← Назад
Решение #526752 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 333 | — | law | |
| йича ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 555 символов
4-1001-2305/10757-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Абдурахимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва
Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти вакили Н.Жуманиёзов (2023 йил
16 февралдаги 41-01-24/107-1707-сонли ишончнома асосида), жавобгар
“O’zbekiston sanoat-qurilish banki” АТБ вакиллари Ж.Тўхтамишев (2021 йил
26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида), З.Қиличева (2023 йил
23
июндаги
04-10/81-сонли
ишончнома
асосида)нинг
иштирокида,
“Hududgazta’minot” АЖнинг жавобгар “O’zbekiston sanoat-qurilish banki” АТБдан
94 089 600 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Hududgazta’minot” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг
“Hududgaz poytaxt” газ таъминоти филиали “Chilonzortumangaz” газ таъминоти
бўлими муҳандиси С.Мухиддинов ва “Hududgazta’minot” акциядорлик
жамиятининг “Metrologiya poytaxt” бўлими муҳандиси Р.Пўлатов томонидан
2020 йил 28 сентябрда ўтказилган хатлов натижасида АТБ “O’zbekiston sanoatqurilish banki” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Чилонзор туман
филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Электр
энергияси
ва
табиий
газдан
фойдаланиш
тартибини
такомиллаштиришга доир қўшма чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12
январдаги 22-сонли қарори талабларига зид равишда таъминотчи ташкилот
билан шартнома тузилмасдан олдин, таъминотчидан рухсат олмасдан тармоққа
уланиб олиб, табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва ҳолат
юзасидан юқорида қайд этилган қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 142 560
м3 табиий газ ҳажмига тенг миқдорда 94 089 600 сўм зарар ҳисобланган.
Шундан сўнг, жавобгарнинг Чилонзор туман филиали билан “Улгуржи
истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўғрисида” 2020 йил 2 ноябрда
73526-сонли шартнома тузилган.
Мазкур қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарнинг Чилонзор
туман филиалига бир неча бор талабномалар юборилган бўлса-да, зарар суммаси
тўланмаганлиги боис “Hududgaz poytaxt” газ таъминоти филиали ишончнома
асосид даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ва унинг Чилонзор филиали ҳисобидан 94 089 600 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабининг жавобгарнинг Чилонзор филиалига нисбатан
қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 94 089 600 сўм зарар, 30 000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 1 881 792 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво
талаби бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми “Биринчи инстанция суди томонидан
иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 10-бандининг иккинчи ва
учинчи хатбошларида агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг
алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг
номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад
этишга ҳақли эмаслиги, бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у
манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланиши,
юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс
мақомига эга эмаслиги ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан
ҳаракат қилиш ҳақида тушунтириш берилганлиги, даъво аризаси
“Hududgazta’minot” АЖ номидан берилмасдан унинг манфаатида берилганлиги,
шунга кўра, судлар даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиши лозим
бўлганлиги, бундан ташқари, даъво аризасининг кириш қисмида жавобгар
сифатида жавобгар ва унинг Чилонзор филиали кўрсатилган бўлса-да, бироқ,
даъво аризасининг талаб билдирилган қисмида зарарни ундириш фақат
жавобгарнинг Чилонзор филиалига нисбатан билдирилганлиги, шунингдек,
даъво аризада ундириш талаб этилган 94 089 600 сўм ҳам зарар ҳам қарз
сифатида кўрсатилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабига
аниқлик киритилмаганлиги, 94 089 600 сўм ундирилиши натижасида жавобгар
орқали давлат манфаатларига жиддий зиён етказилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили шикоятда
келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни
сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, кассация шикоятини рад қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
“Электр
энергияси
ва
табиий
газдан
фойдаланиш
тартибини
такомиллаштиришга доир қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарори
билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 124бандига кўра, истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан
газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига
ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган
шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат
рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг
сутканинг
24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан фойдаланиш
ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб
чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Шунга кўра даъвогар томонидан ҳисоблагич хотирасидаги маълумотлар
асосида 270 кунга 142 560 м3 табиий газ учун 94 089 600 сўм зарар ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгарнинг газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан
газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда газдан фойдаланганлик ҳолати
ишдаги мавжуд далиллар билан тасдиқланган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
қуйидаги асосларга кўра, келаша олмайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 13 майдаги 13-сон
қарорининг 10-банди иккинчи хатбошисига кўра, судлар назарда тутишлари
керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида
бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг номидан
мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли
эмас. Бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини
кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда, иш бўйича алоҳида филиал эмас, балки у манфаатларини
кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади. Шу боис, даъво
аризаси “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали раҳбари Т.Грабович
томонидан имзоланган бўлиб, унга даъвогар бошқаруви раиси Б.Эшмуратов
томонидан ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун 2023 йил 4 январда
01-19-08/23-сонли ишончнома берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 149-моддаси иккинчи қисмининг
2-бандида ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва
отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи кўрсатилиши
кераклиги белгиланган бўлиб, даъвонинг кириш қисмида даъвогар сифатида
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ кўрсатилганлиги, ушбу модда иккинчи қисми
7-бандига асосан даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари
кўрсатилиши белгиланган бўлиб, даъво аризасининг хулоса қисмида даъвогар
сифатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ кўрсатилиб, унинг фойдасига жавобгар
ҳисобидан 94 089 600 сўм зарарни ундириш сўралган.
Бундан ташқари, жавобгарлардан бири сифатида жавобгарнинг Чилонзор
филиали кўрсатилганлиги сабабли филиал алоҳида юридик шахс
ҳисобланмаслиги боис даъвонинг унга нисбатан қисми бўйича ИПКнинг
110-моддаси 1-бандига кўра иш юритиш тугатилган.
ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, даъво талабининг филиалга нисбатан қисми бўйича иш
юритишни тугатиш ва низоли суммани жавобгардан даъвогар фойдасига
ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Шу боис, апелляция инстанцияси
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятидаги важлари билан келиша олмайди.
Шу боис суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар мавжуд
эмас. Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман
қаноатлантириш хақида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
5
ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат
божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори ўзгаришсиз, “O’zbekiston sanoatqurilish banki” АТБнинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Кассация инстанцияси учун тўланган суд харажатлари жавобгар
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов