Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2203/2977 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Marvel Doorss масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый LUCKY STROY STABIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146873 Claim ID 3323033 PDF Hash 0dc482b068026ee8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 204 символов
4-1401-2203/2977-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья И.Ҳамрақулов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов отиблигида, даъвогар “Marvel Doors” масъулияти чекланган жамияти вакили Ғ.Каримов (раҳбар), жавобгар “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат А.Ниёзов (2023 йил 1 майдаги ишончнома ҳамда 2023 йил 1 майдаги 27-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Marvel Doors” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамиятидан 112 000 000 сўм асосий қарз ва 11 200 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан жавобгар “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Marvel Doors” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамияти бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 14 августда 1-14/08-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, “Бажарувчи” яъни даъвогар “Буюртмачи” яъни жавобгарнинг буюртмасига асосан жавобгарнинг объектида юкларни ташиш учун шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган махсус транспорт (экипажи билан бирга) воситалари билан таъминлаш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган транспорт хизматлари учун шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-иловаси (аниқланишича шу иловани ўзи 1-илова бўлиб, бошқа илова мавжуд эмас)га кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган 4 (тўрт) дона “Sinotruk Howa” русумли юк машиналарини ҳайдовчиси билан бирга жавобгарга тақдим этади. Ҳар бир юк машинасидан фойдаланганлик учун бир ойлик тўлов 29 000 000 сўм. Ушбу баённоманинг охирги сўз бошида мазкур баённома ўзаро ҳисоб-китоблар ва тўловлар учун тарафларга асос бўлиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан 112 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳамда мавжуд қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича даъво талабини қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 112 000 000 сўм асосий қарз, 5 600 000 сўм пеня, 3 696 000 сўм давлат божи ва 48 000 сўм почта харажталари ундириш ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, 112 000 000 сўмга транспорт хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжати мавжудлигини маълум қилиб, 2022 йил 11 фералдаги 2-сонли ҳисоб-фактура жавобгар томонидан қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг иловаси сифатида имзоланган даъвогарнинг ўзига тегишли бўлган 4 (тўрт) дона “Sinotruk Howa” русумли юк машиналарини ҳайдовчиси билан бирга жавобгарга тақдим этиши, ва ҳар бир юк машинасидан фойдаланганлик учун бир ойлик тўлов 29 000 000 сўм қилиб белгиланганлиги, ушбу ҳужжат даъвогар ва жавобгар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар ва тўловлар учун тарафларга асос бўлиши кўрсатилган баённомани тақдим қилди ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2022 йил 31 мартдаги 22-060-сонли шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Чунки, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги шатномани юк ташиш шартномаси деб баҳолаб, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, 112 000 000 сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатилганлиги исботланмаганлиги ҳамда юк машиналарини буюртмачига қачон топширганлиги ва қачон қайтариб олинганлигини, ишлар қачон бошланиб қачон якунлаганлиги ва жами қиймати неча сўмлик ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаганли сабабли даъво талабини рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Тараф ўртасида тузилган шартнома, жумладан шартноманинг иловасида 4 та транспорт воситасининг ҳар бири бир ойга экипажи билан бирга 29 000 000 сўмга берилиши юк ташиш шартномаси белгиларини бермайди ва мазкур ҳолат ФКнинг транспорт воситаларини ижарага бериш ҳақидаги 564-572-моддаларини мос равишда қўллашга асос бўлади. Чунки, юк ташиш шартномасига мувофиқ транспорт юк хатини юк жўнатувчи ҳар бир рейсга ёзиб бериши, юк қабул қилиб олувчи (сотиб олувчи) юкни қабул қилиб олиши муҳим шартлардан биридир. Жавобгар эса, даъвогарнинг транспорт воситаларини “Буюртмачиси” билан тузган пудрат шартномаси, йўл қуришда шағал, асфальт ташишда фойдаланган. Даъвогарнинг 4 дона “Sinotruk Howa” русумли юк машиналарини ҳайдовчиси билан жавобгарга берганлиги ва жавобгар 2021 йил 20 августдан 20 октябрга қадар фойдаланганлиги иш ҳужжатлари, амалга оширилган тўловлар ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Шунингдек, 2021 йилнинг 20 августдан 20 октябрига қадар икки ой даъвогарнинг 4 дона транспорт воситаларидан жавобгар фойдаланганлиги муайян далиллар билан хусусан, 2021 йил 31 октябрдаги 50 000 000 сўмлик 1-сонли, 30 декабрдаги 50 000 000 сўмлик 2-сонли ва 2022 йил 31 январдаги 20 000 000 сўмлик 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактуралари билан жами 120 000 000 сўмлик хизматлар август-сентябрь ойларида кўрсатилганлиги ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари, 2021 йил октябрь ойида даъвогарнинг 4 дона транспорт воситалари (30 897 ZAA; 30243 HBA; 30 241 HBA; 10 N 256 TA) дан жавобгар фойдаланганлиги 2021 йил октябрь ойида расмийлаштирган тарқатиш варақалари (раздаточная ведмость) ҳамда “Қуйичирчиқ тош бизнес” МЧЖда бажарган ишлари бўйича расмийлаштирилган далолатномалар билан тасдиқланган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 112 000 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш асосли қарор қабул қилган. Қолаверса, суд муҳокамасида судлов ҳайъатига даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 11 фералдаги 2-сонли ҳисоб-фактурадан аниқланишича, жавобгар даъвогар томонидан 112 000 000 сўмлик транспорт хизмати кўрсатилганлигини тасдиқлаган. Даъво талабидаги асосий қарз тўлови кечиктирилганлиги сабабли даъвогар жавобгардан 11 200 000 сўм пеня ундириш ҳам сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан апелляция инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 5 600 000 сўм пеня ундириш ҳамда даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар кассация шикоятида келтирган важларини исботлай олмади ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати жавобгар томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 232 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдирилиб, ундан Олий суд депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа 5 режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Lucky Stroy Stabil” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов