← Назад
Решение #526747 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 471 символов
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 июль
4-1102-2302/1966-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Chorvoq Oromgohi
sog`lomlashtirish markazi” МЧЖнинг жавобгар – “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti”
МЧЖга нисбатан 2020 йил ноябрь ойи учун ҳисобни одинги 3 (уч) ҳисоб-китоб
ойидаги ўртача сарф бўйича, янги ҳисоблагич ўрнатилгунга қадар кечиккан
8 кун учун суткалик ўртача сарф бўйича ва 2020 йил декабрь ойи учун эса
ўрнатилган №18030516 сонли янги ҳисоблагич кўрсатикичи бўйича ҳисобкитобни амалга ошириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – М.Имомов (ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари – Х.Мухтаров (ишончнома асосида), А.Рузматов
иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish markazi” МЧЖ (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti” МЧЖ (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2020 йил ноябрь ойи учун
ҳисобни одинги 3 (уч) ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича, янги
ҳисоблагич ўрнатилгунга қадар кечиккан 8 кун учун суткалик ўртача сарф
бўйича ва 2020 йил декабрь ойи учун эса ўрнатилган №18030516 сонли янги
ҳисоблагич кўрсатикичи бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво талаби предметини
ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан аниқлик киритиш мақсадида жавобгарга нисбатан 2020 йил ноябрь
ойи учун ҳисобни одинги 3 (уч) ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича, янг
хисоблагич ўрнатилгунга қадар кечиккан 8 кун учун суткалик ўртача сарф
бўйича ва 2020 йил декабрь ойи учун эса ўрнатилган №18030516 сонли янги
хисоблагич кўрсатикичи бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво предметини 80.509.651 сўм ундиришга ўзгартиришни
ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга ёзма фикрномани
тақдим қилиб, даъво талаблари асоссизлигини мазкур қарздорлик бўйича
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti” МЧЖнинг даъво
аризасининг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилганлиги ва апелляция
инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолганлигини маълум қилиб даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
ва даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвогарнинг даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2020 йил 26 октябрда
оромгоҳнинг 66-сонли аризасига асосан 9278338-сонли сув ҳисоблагич
(389.624м3-кўрсатгич) “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti” МЧЖнинг ходими
Хумоюн Мухторов томонидан ечиб олиниб, қиёслаш текширувидан ўтказиш
учун олиб кетгилган.
Бундан ташқари, қиёслаш текшируви учун 2020 йил 11 ноябрдаги 2020022323-сонли шартномага асосан 2020 йил 18 ноябрда пул ўтказиш йўли билан
104.265 сўм тўлов амалга оширилиб, 9278331-сонли сув ҳисоблагич учун амал
қилиш муддати 2022 йил 18 ноябргача бўлган 15903/04-сонли қиёслаш
сертификати берилган. 2020 йил 29 ноябрда 9278331-сонли ҳисоблагич
ўрнатилиб, 389.783м3 қайд этилган.
2020 йил 30 ноябрда жавобгар ходими Х.Мухтаров ва бошқалар
ҳисоблагични текшириш учун “Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish markazi”
МЧЖга келиб, ҳисоблагич кўрсаткичи бўлишига 389.783м3 қарамай, ҳисоблагич
эскиргани, нотўғри ҳисоблангани, қайта таъмирлаб бўласлигини айтиб, янги
ҳисоблагич сотиб олиб ўрнатиш керакли таъкидланган.
Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish markazi” МЧЖнинг ҳисобкитобиларнинг нотўғри қилинганлиги тўғрисида тўлов ҳужжати олинганидан
кейин жавобгарга хатлар билан мурожаат қилган.
“Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti” МЧЖнинг 2021 йил 14 сентябрдаги
14/1сонли йиғилиш баёнига асосан “Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish
markazi” МЧЖнинг хатлари кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган. Унга асосан
даъвогар томонидан истеъмол қилинган ичимлик суви учун қилинган ҳисобкитоб ва 2020 йил 31 декабрь 1/20-сонли ҳисоб фактурага асосан 42.492.762,50
сўм биллинг базасига киритилган дебиторлик қарздорлик нотўғри ҳисобланган
деб топилган ва 42.492.762,50 сўм жамият зарарига олинган.
Бироқ, жавобгар томонидан жавобгарга (38.016.925+42.492.726=)
80.509.651 сўм ҳисоб-фактураси берилган ва ушбу сумма ечиб олинган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар аризасида жавобгар томонидан асосиз ечиб олинганлиги тасдиғи
сифатида, “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti” МЧЖнинг 2021 йил 14 сентябрдаги
14/1-сонли йиғилиш баёнига асосан “Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish
markazi” МЧЖ хатлари кўриб чиқилиб, қарор қабул қилганлигини ва ушбу
қарорга кўра “Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish markazi” МЧЖ томонидан
истеъмол қилинган ичимлик суви учун қилинган ҳисоб-китоб ва 2020 йил 31
декабрдаги 1/20-сонли ҳисоб фактурасига асосан 42.492.762,50 сўм биллинг
базасига киритилган дебиторлик қарздорлик нореал ҳисобланган деб
топилганини маълум қилган бўлсада бироқ, жавобгар айнан ушбу тўлов қисми
бўйича 2021 йил 16 сентябрдаги 94-и/ч-сонли буйруқга асосан жамият зарарига
олинган ҳамда ушбу тўлов бўйича қарздорлик сифатида ундирилмаган. Мазкур
ҳолат даъво аризасига илова қилинган таққослаш далолатномаси билан ўз
тасдиғини топган.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, мазкур даврдаги қарздорлик
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судида муҳокама қилиниб қарор қабул
қилинганлиги маълум бўлди яъни, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил
4 январдаги 1/19-сонли шартнома бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига “Chorvoq
Oromgohi sog`lomlashtirish markazi” МЧЖнинг “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti”
МЧЖ олдидаги қарздорлиги 89.213.842,50 сўмни ташкилганганлиги, ушбу
шартнома бўйича жавобгар томонидан ҳисоб-фактураларга асосан жами бўлиб
172.696.142,50 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, ушбу шартнома бўйича
тўловлар қисман амалга оширганлиги натижасида 2022 йил 1 январ ҳолатига
даъвогарнинг жавобгар олдида жами 35.437.992,50 сўм қарздорлиги вужудга
келганлиги шунингдек, 2022 йилда тузилган шартнома бўйича жами бўлиб
388.174.050 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, ушбу шартнома бўйича
тўловлар қисман амалга оширганлиги натижасида 2022 йил 10 ноябрь ҳолатига
даъвогарнинг жавобгар олдида жами 91.262.257,50 сўм дебиторлик
қарздорлиги вужудга келганлиги, мазкур ҳолат юзасидан жавобгар томонидан
судга мурожаат қилганлиги, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “Chimyon-сhorbog` suv ta`minoti”
МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “Chorvoq Oromgohi
sog`lomlashtirish markazi” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Chimyon-сhorbog` suv
ta`minoti” МЧЖ фойдасига жами 126.700.250 сўм асосий қарз, 7.500.000 сўм
пеня, 3.498.680 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилганлиги, ушбу ҳал қилув қарори устидан “Chorvoq Oromgohi
sog`lomlashtirish markazi” МЧЖ томонидан апллеяция шикояти берилганлиги,
Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 февралдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум
бўлди. Қайд этилганларга кўра, даъво талабидаги 80.509.651 сўм тўлов суммаси
2019 йил 4 январдаги 1/19-сонли шартнома бўйича вужудга келганлиги ушбу
ҳолат юзасидан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, ҳамда ушбу қарор бугунги
кунда қонуний кучдалигини ва жавобгар томонидан 42.492.762,50 сўм биллинг
базасига киритилган дебиторлик қарздорлик бўйича тўлов ундирилмаганлиги
инобатга олиб суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даьво талаблари қаноатлантириш рад этилсин.
“Chorvoq Oromgohi sog`lomlashtirish markazi” МЧЖ томонидан олдиндан
тўланган давлат божи ва почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов