Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1680 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "YANGI AMINQUL" фермер хўжалиги
Source ID 1148605 Claim ID 3497781 PDF Hash 8efaef815dd592e5... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1680-сонли иқтисодий иш КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 13 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – "YANGI AMINQUL" фермер хўжалигидан 31695098 сўм асосий қарз, 37372264 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Миришкор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, , қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда – палата деб юритилади) даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "YANGI AMINQUL" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади)дан 31695098 сўм асосий қарз, 37372264 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-2302/1613-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан "YANGI AMINQUL" фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланиб, ҳозирда тугатишга доир ишлар олиб борилмоқда. ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1381347,24 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196, 197 моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1381347,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим қонуний кучга киргач суд харажати қисмига ижро варақаси берилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев