Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2303/534 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Истиқлол" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими
Source ID 1131733 Claim ID 3417452 PDF Hash 20bfe6927d01a1aa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
онун 86-моддаси онун 86 law
онун 54-моддаси онун 54 law
ИПК 171-моддаси ИПК 171 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 027 символов
4-1905-2203/534-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Хусанов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Аллабердиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Ипотекабанк” АТИБ ва “Qaqnus Kardio” хусусий корхонаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, аризачи “Istiqlol” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлимига нисбатан давлат органи актини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Денов туманлараро иқтисодий судининг 4-1905-2103/797-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори билан “Istiqlol” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қаздор ёки МЧЖ деб юритилади)дан “Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади)нинг фойдасига 330 000 АҚШ доллари кредит асосий қарзини муддатидан олдин ва 25 648,54 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, жами 355 648,54 АҚШ доллари ва 19 600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув “Qaqnus Kardio” хусусий корхонаси (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади)га тегишли гаров мулкларига қаратилган ҳамда МЧЖ зиммасига кредит ҳисобига олиб келинган “Сублимацион мева ва сабзавотларни қуритиш, қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш” ускуналарини гаровга қўйиш мажбурияти юклаб, ундирувни ушбу ускуналарга қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади) давлат ижрочиси томонидан 2021 йил 19 июль куни 190421021999-сонли ижро иши қўзғатилиб, 2021 йил 28 сентябрда ижро иши юритишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори билан МИБ бўлимининг 2021 йил 28 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, 190421021999-сонли ижро иши бўйича иш юритиш тикланган. МИБ бўлими давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 24 октябрда гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйган мол-мулкларни электрон онлайн-аукционда сотишга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, МИБ бўлими давлат ижрочисининг 2022 йил 24 октябрдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада давлат ижрочиси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонн деб юритилади)нинг талабларига зид равишда мулк эгасини хабардор қилинмасдан савдога чиқарилганлиги, суд томонидан ижро ҳаракатлари тўхтатилган бўлса-да, давлат ижрочиси мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун қарор чиқарилганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан Банк ва гаровга қўювчи ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари қарори устидан МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда давлат ижрочиси низолашаётган қарор юзасидан 10 кун олдин хабардор қилинмасдан, шикоят қилиш ҳуқуқини таъминланмасдан, ихтиёрий муддат бермасдан мол-мулкни электрон онлайн-аукционга чиқарилганлиги, давлат ижрочисининг қарори қонун талабларига жавоб бермаслиги, шунинг учун қарор нусхаси юборилмаганлиги ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши, МЧЖ раҳбари юқумли касалликлар диспансерида даволаётганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилганлиги, аммо, суд асоссиз илтимосномани рад қилиб, ишни бир томонлама кўриб чиққанлигини кўрсатган. Ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни ишда иштирок этувчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. МЧЖ низолашаётган давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун мулк эгасини хабардор қилинмасдан мол-мулк электрон онлайн-аукционга савдога чиқарилганлигини кўрсатган. Қонун 86-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари (ижро иши юритишни кўзғатиш, ижро йиғимини ундириш, жарима солиш ва бошқалар) ижро ишини юритишдаги тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, давлат ижрочиси тегишли қарор чиқаради, у ижро ишига қўшиб қўйилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 6-бандига кўра, мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади. Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно. Яъни, қонунчиликда ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга чиқариш таъқиқланган. Қонун 54-моддасининг тўртинчи қисмига биноан кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади. Мазкур ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори билан МЧЖдан кредит қарздорлиги ундирилган ва ундирув гаров нарсасига қаратилган ва давлат ижрочиси Қонун 54-моддасининг тўртинчи қисмига асосан гаровга қўйилган мол-мулкни қўшимча баҳоланмасдан, онлайн-аукционга чиқарилган. Шунинг учун, Низомнинг 6-бандида келтирилган қоида мазкур ҳоллатга тадбиқ этилмайди. Қолаверса, МИБ бўлими оилавий корхона (гаровга қўювчи), қарздор (МЧЖ) ва Банкка 2022 йил 11 октябрда 190421021999-сонли хат билан мурожаат қилиб, суд ҳужжати ижросини 10 кундик ихтиёрий муддат ичида кредит қарздорликни тўлиқ баратраф этишни, акс ҳолда гаров нарсаси онлайн-аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган. Суд ҳужжати ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли, МИБ бўлими давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 24 октябрда гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйган мол-мулкларни электрон онлайн-аукционда сотишга чиқариш тўғрисида қарор чиқарилган. Қарорнинг кўчирма нусхаси мулк эгаси (гаровга қўювчи)га почта бўлими орқали RI535562892UZ-почта жўнатмаси орқали юборилган. Шунингдек, МЧЖ давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун суд томонидан ижро ҳаракатлари тўхтатилган бўлса-да, давлат ижрочиси мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун қарор чиқарилганлигини кўрсатган. Бироқ, мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарор 2022 йил 24 октябрда чиқарилган, 190421021999-сонли ижро иши юритишни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги Денов туманларо иқтисодий судининг 4-1905-2204/2443-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ажрими 2022 йил 11 ноябрда, 4-1905-2103/797-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилиш тўғрисидаги ажрими эса 2022 йил 19 декабрда чиқарилган. Яъни, суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги суд ҳужжатлари низолашаётган давлат ижрочисининг қарори чиқарилганидан кейин қабул қилинган. Шу боис, биринчи инстанция суди МЧЖнинг арз қилинган талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний хулосага келган. Аризачининг МЧЖ раҳбари юқумли касалликлар диспансерида даволаётганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилганлиги, аммо, суд асоссиз илтимосномани рад қилиб, ишни бир томонлама кўриб чиққанлиги ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ИПК 171-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда МЧЖнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлган ва шунинг учун суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 5 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари МЧЖ зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Istiqlol” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Istiqlol” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев