Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1681 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Нурбек Жасурбек Ғалабаси" фермер хўжалиги
Source ID 1148610 Claim ID 3497666 PDF Hash cba1b6714dfe5bc5... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1681-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – "Нурбек Жасурбек Ғалабаси" фермер хўжалигидан 22768818 сўм асосий қарз, 27160680 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Миришкор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда – палата деб юритилади) даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Нурбек Жасурбек Ғалабаси" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади)дан 22768818 сўм асосий қарз, 27160680 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 27.01.2022 йилда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Хўжалик” - жавобгар 2022 йилнинг режасига асосан, 13,6 гектар майдондан шартноманинг 1.2-1.3-бандларига 47,5 тонна пахта хомашёсини ҳосил йилининг 25 декабрь санасигача етиштириш ва келишилган ҳолда етказиб бериш, “Ҳаридор” – даъвогар эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган муддатларда ушбу маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу шартномага асосан 17,455 тонна пахта маҳсулоти етказиб берилиб, 30,045 тонна 271606800 сўмлик пахта маҳсулоти топширилмасдан қолган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон тасдиқланган ҳисобфактураларга асосан жавобгар-“Хўжалик” томонидан даъвогар“Тайёрловчи”га топширган маҳсулоти учун, даъвогарнинг сарфхаражатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган уруғлик маҳсулоти, ёқилғи, минерал ўғитлар, терим пуллари ва бошқа моддий ресурслар) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 22768818 сўм қопланмаган асосий қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотларда ўз аксини топган. Даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши; 466-моддаси, биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт, деб белгиланган. Лекин, даъвогар томонидан тақдим этилган қуритиш тозалаш хизмати учун электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 2227030 сўмни ушлаб қолингани асоссиздир. Чунки, шартноманинг 1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар “Харидор” (даъвогар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 22768818 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг 20541788 (22768818 - 2227030 = 20541788) сўм ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.2.-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, маҳсулот топширмаганлиги учун жавобгар ҳисобидан 27160680 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 бандига асосан шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” (жавобгар) “Харидор” (даъвогар)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартноманинг 5.2-бандига асосан топширилмаган маҳсулот қийматининг яъни 271606800 сўм * 10 % = 27160680 сўм жарима ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 8200000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунингдек, ушбу кодекснинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши кўрсатилган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20541788 сўм асосий қарз, 8200000 сўм жарима, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 954049,36 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 44540,6 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд-, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "Нурбек Жасурбек Ғалабаси" фермер хўжалиги ҳисобидан: Даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20541788 сўм асосий қарз, 8200000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 954049,36 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 44540,6 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев