Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/59959 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ANOR BANK" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "KOMIL UNSUR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1131726 Claim ID 3308061 PDF Hash 2ec5cdf54050d122... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ида ИПК 127-моддаси ида ИПК 127 law
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
йича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107-моддаси йича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110 law
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ароллик кодекси 989-моддаси ароллик кодекси 989 code_article
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онун 18-моддаси онун 18 law
ли эмаслиги асос билан ИПК 110-моддаси ли эмаслиги асос билан ИПК 110 law
Текст решения 19 516 символов
4-1001-2227/59959-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Мухитдинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – бошқарма бошлиғи Ж.Максудов (2022 йил 16 майдаги 37/12/65-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – М.Мирзажанов (2023 йил 31 майдаги 16-К-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Anor Bank” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Komil Unsur” масъулияти чекланган жамияти зиммасига мажбурият юклаш ва 15 000 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Komil Unsur” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасининг веб-сайт ва “Telegram” каналида “Анорбанк”нинг “молиявий фокуслари” мижозларни нега ғазаблантиради” номли пост жойлаштирилиб, унда “Сиз кутган дақиқаларда кутилмаган ошкораликлар” илмоқли жумласи билан кўрсатув ҳақида қисқа дақиқалик реклама ахбороти жойлаштирилган. Шунингдек, жавобгарга тегишли бўлган оммавий-ахборот воситаси томонидан Банк ҳақидаги 30 дақиқадан ортиқ бўлган журналистик текширувга асосланган кўрсатув 2022 йилнинг 15 октябрь куни “Youtube”даги канали орқали намойиш этилган. “Anor Bank” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки Банк деб юритилади) жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасига тегишли веб-сайт ва “Telegram” каналида Банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга Банкнинг раддияси чиқариш ва “Youtube”даги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш, 10 000 000 000 сўм ололмай қолинган даромад (бой берилган фойда) ва ишчанлик обрўсига путур етказилган учун 5 000 000 000 сўм маънавий зарар (компенсация)ни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар томонидан Банк ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилиши оқибатида бошқа оммавий ахборот воситалари, турли ижтимоий тармоқлар ва блогерлар томонидан ҳам ҳаққоний бўлмаган, бузиб талқин этилган, сохталаштирилган, Банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказувчи ахборот хуружи юзага келганлиги ҳамда “SOF.UZ” оммавий ахборот воситаси сифатида ўзи тарқатган ҳаққоний бўлмаган, нотўғри ва текширилмаган ахборотни тарқатиб Банкнинг ишбилармонлик обрўсига путур етказиш билан бир қаторда моддий зарар етказилишига ҳам сабабчи бўлганлигини кўрсатган. Низо бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар даъвогар 2023 йил 6 январь куни судга даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмига аниқлик киритиш ҳақида 6/239-сонли ариза киритиб, унда жавобгар ҳисобидан 3 721 211 678,85 сўм етказилган ҳақиқий зарар, 6 278 788 321,15 сўм ололмай қолинган даромад (бой берилган фойда)ни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан Банкнинг даъво аризасига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, даъвогар 2023 йил 10 январь куни судга 6/830-сонли даъво аризасига қўшимча киритиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, унда даъво талабининг жавобгар зиммасига “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасига тегишли веб-сайт ва “Telegram” каналида Банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга Банкнинг раддияси чиқариш ва “Youtube”даги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш қисмларидан воз кечган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан низо иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли эмас деган асос билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ажрими бекор қилинган ва иш мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 1 мартдаги қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди бир неча қўпол процессуал хатолларга қўл қўйганлиги ва қонунни тўғридан-тўғри бузганлиги, фуқаро А.Чимирзаев ишга жавобгар сифатида жал қилинган бўлишига қарамай судда унинг иштирокини таъминлаш чораларини кўрмаганлиги, Банк апелляция шикоятини А.Чимирзаевга юбормаганлиги ва бу апелляция шикоятини қайтаришга асос бўлишига эътибор қаратмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 31-бандида ишни суд муҳокамасига тайёрлашда суд манфаатдор шахсларни иш бўйича иш юритиш ҳақида ИПК 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилиши, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар судга келмаган ҳолда, агар суд башарти унинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин эмас деб ҳисобламаса, иш унинг иштирокисиз қўриб чиқилиши мумкинлиги, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киритган аризалари асосида қўзгатилган иш бўйича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлмаслиги, агар суд мажлисида иштирок этаётган манфаати кўзланган шахс даъвони қўллаб-кувватлаётган бўлса, бундай ишлар бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган шахслар ва манфаати кўзланган шахс суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, бу ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, бунда тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахснинг иштирокисиз ишнинг кўрилишига йўл қўйилмаслиги ва бу ҳар қандай ҳолда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши (ИПКнинг 279 ва 302-моддалари) ҳақида тушунтириш берилганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида “Биринчи инстанция суди оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши, муаллиф бу ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс ҳисобланиши, хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга бўлган муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари асар муаллифида сақланиб қолиниши назарда тутилганлиги, шунингдек жавобгарга тегишли бўлган “SOF.UZ” оммавийахборот воситасининг веб-сайти ва “Youtube”даги канали орқали тарқатилган низоли ахборот муаллифи фуқаро А.Чимирзаев эканлигини инобатга олиб, фуқаро А.Чимирзаевни ишга жавобгар сифатида жалб қилишни лозим деб ҳисоблаб, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан низо бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки, даъвогар томонидан судга иш судда кўрилиши давомида, яъни 2023 йил 6 январь куни даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмига аниқлик киритиш ҳақида 6/239-сонли ариза киритилиб, унда жавобгар ҳисобидан 3 721 211 678,85 сўм етказилган ҳақиқий зарар, 6 278 788 321,15 сўм ололмай қолинган даромад (бой берилган фойда)ни ундириш сўралган. Шунингдек, даъвогар 2023 йил 10 январь куни жавобгарга нисбатан “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасига тегишли веб-сайт ва “Telegram” каналида банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга банкнинг раддияси чиқариш ва “Youtube”даги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш тўғрисида 6/830-сонли ариза тақдим этган” деб кўрсатганлиги, ҳақиқатда, даъвогар томонидан 2023 йил 6 январь куни даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмига аниқлиқ киритиш ҳақида 6/239-сонли ариза, 2023 йил 10 январь куни жавобгарга нисбатан мажбурият юклаш тўғрисидаги талабларидан воз кечиш ҳақида 6/830-сонли ариза тақдим қилинганлиги, лекин, апелляция инстанцияси суди ушбу аризалар иш юритишга қабул қилганлиги ёки йўқлигини ўрганиб кўрмаганлиги, ИПКнинг 157-моддасида даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади деб белгиланганлиги, аммо Банкнинг 6/239 ва 6/830-сонли аризаларини 4 иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилмаганлиги, биринчи инстанция суди ажримида иш фуқаролик судига тааллуқли бўлганлиги боис, ушбу аризалар муҳокама қилинмаганлигини кўрсатилганлиги, аммо, апелляция инстанцияси суди иш юритишга қабул қилинмаган Банкнинг 2 та аризаси асосида хулоса чиқариб юборганлиги, бу билан жавобгарларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилишига йўл қўйилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги қарори 22-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши, ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқли. Биринчи инстанция суди оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши, муаллиф бу ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс ҳисобланиши, хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга бўлган муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари асар муаллифида сақланиб қолиниши назарда тутилганлиги, шунингдек жавобгарга тегишли бўлган “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасининг веб-сайти ва “Youtube”даги канали орқали тарқатилган низоли ахборот муаллифи фуқаро А.Чимирзаев эканлигини инобатга олиб, фуқаро А.Чимирзаевни ишга жавобгар сифатида жалб қилишни лозим деб ҳисоблаб, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан низо бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки, Банк томонидан судга 2023 йил 6 январь куни даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмига аниқлик киритиш ҳақида 6/239-сонли ариза киритилиб, унда жавобгар ҳисобидан 3 721 211 678,85 сўм етказилган ҳақиқий зарар, 6 278 788 321,15 сўм ололмай қолинган даромад (бой берилган фойда)ни ундириш сўралган. Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан Банкнинг ушбу аризаси иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, Банк 2023 йил 10 январь куни жавобгарга нисбатан “SOF.UZ” оммавий-ахборот воситасига тегишли веб-сайт ва “Telegram” каналида Банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга Банкнинг раддияси чиқариш ва “Youtube”даги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш тўғрисида 6/830-сонли ариза тақдим этган. ИПКнинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талаби миқдорига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса-да, Банкнинг даъво талабининг бир қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилиш ёки уни қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилмаган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларида мавжуд бўлган “Komil Unsur” МЧЖ (буюртмачи) билан фуқаро Абдулла Холбутаевич Чимирзаев (ижрочи) ўртасида 2022 йил 1 июнда тузилган 01-М-сонли “Фуқаролик ҳуқуқий тартибдаги шартнома” шартларига ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқароллик кодекси 989-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар. Бундай ҳолатда биринчи инстнация суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан низо бўйича иш юритиш тугатиш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатиб, иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилган ва ишни мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборган. Жавобгарнинг фуқаро А.Чимирзаев ишга жавобгар сифатида жал қилинган бўлишига қарамай судда унинг иштирокини таъминлаш чораларини кўрмаганлиги, Банк апелляция шикоятини А.Чимирзаевга юбормаганлиги ва бу апелляция шикоятини қайтаришга асос бўлишига эътибор қаратмаганлиги ҳақидаги важи суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, Банк томонидан айнан ишга А.Чимирзаевни жалб қилиш ва иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ушбу ноқонуний ажримдан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ишга А.Чимирзаевни жалб қилиш ва иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги хулосаси билан келишмаган. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 31-бандида берилган тушунтиришларга ҳавола қилиб, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши, бунда тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахснинг иштирокисиз ишнинг кўрилишига йўл қўйилмаслиги ва бу ҳар қандай ҳолда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши (ИПКнинг 279 ва 302-моддалари)ни важ қилиб кўрсатган. Бироқ, мазкур ҳолатда Банк биринчи ва кейинги суд мажлисларида иштирок этиб, даъво талабларига аниқлик киритиш ва даъвонинг жавобгар зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризаларни судга тақдим қилган. Бундан ташқари, кассация шикоятида даъвогар томонидан 2023 йил 6 январь куни даъво талабининг моддий зарар ундириш қисмига аниқлиқ киритиш ҳақида 6/239-сонли ариза, 2023 йил 10 январь куни жавобгарга нисбатан мажбурият юклаш тўғрисидаги талабларидан воз кечиш ҳақида 6/830-сонли ариза тақдим қилинганлиги, лекин, апелляция инстанцияси суди ушбу аризалар иш юритишга қабул қилганлиги ёки йўқлигини ўрганиб кўрмаганлигини важ қилиб кўрсатган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг айнан ушбу процессуал ҳуқуқ нормасини бузилишини, яъни, ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилмаганлигини иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишнинг асосларидан бири сифатида кўрсатган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. 7 Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатллари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, мазкур ҳолатда низо иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли эмаслиги асос билан ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақида апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилганлиги сабабли жавобгардан давлат божи ундирилмайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Komil Unsur” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Komil Unsur” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев