Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/5007 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “YULDUZ” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Фарғона минтақавий йўлларга буюртмаси хизмати Давлат унитар корхонаси
Source ID 1148712 Claim ID 3508241 PDF Hash 436adeb6ecf85588... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 122-моддаси аролик кодекси 122 code_article
ушбу Кодекс 114-моддаси ушбу Кодекс 114 code_article
йича суд томонидан ФКнинг 122-моддаси йича суд томонидан ФК 122 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 714 символов
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль 4-1501-2304/5007-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Эшонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Алимов (ишончнома асосида), даъвогар «YULDUZ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонасига нисбатан 2022 йил 9 декабрь куни ўтказилган тендеор натижаси бўйича қабул қилинган лот 22411006018430 18430-сон баѐнини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «YULDUZ» масъулияти чекланган жамияти жавобгар «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 9 декабрь куни ўтказилган тендеор натижаси бўйича қабул қилинган лот 22411006018430 18430-сон баѐнини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво аризасига эътирози йўқлиги, тендер ўтказиш учун тақдим қилинган маълумотлар янглишиш натижасида нотўғри кўрсатилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги хулосага келди: Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси (буюртмачи) томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Тоғлиқ” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш бўйича 2022 йил 9 декабрь куни тендер ўтказилган бўлиб, тендер натижаси бўйича 2241100601843018430-сонли баѐннома қабул қилинган. Унга кўра, даъвогар «YULDUZ» масъулияти чекланган жамияти 52.9628 балл билан ғолиб деб топилган. Тендер шартларига асосан ғолиб томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳажми 1 010 594 872,2 сўмни ташкил қилиб, мазкур ишлар 54 кун муддат ичида Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Тоғлиқ” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишларини тўлиқ бажариши лозимлиги белгиланган. Объектнинг экспертиза ҳужжатларида имло хатоларига йўл қўйилганлиги сабабли, юқоридаги лот бўйича таклифларни қабул қилиш муддати якунланмасдан ҳамда лот белгиланган тартибда бекор қилинмасдан 2022 йил 5 декабрь куни объект 2 937 029 074 сўм (ҚҚС билан) бошланғич нарх билан тендер ташкилотчиси томонидан 22411006022632-сонли лот рақами билан қайта эълонга берилган. Натижада, 2241100601843018430-сонли лот бўйича тендер савдолари якунига кўра «YULDUZ» масъулияти чекланган жамияти, 22411006022632сонли лот бўйича “Фарнеффтстройсервис” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилган. “Фарнеффтстройсервис” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, буюртмачи «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси билан пудрат шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 122-моддасига кўра, Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ѐки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасинингиккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 13-бандида “Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ФКнинг 122-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Янглишиш таъсирида тузилган битим деганда судлар тарафларнинг ҳақиқий хоҳишистагини акс эттирмайдиган, уни тузиш вақтида тарафлар назарда тутган ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлмаган битим эканлигини тушунишлари лозим. Тузилган битимга нисбатан қўлланиладиган қонун нормаларини нотўғри шарҳлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда битимнинг асл ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида нотўғри тасаввур этиш янглишишнинг мисоли бўлиши мумкин. Бунда қонунни билмасликка ҳавола қилиниши битимни ушбу асос билан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тараф янглишиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва битим предмети ѐки моҳиятига таъсир этишини исботлаши лозим. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, битимни ушбу асос бўйича ҳақиқий эмас деб топиш учун янглишиш битимни тузиш пайтида мавжуд бўлиши ва унинг тузилиши учун муҳим аҳамият касб этиши керак. Шунингдек, назарда тутиш керакки, янглишиш битимнинг бошқа иштирокчиларининг қасддан қилинган ҳаракатлари натижаси бўла олмайди. Янглишиш таъсири остида тузилган битим алдаш таъсири остида тузилган битимдан шу билан фарқ қиладики, агар алдаш атайин қилинса, янглишиш бошқа бирон шахснинг қасддан қилинган ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмайди. Бошқа тарафнинг айби эҳтиѐтсизлик шаклида ифодалангандагина, битим янглишиш таъсирида тузилган ҳисобланади.” – деб тушунтириш берилган. Юқорида баѐн этилганларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантириб, 2022 йил 9 декабрь куни ўтказилган тендер натижаси бўйича қабул қилинган лот 2241100601843018430-сонли баѐнини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд даъвогар томонидан тўланган 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим. Шунингдек, суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга асосан жавобгар «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси (буюртмачи) ходимлари хатти-харакатида лоқайдлик ва бепарволик ҳолатлари бўйича корхона ҳодимлари ўртасида йўл қўйилган хато камчиликларни муҳокама қилиб, келгусида йўл қўймаслик учун мазкур хусусий ажримни «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонасига юборишни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. 2022 йил 9 декабрь куни ўтказилган тендер натижаси бўйича қабул қилинган лот 2241100601843018430-сонли баѐни ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвогар «YULDUZ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси ҳисобидан 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи, судья Х.Жамолиддинов