Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2310/241 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИРТИЫШ-СЕРВИС ИНКОРПАРАТЕД ЛТД Ответчик / Подсудимый "ULUG масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1131634 Claim ID 3465498 PDF Hash 01a1fd8badf51bfb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231-моддаси биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231 law
нинг 50-моддаси нинг 50 law
онун 51-моддаси онун 51 law
нинг 228-моддаси нинг 228 law
ИПКнинг 231-моддаси ИПКнинг 231 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онун 24-моддаси онун 24 law
Жавобгарнинг биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231-моддаси Жавобгарнинг биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 550 символов
4-10-2310/241-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья И.Алимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи (ундирувчи) вакили – адвокат А.Юсупов (2023 йил 27 январдаги 50-сонли ордер ва 2023 йил 17 январдаги ишончнома асосида), қарздор вакили – юрисконсульт С.Расулов (2023 йил 5 июлдаги 46/23-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “Irtysh Service Incorporated Ltd” масъулияти чекланган ширкати (Қозоғистон Республикаси)нинг қарздор “Ulug`bek-Yangiyer Qurilish” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими устидан қарздор томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро арбитраж суди (бундан буён арбитраж суди деб юритилади)нинг 01/23-01-D/0001-сонли ҳакамлик иши бўйича қабул қилинган 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан “Ulug`bek-Yangiyer Qurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)дан “Irtysh Service Incorporated Ltd” масъулияти чекланган ширкати (бундан буён матнда аризачи ёки ундирувчи деб юритилади) фойдасига 26 092,25 АҚШ доллари асосий қарз, 13 046,12 АҚШ доллари пеня, 954,97 АҚШ доллари суд йиғими ва 25 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Арбитраж судининг ушбу ҳал қилув қарори қарздор томонидан ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли, аризачи иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан аризачининг арз қилинган талаби қаноатлантирилган, арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилиши белгиланган. Суднинг ажрими устидан қарздор апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда қарздор судга тақдим қилинган ёзма илтимосномасида “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасида арбитражнинг ҳал қилув қарори ўзига қарши қабул қилинган тараф арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ёхуд бошқа сабабларга кўра ўз важларини бера олмаганлиги далилини тақдим этса арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ёки ижрога қаратиш рад этилиши ҳақида эътироз билдирган бўлса-да, суд ушбу важни ўрганмаганлиги ва унга баҳо бермаганлиги, суднинг ажримида Доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро арбитраж судининг 01/23-01-D/0001-сонли ҳакамлик иши ҳужжатлари чақириб ўрганилганда, қарздор ходими С.Расулов 2023 йил 11 ва 20 апрелдаги суд мажлисларида жамият вакили бўлиб иштирок этганлигини кўрсатганлиги, аммо, С.Расулов 2023 йил 20 апрелдаги арбитраж мажлисида қатнашмаганлиги ва арбитраж мажлиси 20 апрелга тайинланиши ҳақида қарздор тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги, Қонуннинг 4-моддасида халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши ҳамда арбитраж жойи, агар у арбитраж келишувида ёки унга мувофиқ белгиланиши кўрсатилганлиги, арбитраж судининг 2023 йил 13 февралдаги ажримида арбитраж мажлиси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 3-уй манзилида бўлиб ўтиши кўрсатилган бўлса-да, арбитраж мажлиси Қонунга зид равишда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси, 8-уй манзилида бўлиб ўтганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шарноманинг 12.2-бандида тарафлар ўртасидаги низолар Тошкент шаҳар арбитраж судида кўрилади деб белгиланганлиги ва шунинг учун арбитраж суди (Доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро арбитраж суди) низони кўришга ваколати бўлмаганлиги, биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231-моддасининг биринчи қисми қўлланганлиги, аммо, ушбу моддада ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари кўрсатилганлиги ва ушбу модда арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этиш учун суд нотўғри қўлланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўради. Ундирувчи вакили шикоятга келтирилган важларга эътироз билдириб, дастлаб бўлиб ўтган арбитраж муҳокамасида қарздорнинг раҳбари иштирок этганлиги ва қарзни тан олиб, қарзни тўлаш учун вақт беришни сўраганлиги, иккинчисида қарздордан вакил иштирок этиб, қарзни тўлаб беришга вақт беришни сўраганлиги, учинчи арбитраж муҳокамасида қарздордан С.Расулов вакил сифатида иштирок этганлиги, ундирувчи вакили келишув битими лойиҳасини тайёрлаганлиги, аммо 20 апрель куни бўлиб ўтган арбитаж муҳокамасига қарздордан вакил келмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.2-бандида низолар Тошкент шаҳар халқаро арбитраж судида кўриб чиқилиши белгиланганлиги, қарздор бирор маротаба арбитражга эътироз билдирмаганлиги, арбитрга раддия ҳам билдирмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қоддиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 50-моддасига мувофиқ, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. Қонун 51-моддасининг биринчи қисмига биноан, ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф томонидан ваколатли судга берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 228-моддасига кўра, ушбу бобда белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. 248-моддасининг биринчи қисмига кўра, чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, агар бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари ҳамда қонунчилигида назарда тутилган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижрога қаратилади. Мазкур ҳолатда қарздор томонидан арбитраж судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли, ундирувчи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. ИПКнинг 231-моддасига мувофиқ, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади: 1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини; 2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради; 3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини; 5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини; 6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини. Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди ундирувчининг аризасини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Қарздорнинг тараф арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ёхуд бошқа сабабларга кўра ўз важларини бера олмаганлиги далилини тақдим этса арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ёки ижрога қаратиш рад этилиши ҳақида эътироз билдирган бўлса-да, суд ушбу важни ўрганмаганлиги ва унга баҳо бермаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, арбитраж судидан талаб қилиб олинган ҳакамлик иши ўрганилганда, 2023 йил 27 февраль куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасида қарздор раҳбари С.Мирзакаримов иштирок этиб, низо юзасидан тушунтиришларини баён қилган ва низо бўйича келишув тузиш учун вақт беришни сўраган. 2023 йил 28 март ва 11 апрель куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасида 2023 йил 23 мартдаги 23-сонли ишончнома асосида қарздор вакили С.Расулов иштирок этган. Арбитраж судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан ҳакамлик муҳокамаси 2023 йил 20 апрелга қолдирилган, аммо, шу 20 апрель куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасига қарздордан вакил келмаган. Жавобгарнинг арбитраж судининг 2023 йил 13 февралдаги ажримида арбитраж мажлиси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 3-уй манзилида бўлиб ўтиши кўрсатилган бўлса-да, арбитраж мажлиси Қонунга зид равишда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси, 8-уй манзилида бўлиб ўтганлиги ҳақидаги важи ҳам биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Шунингдек, жавобгар апелляция шикоятида тарафлар ўртасида тузилган шарноманинг 12.2-бандида тарафлар ўртасидаги низолар Тошкент шаҳар арбитраж судида кўрилади деб белгиланганлиги ва шунинг учун арбитраж суди (Доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро арбитраж суди) низони кўришга ваколати бўлмаганлиги ҳақида важ келтирилган. Қонун 24-моддасининг иккинчи қисмига кўра, низо ҳакамлик суди томонидан мазмунан кўриб чиқилгунига қадар ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судида ўз ҳал қилувига топширилган низони кўриб чиқишга ваколат йўқлиги ҳақида арз қилишга ҳақли. Бироқ, қарздор вакиллари ҳакамлик муҳокамасида иштирок этган бўлса-да, арбитраж судининг низони кўриб чиқишга ваколати йўқлиги ҳақида арз қилмаган. Аксинча, қарзни тан олиб, низо бўйича келишув тузиш учун вақт беришни сўраган. Жавобгарнинг биринчи инстанция судининг ажримида ИПК 231-моддасининг биринчи қисми қўлланганлиги, аммо, ушбу модда арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этиш учун суд нотўғри қўлланганлиги ҳақидаги важи ҳам биринччи инстанция судининг ажримини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, арбитраж судининг ажримлари ва ҳал қилув қарорида “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга ҳавола қилинган. Яъни, арбитраж суди ишни кўриб чиқишда айнан ушбу Қонуннинг нормаларини қўлланган. Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди асосли равишда ундирувчининг аризасини қаноатлантириб, арбитраж судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақида ажрим чиқарилган. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига биноан, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятини 6 қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздор зиммасига юклатилади ва апелляция шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари қарздор зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 279 - 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Ulug`bek-Yangiyer Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Ulug`bek-Yangiyer Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев