← Назад
Решение #527060 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1157-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция
инстанцияси
маърузачи судья Д.Рахимов
судида
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 13 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи А.Арзиев, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси вакиллари Р.Юсупов
(ишончнома асосида) ва Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида)лар
иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар Нишон
ёғдуси” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 20.725.190 сўм пул
маблағларини ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси
ҳисобидан: даъвогар “Нишон ёғдуси” фермер хўжалиги фойдасига
12 856 993 сўм асосий қарз, ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундириш
белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини эса қаноатлантирмасликни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда
1196 - сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартнома асосида
даъвогар жавобгарга 47 210 кг 3-синфга мансуб, қиймати 146 485 000
сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар
асосий қарздорликни тўлаб берган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28
майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор
талабларидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда эса биржада
шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой
етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда
тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли
хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга
олиб, бугунги кунда жавобгар томонидан 20 725 190 сўм тўлов амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини
жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон
қарорнинг 2-бандига кўра,
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни
Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш,
шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича
тижорат вакили ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма
маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган); кейинги босқичда —
биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб,
буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади;
(амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси товархом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли
хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик
сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги 01/06-48-сонли
хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги
босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш,
қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб
берилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284 сонли қарорларида давлат захираси учун сотиб
олинган буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда
тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 29 287 кг давлат захираси учун
сотилган. Шундан келиб чиққан ҳолда сотилган ғалланинг ҳар кг учун
ҳисобланган қўшимча 439 сўм 29 287 кг ғалла учун 18.857.245 сўмни
ташкил этади.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида ва
топширилган маҳсулот бўйича электрон ҳисоб-фактурага кўра 29 287 кг
3-синфга мансуб маҳсулот учун 18.857.245 сўм қўшимча ҳақни ундириш
ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасида белгиланган нархда ортиқча нархда буғдой пули тўлаб
берилган важи билан судлов ҳайъати келиша олмайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1 бандида агар
маҳсулотнинг бир тоннасини сотиб олиш баҳоси шартноманинг
1.5 –бандига мувофиқ келишилгандан сўнг маҳсулот нархи ўзгарса,
шартномада кўрсатилган нарх мос равишда ўзгаради ва харидор ушбу
сотиб олиш нархини тўлашига келишилган. 2022 йил ғалла ҳосилининг
минимал нархи ҳар тоннасига 3.000.000 сўмни ташкил этган. Шундан
келиб чиққан ҳолда жавобгарнинг важи асосли эмас.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 33 000
сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни,
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
15 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган
150.000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
5
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик килувчи
А.Арзиев
Судьялар
Ҳ.Турсунов