Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/3236 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый PERSONAL TEXTILE-M масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1131728 Claim ID 3417257 PDF Hash 0e35ab8297ea344c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодпексининг 116-моддаси аролик кодпекси 116 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
нинг 164-моддаси нинг 164 law
онун 1-моддаси онун 1 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
бандида ФК 116-моддаси бандида ФК 116 law
аролик кодпексининг 116-моддаси аролик кодпекси 116 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 17 712 символов
4-1604-2202/3236-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Садиков Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Қ.Ходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “O’zsanoatqurilishbank” АТБ вакиллари – бош юрисконсульт Ш.Бекмурзаев (2022 йил 21 ноябрдаги 04-16/102-сонли ишончнома асосида) ва юрисконсульт У.Норматов (2022 йил 23 июндаги 04-16/55-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Янгиқўрғон туман ҳокимлиги, 9201-сонли ҳарбий қисм ҳамда Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус О.Исмоилов ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “Personal Tekstil-M” масъулияти чекланган жамияти, “Light New Future” масъулияти чекланган жамияти, “O’zsanoatqurilishbank” АТБ ва унинг Олмалиқ филиали, Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси, “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “O’zsanoatqurilishbank” АТБ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Янгиқўрғон тумани ҳокими томонидан “Янгиқўрғон туманида фаолият кўрсатувчи “Personal Tekstil-M” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тикувчилик комплекси барпо этиш учун “Юқори Қораёнтоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги собиқ 9201-ҳарбий қисмга тегишли бўлган 3 қаватли бино-иншоотларини доимий фойдаланиш учун бериш тўғрисида” 2019 йил 1 апрелда 4479-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 3-бандига кўра, “Юқори Қораёнтоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги собиқ 9201-ҳарбий қисмнинг 3 қаватли биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарори (бунлан буён ПҚ-4231-сонли қарор деб юритилади) 11-бандининг учинчи хатбошиси асосида “Personal Tekstil-M” МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган. Шунингдек, ушбу қарорнинг 4-банди билан МЧЖга объектга 700 000 000 сўм инвестиция киритиш, 400 та иш ўрни яратиш ва 1 йил муддат ичида лойиҳани фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилган. Шунингдек, Янгиқўрғон тумани ҳокимининг “Туман ҳокимлиги балансидаги “Юқори Қораянтоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмнинг собиқ 3 қаватли бино-иншоотларини “Personal Tekstil-M” МЧЖ тасарруфига ўтказиб бериш тўғрисида” 2019 йил 25 декабрдаги 6561-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унинг 2-бандига кўра, “Юқори Қораянтоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмнинг собиқ 3 қаватли бино-иншоотлари МЧЖ тасарруфига ўтказиб берилган. 2021 йил 16 июнда Янгиқўрғон тумани ҳокими томонидан 94-6-90-Q/21-сонли қарори қабул қилинган ва унга кўра Янгиқўрғон тумани ҳокимининг 2019 йил 1 апрелдаги 4479-сонли ҳамда 2019 йил 25 декабрдаги 6561-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилиб, “Юқори Қораянтоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмнинг собиқ 3 қаватли бино-иншоотлари туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилган. Наманган туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан Янгиқўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги 94-6-90-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас эмас деб топилган. Банк филиали, МЧЖ ва “Light New Future” МЧЖ (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 2021 йил 13 октябрда ипотека шартномаси тузилган ва унга кўра, қарз олувчининг кредит мажбурияти ижросини таъминлаш учун МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, “Юқори Қораянтоқ” МФЙ, Юқори Қораянтоқ кўчаси, 48-уй манзилида жойлашган, қурилиш ости майдони 1549,27 кв.метр, фойдаланиш майдони 2317,72 кв.метрни ташкил қилган “Нотурар жой” бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Мазкур ипотека шартномаси Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус О.Исмоилов томонидан тасдиқланиб, Кадастр палатаси Наманган вилоят бошқармасининг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан шу куни рўйхатдан ўтказилган. Наманган шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 22 октябрдаги 31/13-21-сонли апелляция протестига асосан Наманган вилояти Маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 декабрдаги қарори билан Наманган туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Наманган туманлараро маъмурий судига юборилган. Наманган туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг МЧЖ манфаатида жавобгар Янгиқўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги 94-6-90-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар МЧЖ, қарз олувчи ва Банк филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил 13 октябрдаги 20210130200-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси зиммасига Янгиқўрғон тумани, “Юқори Қораянтоқ” МФЙ, Юқори Қораянтоқ қўчаси, 48-уй манзилида жойлашган (9201-сонли ҳарбий қисмнинг собиқ 3 қаватли биноси) “Турар жой” бино иншоотларини жавобгарга 16:11:10:01:02:7809-рақами билан расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини бекор қилиш ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Янгиқўрғон туман ҳокимлиги, 9201-сонли ҳарбий қисм ҳамда Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус О.Исмоилов низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади), Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси, “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси эса жавобгар сифатида жалб этилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар, МЧЖ ва Банк филиали ўртасида 2021 йил 13 октябрда тузилган 20210130200-сонли ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвогарнинг Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси зиммасига жавобгарга 16:11:10:01:02:7809-рақами билан расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини бекор қилиш ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаблари бўйича ҳамда Банк филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг битимни ҳақиқий эмас деб топиш қисмини бекор қилиш ва даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ПҚ-4231-сонли қарорнинг 11-бандида ҳокимларнинг фойдаланилмасдан турган биноларни тадбиркорлик субъектларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш ваколати кўрсатилганлиги, ипотека шартномаси тузиш пайтида мулкка нисбатан ҳуқуқни вужудга келтирган ҳоким қарорлари юзасидан низо мавжудлиги тўғрисида Банк билмаганлиги ёки билиши лозим бўлмаганлиги, апелляция шикояти Банк томонидан ҳам, МЧЖ томонидан ҳам берилган бўлса-да, суд ҳар икки томондан 1 500 000 сўмдан давлат божи ундирганлиги, даъвогар ўз даъво аризасида ипотека шарономаси Фуқаролик кодпексининг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлиги, аммо, даъвогар ипотка шартномаси ёки унинг бирор-бир шарти қайси қонунчилик талабларига зид тузганлигини асослаб бермаганлиги, унинг ўрнига ҳоким томонидан низоли кўчмас мулкни қонун талабларига зид равишда тўғридан-тўғри МЧЖга ўтказилганлиги, аслида электрон-аукцион орқали сотилиши лозим эканлигини важ қилиб кўрсатганлиги, бироқ, ПҚ-4231-сонли қарори билан хокимликларга шаҳар ва туманлар марказларида фойдаланилмасдан турган биноларни тадбиркорлик субъектларига уларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш шарти асосида доимий ёки узоқ муддатга фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш вазифаси юклатилганлиги, туман ҳокимининг МЧЖга низолашаётган бино-иншоотларни бериш ҳақидаги қарорларида айнан ушбу ПҚ-4231-сонли қарори асос қилиб кўрсатилганлиги, ипотека шартномаси тузиш пайтида туман ҳокимининг қарорлари ўз кучида бўлганлиги ва кўчмас мулк МЧЖга тегишли эканлиги Реестр кўчирмага асосан текширганлиги, яъни, ипотека шартномаси тузиш пайтида туман ҳокимининг қарорлари келажакда бекор қилинишидан Банк, МЧЖ ва нотариус билмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида Банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кўчмас мулк туман ҳокимлиги балансида бўлганлиги ва шунинг учун Давактив бошқармаси эмас, балки туман ҳокимлиги даъво билан мурожаат қилиши мумкинлиги, бугунги кунда инвестиция шартномаси бекор қилинмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорининг битимни ҳақиқий эмас деб топиш қисмини бекор қили, даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Даъвогар, жавобгарлар ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар, жавобгарлар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати Банк вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонун 1-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳолларда, мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин. ФК 266-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмларида ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкинлиги, гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкинлиги, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Худди шундай норма “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида ҳам мавжуд. ПҚ-4231-сонли қарорнинг 11-банди билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Марказларга шаҳар ва туманлар марказларида фойдаланилмасдан турган биноларни тадбиркорлик субъектларига уларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш шарти асосида доимий ёки узоқ муддатга фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори ижроси бўйича ипотека предмети бўлган кўчмас мулк Янгиқўрғон тумани ҳокимининг 2019 йил 1 апрелдаги 4479-сонли қарори билан МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган. Шунингдек, Янгиқўрғон тумани ҳокимининг 2019 йил 25 декабрдаги 6561-сонли қарори билан ҳарбий қисмнинг собиқ 3 қаватли бино-иншоотлари (ипотека предмети) МЧЖ тасарруфига ўтказиб берилган. Яъни, МЧЖ кўчмас мулкнинг мулкдори бўлмаса-да, уни (кўчмас мулкни) гаровга (ипотека)га қўйган. ФКнинг 116-моддасига биноан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 12-бандида ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Банкнинг ипотека шартномаси тузиш пайтида мулкка нисбатан ҳуқуқни вужудга келтирган ҳоким қарорлари юзасидан низо мавжудлиги тўғрисида Банк билмаганлиги ёки билиши лозим бўлмаганлиги, туман ҳокимининг қарорлари ўз кучида бўлганлиги ва келажакда бекор қилинишидан Банк, МЧЖ ва нотариус билмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, кўчмас мулк МЧЖга ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган бўлиб, МЧЖда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Баён этилганларга асосан Банкнинг даъвогар ўз даъво аризасида ипотека шарономаси Фуқаролик кодпексининг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлиги, аммо, даъвогар ипотка шартномаси ёки унинг бирор-бир шарти қайси қонунчилик талабларига зид тузганлигини асослаб бермаганлиги важи ҳам асоссиздир. Банкнинг апелляция шикояти Банк томонидан ҳам, МЧЖ томонидан ҳам берилган бўлса-да, суд ҳар икки томондан 1 500 000 сўмдан давлат божи ундирганлиги важи билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг 2-бандига асосан иқтисодий судларга иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан давлат божи ундирилади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан Банк ва МЧЖ алоҳида-алоҳида 7 апелляция шикояти билан муроржаат қилганлиги сабабли, уларнинг ҳар бири 1 500 000 сўмдан давлат божи тўлаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари Банк зиммасига юклатилади. Банк кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “O’zsanoatqurilishbank” АТБнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “O’zsanoatqurilishbank” АТБ зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев