← Назад
Решение #527052 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
12 125 символов
4-2001-2205/2481-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Чориев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Кодирова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Max Mukammal qurilish” масъулияти чекланган жамият
вакиллари Н.Райимов (раҳбар), Н.Баракаев (2023 йил 23 февралдаги
15-сонли ордер асосида), “Rustam Umid servis” масъулияти чекланган
жамият вакиллари Р.Юсупов (раҳбар), А.Атоев (2022 йил 19 сентябрдаги
26/2022-Е-сонли ордер асосида) иштирокида “Rustam Umid servis”
масъулияти чекланган жамиятининг “Max Mukammal qurilish”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
23 февралдаги қарори устидан берилган “Max Mukammal qurilish”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Rustam Umid servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Max Mukammal qurilish” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
285 660 000 сўм қарз, 145 686 600 сўм пеня, 2 000 000 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 285 660 000 сўм асосий қарз ва
75 000 000 сўм пеня ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 февралдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, хусусий
ажрим чиқарилиб, ушбу хусусий ажрим кўриб чиқиш учун Бухоро вилоят
прокуратурасига юборилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, янги қарор
қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан,
суд
қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 9 март куни 5-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра,
даъвогар
жавобгарнинг
буюртмасига асосан мебел жиҳозларининг ўлчамларини олиш,
тайёрлаш, йиғиш, буюртмачи кўрсатган жойда ўрнатиш, шартноманинг
2.2-бандига кўра жавобгар эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномада бажарилган ишлар баҳоси қўшилган қиймат солиғи
билан бирга 285 660 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.2 бандида жавобгар шартнома имзоланган кунда
70 фоиз тўловни амалга ошириши, қолган 30 фоиз тўловни бажарилган
ишлар далолатномаси имзоланган кунда тўлаб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 12 апрель куни расмийлаштирилган
бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасида
бажарилган ишлар натижаси жавобгар томонидан қабул қилинганлиги
ўз аксини топган. Далолатномада 60 комплект ошхона мебели тўплами
4 140 000 сўмдан жами 245 400 000 сўмни, 15 фоиз ҚҚС 37 260 000 сўмни,
бажарилган ишларнинг қиймати 285 660 000 сўмни ташкил этиши қайд
этилган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбурияти бажарилиб, яъни
мебель маҳсулоти тайёрланиб, ўрнатилиб жавобгарга топширилган
бўлса-да, жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаган, тўлов умуман
амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 19 сентябрда жавобгарга талабнома
юборилиб, 3 кунлик муддатда тўловлни амалга ошириш сўралган.
Жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 285 660 000 сўм
қарз, 145 686 600 сўм пеня, 2 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 631-моддасининг
биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул
қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра, мебелни қабул қилиш икки
томонлама имзоланган бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси билан расмийлаштирилиши, мазкур далолатнома
имзоланган пайтдан бошлаб ижрочи (даъвогар) ўз мажбуриятларини
бажарган деб ҳисобланиши келишилган.
Тарафлар ўртасида бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси 2021 йил 12 апрелда даъвогар ва жавобгар томонидан
тасдиқланган.
Жавобгарнинг ишларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги
далолатнома сохталаштирилганлиги ҳақида важларини инобатга олиб
бўлмайди, жавобгарга тегишли муҳр ва раҳбарнинг имзоси
сохталаштирилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи, учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу
Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Бундай ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 285 660 000 сўм асосий
қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади.
ФК 638-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига
олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига
шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд
буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг
натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Шунингдек,
даъвогарнинг
даъво
аризасида
жавобгардан
145 686 600 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 4.2-бандида шартнома бўйича тўлов муддати
бузилганда жавобгар даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,1 фоиз миқдорида неустойка тўлаши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан 510 кечиктирилган кун (2021 йил 12 апрелдан
2022 йил 12 сентябргача) учун 145 686 600 сўм (285.660.000 х 0,1 фоиз
х 510) пеня тўғри ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини
эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Биринчи
инстанция
суди
кредиторнинг
манфаатларини,
тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгар томонидан мажбуриятни
бажариш кечиктирилганлигини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмаганлигини эътиборга олиб, неустойкани
камайтириб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман 75 000 000 сўмга
қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
қонуний тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан
адвокатлик хизмати учун тўланган 2 000 000 сўмни зарар сифатида
ундириш сўралган.
ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг
тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
Даъвогар судда ўзининг бузилган ҳуқуқларини химоя қилиш
мақсадида “Атоев Азамат Ашурович” адвокатлик бюроси билан юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим (шартнома) тузиб, адвокатлик
бюросининг ҳисоб рақамига 2022 йил 16 сентябрда 2 000 000 сўм пул
маблағлари кўчириб берган.
ФК 325-моддасининг биринчи қисмида агар мажбуриятни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка
белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми
тўланиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъвогар адвокат хизмати учун ҳақ тўлаб
зарар кўрган бўлса-да, унга етказилган зарар суммаси ундирилиши
белгиланган неустойка миқдори билан қопланганлигини инобатга олиб,
биринчи инстанция суди даъвонинг 2 000 000 сўм зарар ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан
келишиб бўлмайди, чунки жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш
ва топшириш тўғрисидаги далолатнома сохталаштирилганлиги ҳамда
жавобгар бажарилган ишлар натижасини қабул қилиб олмаганлигини
далиллар билан исботлаб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Суд қарорларини бекор қилиш ва ўзгартириш учун асослар
аниқланмади.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 23 февралдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан
тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
6
қ а р о р қ и л д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “Max
Mukammal qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Max Mukammal qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов