← Назад
Решение #526739 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
29 217 символов
4-1501-2204/9861-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Фарғона вилоят судининг техник кўмагида “Buyuk-Metan”
масъулияти чекланган жамиятидан вакил Х.Каримов (2023 йил
6 июлдаги 48-сонли ишончнома асосида), “Hududgazta`minot” АЖ дан
вакиллар Б.Хайдаров, У.Муратов, В.Малаганиева (2023 йил 13 июлдаги
04-19-166/6720-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Buyuk-Metan”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) нинг жавобгар “Hududgazta`minot” АЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) га нисбатан асоссиз ечиб олинган 1.123.017.800
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрь кунги ҳал қилув
қарори ҳамда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 февралдаги қарори устидан “Hududgazta`minot”
АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
иш ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ
таъминоти филиали (бундан буён матнда филиал деб юритилади) ўртасида
2020 йил 18 июнда 381-сонли табиий газ етказиб бериш ҳақида шартнома
тузилган. Мазкур шартномага 2020 йил 1 июль куни киритилган 36-сонли
қўшимча шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил июль сентябрь ойларига ҳар бир ой учун 500 000 м3дан, 2020 йил октябрь – декабрь
ойларига ҳар бир ой учун 600 000 м3дан табиий газ етказиб бериши, даъвогар
эса шартномада келишилган тартиб ва миқдорда ҳақ тўлаши белгиланган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
томонидан 1.123.017.800 сўм маблағ асоссиз ечиб олинганлиги важи билан
ушбу суммани ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрь кунги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 1.123.017.800 сўм зарар суммаси,
22.460.356 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида, апелляция инстанцияси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида сотиб олувчи
томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган
электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади” деб кўрсатилган
бўлишига қарамасдан, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасига
илова қилинган ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан электрон
шаклда юборилганлигига эътибор берилмаганлиги, қўлланилиши лозим
бўлган қонунчилик қўлланилмаганлиги важлари баён қилиниб, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрь кунги ҳал қилув
қарори ҳамда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 февралдаги қарорини бекор қилиш сўралган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрь кунидаги ажрими билан ишга
“Ўзнефтгазинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бўлимидан мутахассис
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантириб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
9 декабрь кунги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 февралдаги
қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссизлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 9 декабрь кунги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
17 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулоти етказиб
бериш шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
ФКнинг 470-моддаси биринчи қисмида энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш
тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов
асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланиши белгиланган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 18 июнда 381-сонли табиий
газ етказиб бериш ҳақида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага
2020 йил 1 июль куни киритилган 36-сонли қўшимча шартномага асосан
филиал томонидан даъвогарга 2020 йил июль - сентябрь ойларига ҳар бир ой
учун 500 000 м3дан, 2020 йил октябрь – декабрь ойларига ҳар бир ой учун
600 000 м3дан табиий газ етказиб бериши, даъвогар эса шартномада
келишилган тартиб ва миқдорда ҳақ тўлаши лозим бўлган.
2020 йил 31 августда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил
1 август кунидан 31 август кунига қадар жами 127 832 м 3 табиий газ етказиб
берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан электрон ЭГХУ ўртасидаги 2020 йил август ойи фарқи
ҳисоб-китоб қилинганида ортиқча 20 527 м3 суммаси 20 527 000 сўм;
2020 йил 30 сентябрда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил
1 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига қадар 113 390 м 3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 10 079 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан электрон ЭГХУ ўртасидаги 2020 йил сентябрь ойи
фарқи ҳисоб-китоб қилинганида ортиқча 10 079 м3 суммаси 10.079.000 сўм
эканлиги аниқланиб, ушбу суммалар истеъмолчидан ечиб олинган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 29 декабрда 14-Н-сонли табиий газ етказиб
бериш ҳақида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан жавобгар
томонидан даъвогарга 2021 йил январь - февраль ойларига ҳар бир ой учун
700 000 м3дан, 2021 йил март ойи учун 500 000 м3дан, 2021 йил апрель ойи
учун 400 000 м3дан, 2021 йил май - сентябрь ойларига ҳар бир ой учун 300 000
м3дан, 2021 йил октябрь ойи учун 500 000 м3дан, 2021 йил ноябрь - декабрь
ойлари учун ҳар бир ойга 700 000 м3дан табиий газ етказиб бериши, даъвогар
эса шартномада келишилган тартиб ва миқдорда ҳақ тўлаши лозим бўлган.
2021 йил 31 январда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 январь кунидан 31 январь кунига қадар жами 421 746 м3 суммаси 421 746 000
сўмлик табиий газ етказиб берилган, далолатнома бўйича қўшимча 14 579 м 3
табиий газ етказиб берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан
ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги
Автопилот газ ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил январь ойи
фарқи ҳисоб-китоб қилинганида ортиқча 14 579 м3 суммаси 14.579.000 сўм;
2021 йил 28 февралда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 февраль кунидан 28 февраль кунига қадар жами 277 170 м3 табиий газ
етказиб берилган, далолатнома бўйича қўшимча 24 132 м3 табиий газ етказиб
берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил февраль ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 24 132 м3 суммаси 24.132.000 сўм;
2021 йил 31 мартда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 1 март
кунидан 31 март кунига қадар жами 319 146 м3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 15 441 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил март ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 15 441 м3 суммаси 15.441.000 сўм;
2021 йил 30 апрелда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар жами 211 603 м 3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 5 141 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил апрель ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 5 141 м3 суммаси 5.141.000 сўм;
2021 йил 31 майда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 1 май кунидан
31 май кунига қадар жами 220 162 м3 табиий газ етказиб берилган, далолатнома
бўйича қўшимча 12 759 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб
маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги даъвогарга
қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ
ўртасидаги 2021 йил май ойи фарқи ҳисоб-китоб қилинганида ортиқча 12 759
м3 суммаси 12.759.000 сўм;
2021 йил 30 июнда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 1 июнь
кунидан 30 июнь кунига қадар жами 188 766 м 3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 36 662 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил июнь ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 36 662 м3 суммаси 36.662.000 сўм;
2021 йил 31 июлда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 1 июль
кунидан 31 июль кунига қадар жами 191 073 м3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 64 407 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил июль ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 64 407 м3 суммаси 64.407.000 сўм;
2021 йил 31 августда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 август кунидан 31 август кунига қадар жами 186 155 м3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 72 922 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил август ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 72 922 м3 суммаси 72.922.000 сўм;
2021 йил 30 сентябрда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига қадар жами 198 808 м3 табиий газ
етказиб берилган, далолатнома бўйича қўшимча 40 767 м3 табиий газ етказиб
берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил сентябрь ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 40 767 м3 суммаси 40.767.000 сўм;
2021 йил 31 октябрда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 октябрь кунидан 31 октябрь кунига қадар жами 220 886 м3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 48 408 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил октябрь ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 48 408 м3 суммаси 48.408.000 сўм;
2021 йил 30 ноябрда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 ноябрь кунидан 30 ноябрь кунига қадар жами 266 052 м 3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 70 834 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил ноябрь ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 70 834 м3 суммаси 70.834.000 сўм;
2021 йил 31 декабрда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
1 декабрь кунидан 31 декабрь кунига қадар жами 288 386 м3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 110 146 м3 табиий газ етказиб
берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил декабрь ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 129.558.800 сўм эканлиги аниқланиб, ушбу
суммалар истеъмолчидан ечиб олинган.
Бундан ташқари тарафлар ўртасида 2020 йил 29 декабрда тузилган
14-Н-сонли табиий газ етказиб бериш ҳақидаги шартномага қўшимча келишув
тузилиб, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали томонидан даъвогарга
2022 йил январь ойига 500 000 м3дан, 2022 йил февраль ойига 450 000 м3дан,
2022 йил март ойига 400 000 м3дан, 2022 йил апрель ойига 200 000 м3дан,
2022 йил май ойига 300 000 м3дан, 2022 йил июнь ойига 300 000 м3дан,
2022 йил июль ойига 300 000 м3дан, 2022 йил август ойига 220 000 м3дан
табиий газ етказиб бериши, даъвогар эса шартномада келишилган тартиб ва
миқдорда ҳақ тўлаши лозим бўлган.
2022 йил 31 январда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил
1 январь кунидан 31 январь кунига қадар жами 241 996 м 3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 94 389 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил январь ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 94 389 м3 суммаси 94.389.000 сўм;
2022 йил 28 февралда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил
1 февраль кунидан 28 февраль кунига қадар жами 179 188 м3 табиий газ
етказиб берилган, далолатнома бўйича қўшимча 103 458 м3 табиий газ етказиб
берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил февраль ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 103 458 м3 суммаси 103.458.000 сўм;
2022 йил 31 мартда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 1 март
кунидан 31 март кунига қадар жами 184 811 м3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 78 432 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил март ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 78 432 м3 суммаси 78.432.000 сўм;
2022 йил 30 апрелда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил
1 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар жами 184 717 м 3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 62 315 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил апрель ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 62 315 м3 суммаси 62.315.000 сўм;
2022 йил 31 майда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 1 май кунидан
31 май кунига қадар жами 222 073 м3 табиий газ етказиб берилган, далолатнома
бўйича қўшимча 41 153 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да, ҳисоб-китоб
маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги даъвогарга
қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ
ўртасидаги 2022 йил май ойи фарқи ҳисоб-китоб қилинганида ортиқча 41 153
м3 суммаси 41.153.000 сўм;
2022 йил 30 июнда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 1 июнь
кунидан 30 июнь кунига қадар жами 187 409 м 3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 47 569 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил июнь ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 47 569 м3 суммаси 47.569.000 сўм;
2022 йил 31 июлда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 1 июль
кунидан 31 июль кунига қадар жами 190 044 м3 табиий газ етказиб берилган,
далолатнома бўйича қўшимча 49 978 м3 табиий газ етказиб берилган бўлса-да,
ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат тармоғидаги
даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ ҳисоблагич
ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил июль ойи фарқи ҳисоб-китоб
қилинганида ортиқча 49 978 м3 суммаси 49.978.000 сўм;
2022 йил 31 августда тузилган табиий газни етказиб бериш ва қабул
қилиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил
1 август кунидан 31 август кунига қадар жами 20 631 м3 табиий газ етказиб
берилган, далолатнома бўйича қўшимча 79 507 м3 табиий газ етказиб берилган
бўлса-да, ҳисоб-китоб маълумотларига асосан ГРСдан Қўқон-1 саноат
тармоғидаги даъвогарга қарашли уланиш нуқтасидаги Автопилот газ
ҳисоблагич ускунасидан ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил август ойи фарқи ҳисобкитоб қилинганида ортиқча 79 507 м3 суммаси 79.507.000 сўм эканлиги
аниқланиб, ушбу суммалар истеъмолчидан ечиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат
инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 21 майдаги 5-сонли буйруғи (Адлия
вазирлиги томонидан 2018 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами
3018) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) билан тасдиқланган
“Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги
йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 25-бандига кўра,
газнинг мавҳум йўқотишларига қуйидагилар киради: газ тармоқларининг
алоҳида участкаларидаги ҳар хил ўлчов узеллари ва (ёки) приборларнинг
аниқлик даражасидаги фарқ натижасида (газ миқдорини ўлчашдаги
ноаниқликлар сабабли) юзага келган, ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ
ҳажми; газ тармоқларининг алоҳида участкаларига киришдаги ҳисоб узеллари
ёки замонавий газни ҳисобга олиш приборлари билан тармоқдаги
истеъмолчиларда ўрнатилган босим ва (ёки) ҳароратга нисбатан коррекция
қилиш имконияти бўлмаган газни ҳисобга олиш приборлари орасидаги ҳисобга
олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми; истеъмолчидаги ўлчаш қурилмасининг
конструктив хатолигидан ҳосил бўлган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ
ҳажми; газ таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олмаслик натижасида ҳосил
бўлган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми; микро ёриқлар ва бошқалар
натижасида вужудга келган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми.
Йўриқноманинг 25-бандида мавҳум йўқотишлар улар аниқланганлиги
юзасидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар асосида
ҳисобдан чиқарилиши, мавҳум йўқотишлар ҳажми асосланган ўтказилган
мониторинг натижалари асосида аниқланиши кўрсатилган бўлиб, Йўриқномада
мавҳум йўқотишлар истеъмолчидан ундирилиши назарда тутилмаган.
Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари 148-бандининг 2020 йил 3 июнь
санасига қадар амалда бўлган таҳририга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ ижроия органи
томонидан ҳар бир ҳисобот йили якунида қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда табиий газ балансида вужудга келган фарқлар юзасидан қуйидаги
қарорлардан бири қабул қилинади: манфий фарқнинг қолдиқ суммаси
жамиятнинг “даврий харажатлари”га ўтказилади; мусбат фарқнинг қолдиқ
суммаси жамиятнинг даромади деб тан олинади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларда даъвогарнинг бирор бир норматив-ҳуқуқий
ҳужжат асосида саноат коллекторидан АГТКШ газ узатувчи қувурининг
уланиш нуқтасигача бўлган қисмида табиий газ ҳажмларини ҳисоб китобини
олиб боришда келиб чиқадиган фарқнинг қийматини тўлаб беришга мажбур
эканлиги қайд этилмаган.
Юқорида баён қилинганларга кўра, жавобгар томонидан даъвогардан
2020 йилнинг июль – декабрь, 2021 йилнинг январь – декабрь ва 2022 йилнинг
январь - февраль ойлари учун 1.123.017.800 сўм маблағлар асоссиз ечиб
олинган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобидан
асоссиз 1.123.017.800 сўм маблағлар ечиб олинганлиги сабабли, ушбу маблағни
ундириш ҳақидаги талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантириб, тўғри ва
қонуний тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари
билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
“Ўзнефтгазинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси
З.Нурматовнинг 2022 йил 7 декабрь санаси билан тайёрланган хулосасида,
табиий газ етказиб бериш ва ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори талаблари
асосида амалга оширилиши, табиий газ истеъмолини ҳисобини юритишда икки
томонлама тузилиб, келишилган шартномада кўрсатилган ҳажмлар асосида
расмийлаштирилиши лозимлиги баён қилиниб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар
томонидан ушбу маблағлар юқоридаги қарор талаблари бузилган ҳолда асоссиз
ечиб олинганлиги сабабли даъвогар томонидан даъво аризада билдирилган
талаб тўғри қўйилганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг даъвогар ҳисобидан 2020 йилнинг август
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2020 йил август
ойи фарқи 20.527.000 сўм, 2020 йилнинг сентябрь ойи учун Автопилот
русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2020 йил сентябрь ойи учун 10.079.000
сўм, 2021 йилнинг январь ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ
ўртасидаги 2021 йил январь ойи учун 14.579.000 сўм, 2021 йилнинг февраль
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил февраль
ойи учун 24.132.000 сўм, 2021 йилнинг март ойи учун Автопилот русумидаги
электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил март ойи учун 15.441.000 сўм,
2021 йилнинг апрель ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ
ўртасидаги 2021 йил апрель ойи учун 5.141.000 сўм, 2021 йилнинг май ойи
учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил май ойи учун
12.759.000 сўм, 2021 йилнинг июнь ойи учун Автопилот русумидаги электрон
ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил июнь ойи учун 36.662.000 сўм, 2021 йилнинг июль
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил июль ойи
учун 64.407.000 сўм, 2021 йилнинг август ойи учун Автопилот русумидаги
электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил август ойи учун 72.922.000 сўм,
2021 йилнинг сентябрь ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ
ўртасидаги 2021 йил сентябрь ойи учун 40.767.000 сўм, 2021 йилнинг октябрь
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил октябрь
ойи учун 48.408.000 сўм, 2021 йилнинг ноябрь ойи учун Автопилот русумидаги
электрон ЭГХУ ўртасидаги 2021 йил ноябрь ойи учун 70.834.000 сўм,
2021 йилнинг декабрь ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ
ўртасидаги 2021 йил декабрь ойи учун 129.558.800 сўм, 2022 йилнинг январь
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил январь
ойи учун 94.389.000 сўм, 2022 йилнинг февраль ойи учун Автопилот
русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил февраль ойи учун
103.458.000 сўм, 2022 йилнинг март ойи учун Автопилот русумидаги электрон
ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил март ойи учун 78.432.000 сўм, 2022 йилнинг апрель
ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил апрель
ойи учун 62.315.000 сўм, 2022 йилнинг май ойи учун Автопилот русумидаги
электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил май ойи учун 41.153.000 сўм,
2022 йилнинг июнь ойи учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ
ўртасидаги 2022 йил июнь ойи учун 47.569.000 сўм, 2022 йилнинг июль ойи
учун Автопилот русумидаги электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил июль ойи
учун 49.978.000 сўм, 2022 йилнинг август ойи учун Автопилот русумидаги
электрон ЭГХУ ўртасидаги 2022 йил август ойи учун 79.507.000 сўм пул
маблағлари ундирилганлиги факти иш ҳужжатларидаги даъвогарнинг шахсий
варақаси кўчирмалари билан ҳам ўз исботини топган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
11
шикоятини қаноатлантирмасдан қуйи инстанция судларининг қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан
мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 33.000 сўм почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан
кассация инстанцияси учун 11.230.178 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82.500 сўм суд
харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрь кунги
ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 февралдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Hududgazta`minot” АЖ томонидан кассация инстанцияси учун
тўланган 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
“Hududgazta`minot” АЖдан:
Республика бюджетига 11.230.178 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82.500 сўмлик суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов