Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1093 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “ASIA Insurance sug‘urta kompaniyasi” акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый “AFRUZBEK ZAMIN IFTIXORI” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1128547 Claim ID 3437625 PDF Hash 3a72ea7ba925c807... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
бандида ФКнинг 957-моддаси бандида ФК 957 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1093-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Afruzbek Zamin Iftixori” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини даъвогар “Asia Insurance sug`urta kompaniyasi” вакили Ғ.Холтураев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Буриев (27.04.2023 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида), адвокати У.Газиев (13.07.2023 йилдаги 32-сонли ордер асосида) вилоят суди биноси суд мажлиси залида видеоконференция алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Asia Insurance sug‘urta kompaniyasi” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “AFRUZBEK ZAMIN IFTIXORI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 83.188.354 сўм асосий қарз, 3.521.260 сўм фоиз, 1.000.000 вакил харажатини ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 83 188 354 сўм асосий қарз, 1 000 000 вакил харажати ва олдиндан тўланган 1 683 767 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундириш ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида кўрсатилган важларни таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, жавобгар билан 24.12.2020 йилда кредит шартномаси имзоланганлиги, кредит шартномаси бўйича тўловлар жавобгар томонидан белгиланган муддатларда тўланмагани сабабли банк кредити бўйича қарздорликнинг қайтарилмаслик хавфини суғурталаш шартномасига асосан жавобгар томонидан 29.12.2022 йилда банкка 83 188 354 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилгани ҳақида тушунтириш бериб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, “INFIN BANK” АТБ Қашқадарё вилоят филиали томонидан жавобгарга 2020 йил 24 декабрдаги 2020-90-сонли кредит шартномасига асосан Миришкор тумани, “Гулистон” МФЙ, Гулистон қишлоғида жойлашган “Қандолатчилик цехи, маъмурий биноси, савдо дўкони ва ёрдамчи бинолари” биносини сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 19,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 250 000 000 сўм кредит ажратилган. Жавобгарга ажратилган кредит маблағининг 112 500 000 сўм қисмига кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида шартномасига асосан даъвогар томонидан 2020 йил 24 декабрдаги KSH 2599-14/00/00сонли суғурта полиси берилган. Суғурта полисига асосан даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган кредит маблағлари қопланмаган қисмига 2022 йил 29 декабрдаги 14296сонли тўлов топшириқномаси билан “INFIN BANK” Қашқадарё вилоят филиалига 83 188 354 сўм суғурта товони тўлаб берилган. Даъвогар тўлаган 83 188 354 сўм суғурта товони жавобгар томонидан қайтарилмаган. Даъвогарнинг 2023 йил 29 мартдаги 02/23-сонли огоҳлантириш хати почта орқали 2023 йил 30 мартда юборилган бўлиб, жавобгар уни оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг 18-бандида ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвони жавобгардан даъвогар фойдасига 83 188 354 сўм ундириш қисми бўйича асосли хулосага келган. Даъвода, даъвогар жавобгардан 3 521 260 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Биринчи инстанция суди тарафлар суғурта суммаси бўйича низолашилаётганлиги, пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш каби ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли даъвонинг 3 521 260 сўм фоиз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Даъвогар даъво талабида 1 000 000 сўм вакил харажатларини ундиришни сўраган. “Este prime” адвокатлик фирмаси ва даъвогар ўртасида 2022 йил 27 апрель куни 51/22-сонли юридик ёрдам кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра 2023 йил 3 март куни 0000015204-сонли электрон тўлов топшириқномаси билан 3.482.694 сўм, шундан мазкур иш бўйича юридик ёрдам хизмати учун 1 000 000 сўм тўлаб берилган. ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ушбу ҳолатда биринчи босқич суди даъво аризанинг 1 000 000 сўм вакил харажатини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Шу боис, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 841 884 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференция алоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 276, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Asia Insurance sug‘urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 841 884 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Asia Insurance sug‘urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференция алоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Суд харажати бўйича ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар А.Арзиев Ҳ.Турсунов