← Назад
Решение #527073 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/______-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Зангиота тумани
2023 йил 13 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Мадрохимов котиблигида, аризачи
____________________________нинг
жавобгар
____________________________нинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризасини аризачи вакили ______________________ (2023 йил
6 январдаги 23-00239-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
____________________________ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судига
мурожаат
қилиб,
____________________________нинг (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қувватламасдан ушбу ариза
судга электрон тарзда такроран киритилганлиги, ушбу ариза юзасидан
бошқа иқтисодий иш мавжудлигини билдириб, ариза юзасидан қонуний
суд ҳужжати қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган
бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг
107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда
талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича, аризачи судга кетма-кет икки маротаба электрон
кўринишда аризасини юборган бўлиб, ҳар икки аризаси суднинг иш
юритувига қабул қилинган, натижада мазкур ишдан ташқари Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
4-1101-2301/________-сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича
суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195, 196-моддаларини қўллаб,
суд
ажрим қилди:
____________________________нинг ____________________________нинг банклардаги
ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев