаббусига
эга жисмоний шахсларга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким
ёрдамчисининг тавсиялари;
225 миллион сўмгача бўлган миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг
тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик
тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари,
кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг
кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари;
225 миллион сўмдан ортиқ миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг
тавсияларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий
лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган
таъминот турларига асосан ажратилади.
Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ “Халқ банки”,
“Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ орқали Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича, 2022 йил
1 январдан - тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада
берилади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасига
кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш
бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ихтиёрий тузилган
бўлиб, шартнома шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланган.
Жумладан, шартноманинг 1.3-бандида кредитдан фойдаланганлик учун
фоиз миқдори 15 фоиз миқдорида белгиланиши, 3.2-бандида гаров
таъминоти сифатида Примова Мақсуда Умаровнага тегишли савдо дўкони
биноси гаров сифатида тақдим қилиниши келишилган.
Қолаверса, ПҚ-3777-сонли қарор 9-бандида қонун ҳужжатлари
доирасидаги бошқа таъминот турларига асосан кредит ажратилиши
назарда тутилган. Тарафлар ўртасида кредит таъминоти сифатида фуқаро
М.Примовага тегишли мулк гаровга қўйилиши қонун ҳужжатлари
доирасида тузилган таъминот тури ҳисобланади.
ФК 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ тартибот ёки
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисида битимларни ҳақиқий эмас деб
топишга ФКнинг 115-126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича
йўл қўйилиши таъкидланган.
Пленум қарорининг 12-бандида ФК 116-моддасига кўра, ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб, қонун ҳужжатларининг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмунда, ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши
мақсадда, ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим
ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг
бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса,
битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўзўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Пленум қарорининг 30-бандига кўра,
битимларни ҳақиқий эмаслигини исботлаш даъвогар зиммасига
юклатилади.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида 2020 йил 11 сентябрда тузилган
1503-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун ФКда
белгилаб қўйилган асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғриси” ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 4-бандининг, 4-хатбошисида, даъво юридик шахснинг ўзига
эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса,
ИПК 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад
этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини
ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш ҳамда суд харажатларини ундиришда асосли тўхтамга келган бўлсада, Банкни жавобгар сифатида эмас балки қўшимча жавобгар сифатида
жалб қилишда, банк филиали иқтисодий судда тараф бўла олмаслиги
сабабли унга нисбатан иш юритишни тугатмасдан барвақт хулосага келган.
Ўз навбатида Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларга баҳо
бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда хатоликка йўл
қўйган.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт
соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар
бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан
юзага келадиган низоларга доир ишлар ишлар иқтисодий судга
тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли
бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Шу сабабли, банк филиалига нисбатан иш юритиш тугатилиши
лозим.
Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда моддий ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллан ва бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга
сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг
4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация протестини
қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгартиришни лозим топади.
Протестда, даъво аризасида банк филиали жавобгар сифатида
кўрсатилганлиги, суднинг ажрими билан Банк қўшимча жавобгар сифатида
жалб қилиниб хатоликка йўл қўйилганлиги, суднинг ҳал қилув қарорида
судлар томонидан Банк жавобгар сифатида жалб этилмасдан, даъвонинг
банк филиалига нисбатан қисми юзасидан суднинг тўхтами баён
қилинмадаг ИПК ва Пленум қарори талаблари бузилганлиги, иш янгидан
кўриш учун юборилганда, апелляция судининг кўрсатмалари ишни
мазмунан кўраётган биринчи инстанция суди учун мажбурийлиги, бироқ
ҳал қилув қарорида ушбу талаблар бажарилмаганлиги, апелляция қарорида
ҳам ушбу ҳолатларга муносабат билдирилмаганлиги келтирилган.ИПКнинг
301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда,
ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун
суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Шунингдек, протестда суднинг ажрими билан фуқаро М.Примова
ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинганлиги, аммо судлар томонидан чақирилмасдан унинг ҳуқуқ ва
манфаатларига дахлдор қарор қабул қилинганлиги, ваҳоланки фуқаролик
ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан
жавобгар ва М.Примовадан солидар тартибда 227.650.000 сўм кредит қарз
ундирилиб, ундирув гаров мулкига қаратилганлиги важлари келтирилган.
Суднинг тарафлар ўртасидаги 2020 йил 11 сентябрдаги 1503-сонли
кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
талабини рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори, фуқаро Примова Мақсуда
Умаровнанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қабул қилинмаган.
Қайд этилганларга кўра, протестда келтирилган важлар ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга асос бўла олмайди.
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация
протестини қисман қаноатлантириб, Ромитан туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 декабрдаги қарорини бекорини ўзгартиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишни кассация инстанция судида кўриш учун жавобгардан
750.000 сўм давлат божи республика бюджетига 33.000 сўм почта харажати
Олий суд депозитига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 297, 301–303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Бухоро вилоят прокурорининг кассация протести қисман
қаноатлантирилсин.
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал
8
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми Ўзбекистон Республикаси АТБ
“Агробанк”нинг Ғиждувон филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин
жумласи билан тўлдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Умар Сирожиддин
чорбоғи” оилавий корхонаси:
- республика бюджетига 750.000 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Р.Сагатов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
З.Рустамов