← Назад
Решение #527077 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1155-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 13 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи А.Арзиев, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини
Кенгаш вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Р.Юсупов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди
биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Дилшодов Аббос” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ
хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
119 168 489 сўм асосий қарз, 51 480 684 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан, даъвогар “Дилшодов Аббос”
фермер хўжалиги фойдасига 71 102 080 сўм асосий қарз, 11 916 848 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 2 621 706, 74 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда
5522 - сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича
контрактация шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 38 070 кг пахта
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот
115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан
ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши,
4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб
берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши
керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг
31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган..
Судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан
мавжуд қарздорлик қисман тўлаганлиги аниқланиб, жавобгарнинг
топширилган пахта хом ашёси бўйича асосий қарзи 57 015 717 сўмни,
режадан ортиқча топширган пахтаси учун устама ҳақи эса 14 086 363
сўмни ташкил этиши маълум бўлган.
Жавобгар мазкур шартнома мажбуриятлари бўйича ишни биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш ҳолатида етказиб берилган пахта хом
ашёси бўича асосий қарздорлиги устама билан бирга 71 102 080 сўмни
ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Биринчи инстанция суди даъво аризасида ундирилиши сўралган
асосий қарзни қисман яъни 71 102 080 сўмга қаноатлантириш ҳақида
асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги
Қонунга асосан асосий қарз 119.168.489 сўм*0,4%=476.673 сўм (2023 йил
1 январдан 18 апрелгача) 108 кунга кўпайтириб 51.480.684 сўм пеня
ундириш сўралган.
“Дилшодов Аббос” фермер хўжалиги томонидан биринчи инстанция
судига ариза тақдим этилиб, даъво аризадаги ундирилиши сўралган
пеняни шартнома бўйича 10 фоиз ундириб бериш сўралган.
Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан мазкур ариза суднинг
иш юритувига қабуд қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор
хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Биринчи инстанция суди даъво талабида ундириш сўралган пеняни
жавобгардан даъво киритилган вақтдаги асосий қарзнинг 10 фоизи
яъни 11.916.848 сўмга қаноатлантириб, пеняни қолган қисмини рад этиш
ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш.
Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 1.310.854 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
15 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган
1.310.854 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик килувчи
А.Арзиев
Судьялар
Ҳ.Турсунов
Д.Рахимов