← Назад
Решение #527515 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 13 июль
4-1102-2302/2670-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судья А.К.Пайғамов, даъвогар –
“Eco Med Farma” ХК жавобгар – “Jen Shen” МЧЖ ҳисобидан 805.000 сўм асосий
қарз ва 173.880 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Eco Med Farma” ХК (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Jen Shen” МЧЖ
(бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 805.000 сўм асосий қарз ва 173.880
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
тарафларнинг
зиммасига юклашни лозим топади.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 27 февралда
441/В-сонли олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига
кўра, даъвогар “Сотувчи” фармацевтика маҳсулотларини сотиш, жавобгар
“Сотиб олувчи” эса товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жами 1.610.000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган
2023 йил 27 февралдаги 940-сонли ҳисоб-фактура билан билан ўз тасдиғини
топган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 805.000 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2023 йил 12 июндаги 539-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида шартнома тузишга
келишилганлиги шунга асосан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги
бироқ, жавобгар раҳбари томонидан асоссиз шартномани имзоланмаганлиги
маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”
2009
йил
18
декабрдаги
203-сонли
қарорининг
8-бандида
агар
тарафларнинг
шартномавий-ҳуқуқий
муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган
хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги
белгиланган.
Гарчи, 2023 йил учун тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган
бўлса-да, аммо тарафларнинг амалда шартномавий муносабатларга
киришганлиги, маҳсулот етказиб берилганлиги ва тўловлар қисман амалга
оширилганлиги билан тасдиқланади.
Шунга кўра, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогар аслида етказиб
берилган маҳсулот қиймати ҳақини ундириш учун тўсқинлик қилмайди.
Мазкур
ҳолатда
даъвогарнинг
жавобгарга
жами
қиймати
1.610.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишда тўпланган ҳужжатлар,
хусусан 2023 йил 27 февралдаги 940-сонли ҳисоб-фактура билан тўлиқ
тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг жавобгардан 805.000 сўм асосий қарз ундириш талаби
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан 173.880
сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Жавобгар томонидан 2023 йил 27 февралдаги 441/В-сонли шартнома
имзоланмаганлиги сабабли суд жавобгардан 173.880 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг пеня ундириш қисми бўйича тўланган
давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333-моддалари,
ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Jen Shen” МЧЖ ҳисобидан “Eco Med Farma” ХК фойдасига 805.000 сўм
асосий қарз, 200.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 130.000 сўм давлат божи суммаси даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов