← Назад
Решение #527098 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1156-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 13 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи А.Арзиев, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Р.Юсупов
(ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд
мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Нишон Ёғдуси”
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонаси(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 109 146 028
сўм асосий қарз, 47 151 072 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талабини пеня ундириш қисмини 10 фоиз қилиб ўзгартириш ҳақидаги
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 58 972 718 сўм
асосий қарз, 10 914 602 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ рад этиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятидаги важларини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок
этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосан суд
мажлисини даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда
5076-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича
контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, 17
кг ер майдонида 39.1 тонна миқдорида пахта-хом ашё топшириш
келишилган.
Даъвогар жавобгарга 39 386 кг жами 393 414 232 сўмлик пахта
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот 115
фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан ошган
қисмига эса қўшимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши, 4.3бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб
берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши
керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31
декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномага асосан
жавобгарнинг даъвогар олдида 58 972 718 сўм қарздорлиги тан олинган.
Биринчи инстанция суди даъвони 58 972 718 сўм қисмини
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Даъвогар даъво аризасида, жавобгардан даъвогар фойдасига
47 151 072 сўм пеня ундириш сўраган.
Даъвогар суд ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар, даъвонинг пеня
ундириш қисмини 10 фоиз қилиб ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра,
харидор хўжаликка тўлов муддатини ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини
иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
103-сонли Қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар
хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвони пеня ундириш
қисмини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандига асосан манфаати кўзланган даъвогардан
даъво рад этилганда ҳам давлат божи ундирилмаслиги назарда тутилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан
тўланган 1 200 607 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажатини
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
4
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан апелляция
шикояти учун олдиндан тўлаган 1 200 607 сўм сўм давлат божи, 33.000 сўм
почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
А.Арзиев
Судьялар
Д.Рахимов