← Назад
Решение #526796 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 253 символов
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1102-2302/2877-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ
манфаатида жавобгар – ЯТТ “Rustamova Maxsuda Nakanovna” ҳисобидан
16.822.965,76 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 31.900.000 сўм муддати ўтган
асосий қарздорлик ва 1.100.000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – Б.Абдуллаев (2023 йил 15 мартдаги 01-04/1749-сонли
ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ЯТТ “Rustamova Maxsuda Nakanovna” (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16.822.965,76 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлик, 31.900.000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 1.100.000 сўм
муддати келмаган кредитнинг асосий қарздорлигини сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 13 июлдаги
01-04/2779-сонли банк маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар даъво
аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан
тўловлар қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлигини ва бугунги кунда
жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги ошганлиги маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 9
июлда 481-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, шартноманинг 1.1бандига кўра, банк томонидан қарз олувчига туризмни ривожлантириш
мақсадида уй мехмонхонасини жихозлаш учун маиший техникалар, мебел
жихозларини сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама қайтариш
шарти билан 33.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 41.250.000 сўмлик кредит қайтмаслик
хатарини олдини олиш мақсадида кредитнинг гаров билан таъминланмаган
қисми бўйича тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш суғурта полиси билан
таъминланган.
Кредит шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар томонидан шартнома
белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар ЯТТ “Rustamova Maxsuda
Nakanovna” кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ
тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича
шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги натижасида 2023 йил 13 июнь
ҳолатига 16.822.965,76 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 31.900.000 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик ва 1.100.000 сўм муддати келмаган
кредитнинг асосий қарздорлиги жами 49.822.965,76 сўм кредит қарздорликка
йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги
2021 йил 9 июлдаги 1-01/1007-сонли, 2021 йил 3 сентябрдаги 1/1121-сонли
ҳамда 2023 йил 10 апрелдаги 01-04/2038-сонли талабномалар эътиборсиз
қолдирилган.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Кредит шартномасининг 2.7-бандига асосан, қарз олувчи томонидан
мазкур шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банк тақдим
этилган кредитни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда
тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга ҳақлилиги белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 16.822.965,76 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлик, 31.900.000 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлиги ва 1.100.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 735, 736, 744моддаларини, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 128, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
ЯТТ “Rustamova Maxsuda Nakanovna” ҳисобидан “Микрокредитбанк” АТБ
фойдасига 16.822.965,76 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 31.900.000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, 1.100.000 сўм муддати келмаган
кредитнинг асосий қарздорлиги ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
ЯТТ “Rustamova Maxsuda Nakanovna” ҳисобидан республика бюджетига
996.459,31 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов