Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1230 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ADHAM QIZI PARIZOD" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1127532 Claim ID 3470570 PDF Hash c991cf58a6fa82ab... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1230-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи А.Арзиев, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини Кенгаш вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари А.Абдуҳалилов, жавобгар вакили Р.Юсупов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Адҳам қизи Паризод” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 125 856 308 сўм асосий қарз, 50 342 523 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан, даъвогар “Адҳам қизи Паризод” фермер хўжалиги фойдасига 116 629 825 сўм асосий қарз, 12 585 630 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 2 768 838,76 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили ва даъвогар раҳбари апелляция шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5405 - сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 77 547 кг пахта маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот 115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши, 4.3бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қисман тўлаганлиги аниқланиб, жавобгарнинг топширилган пахта хом ашёси бўйича асосий қарзи 116 281 892 сўмни, режадан ортиқча топширган пахтаси учун устама ҳақи эса 347 433 сўмни ташкил этиши маълум бўлган. Жавобгар мазкур шартнома мажбуриятлари бўйича ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш ҳолатида етказиб берилган пахта хом ашёси бўича асосий қарздорлиги устама билан бирга 116 629 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Биринчи инстанция суди даъво аризасида ундирилиши сўралган асосий қарзни қисман яъни 116 629 825 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунга асосан асосий қарз 125 856 308 сўм*0,4%=503 425 сўм (2023 йил 1 январдан 10 апрелгача) 100 кунга кўпайтириб 50 342 523 сўм пеня ундириш сўралган. Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига ариза тақдим этилиб, даъво аризадаги ундирилиши сўралган пеняни шартнома бўйича 10 фоиз ундириб бериш сўралган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан мазкур ариза суднинг иш юритувига қабул қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Биринчи инстанция суди даъво талабида ундириш сўралган пеняни жавобгардан даъво киритилган вақтдаги асосий қарзнинг 10 фоизи яъни 12 585 630 сўмга қаноатлантириб, пеняни қолган қисмини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 384 420 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 1 384 420 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи А.Арзиев Судьялар Д.Рахимов Ҳ.Турсунов