Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1229 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИБРАГИМОВ АБДИХАЛИЛ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1128943 Claim ID 3470603 PDF Hash e8f04d817460440a... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1229-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи А.Арзиев, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари Б.Ибрагимов, жавобгар вакили Р.Юсупов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Ибрагимов Абдухалил” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 139 295 958 сўм асосий қарз, 55 718 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини пеня ундириш қисмини 10 фоиз қилиб ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 98 195 616 сўм асосий қарз, 13 929 595 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъво талабини рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятидаги важларини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5406 - сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, 18 кг ер майдонида 39.6 тонна миқдорида пахта-хом ашё топшириш келишилган. Даъвогар жавобгарга 56 289 кг пахта маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот 115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши, 4.3бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 98 702 811 сўм қарздорлиги тан олинган. Биринчи инстанция суди даъвони 98 702 811 сўм қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Даъвогар даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 55 718 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар суднинг ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар, даъвонинг пеня ундириш қисмини 10 фоиз қилиб ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, харидор хўжаликка тўлов муддатини ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида 103-сонли Қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвони пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-банди асосан манфаати кўзланган даъвогардан даъво рад этилганда ҳам давлат божи ундирилмаслиги назарда тутилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 532 256 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 4 “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 1 532 256 сўм сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи А.Арзиев Судьялар Д.Рахимов