Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/13663 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "IPAK YO`LI" AITB давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "XOJI GADOYBOY OTA" хусусий корхонаси
Source ID 1132459 Claim ID 3300676 PDF Hash b726d76cc8d646f9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 209 символов
4-1001-2217/13663-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Тўлқинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Нарзуллаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Сирдарё вилоят судининг техник кўмагида, “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамиятидан вакил В.Камолов (2023 йил 14 мартдаги 01/01-17сонли ишончнома асосида) иштирокида “Ipak Yo’li” АИТБнинг “Xoji Gadoyboy ota” ХК, “Guliston paxta tozalash” акциядорлик жамияти ва “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамиятилар ҳисобидан 1.021.801,24 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзини, 90.714,97 АҚШ доллари миқдорида фоизларни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори устидан “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ipak Yo’li” АИТБ (матнда даъвогар ёки Банк деб юритилади) ва “Xoji Gadoyboy ota” ХК (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 11 июлда тузилган МБРР-АБП-11-1/18-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга иссиқхона ускунаси жамламаси, товар ва материаллар сотиб олиш учун 2028 йил 15 мартга қадар жами 3.500.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти бўйича “Guliston paxta tozalash” АЖ (матнда 1-кафил деб юритилади) 2.187.500 АҚШ доллар миқдорида, “Boyovut paxta tozalash” АЖ (матнда 2-кафил деб юритилади) 2.187.500 АҚШ доллари миқдорида кафиллик берган. Банк кредит шартномаси бўйича кредит маблағларини қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги боис судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар, 1-кафил ва 2-кафил ҳисобидан 1.021.801,24 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 90.714,97 АҚШ доллари миқдорида фоизларни солидар тартибда ундиришни сўраган. 1 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, 2-кафил томонидан кассация шикояти тақдим этилган. Шикоятда, тарафлар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда медиатив келишув тузилганлиги, мазкур келишувнинг 3 ва 5-бандларига кўра, 2018 йил 11 июлдаги МБРР-АБР-II-1/18-сонли кредит шартномасига асосан Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Шодлик” маҳалласида жойлашган майдони “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи бино-иншоотлари” ва ичидаги 2018 йил 8 январдаги 2-сонли “Myung Sung Co.Ltd” (Жанубий Корея) корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан сотиб олинган асбоб-ускуналар банк балансига ўтказилиб, учинчи шахсга сотилган тақдирда, жавобгар, 1-кафил ва 2-кафилларга нисбатан банк томонидан даъво қилинмаслиги кўрсатилганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 27 майдаги ҳал қилув қарорига кўра, кредит шартномасига асосан банк ва жавобгар ўртасидаги баҳолаш далолатномасига асосан 2.899.589,03 АҚШ долларига баҳоланган ва гаровга олинган “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи бино-иншоотлари” ва ичидаги 2018 йил 8 январдаги 2-сонли “Myung Sung Co.Ltd” (Жанубий Корея) корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан сотиб олинган асбоб-ускуналарига қаратилганлиги, суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи бино-иншоотлари бошланғич нархи 30.500.748.010 сўм билан онлайн савдоларга чиқарилганлиги ва сотилмаганлиги сабабли 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига олинганлиги, биринчи инстанция суди томонидан “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи бино-иншоотлари” ва ичидаги 2018 йил 8 январдаги 2сонли “Myung Sung Co.Ltd” (Жанубий Корея) корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан сотиб олинган асбоб-ускуналар тақдири муҳокама қилинмаганлиги, кредит шартномаси шартига кўра ускуналар келиб ўрнатилганидан сўнг иссиқхона биносини гаровга тақдим этиш белгиланганлиги, бироқ банк томонидан ўз вақтида мониторинг ўрнатилмаганлиги сабабли гаров мулки бошқа тижорат банкка гаровга қўйиб юборилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан АТБ “Турон банк” ва “PROMEAT GULISTAN” МЧЖни жалб қилиш чоралари кўрилмаганлиги, шунингдек, кредит қарздорлиги, гаров мулклари ва тўланган маблағлар ва сотилган мулклар ҳақида маълумотлар талаб қилиб олинмасдан фақат медиатив келишув асосида тан олинган қарздорлик сифатида баҳоланиб даъво қаноатлантирилганлиги қайд этилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган Банк, жавобгар ва 1-кафил суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва 2 жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган 2-кафил вакили кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Судлов ҳайъати 2-кафил вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, 2-кафилнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, банк тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига кўра ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга келишилган миқдорда кредит суммасини ажратган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига мувофиқ асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлов графигига асосан белгиланган муддат ва миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли, даъвогар 2021 йилда Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар, 1-кафил ва 2-кафиллардан 830.497,85 АҚШ доллари миқдорида асосий қарздорликни, 23.461,89 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда медиатив келишув тузилган бўлиб, унга асосан 3 та шартнома асосида келишувга келинган, ушбу келишувнинг 4-бандига кўра, жавобгарнинг гаровдаги Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Шодлик” маҳалласида жойлашган “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи бино-иншоотлари” ва ичидаги 2018 йил 8 январдаги 3 2-сонли “Myung Sung Co.Ltd” (Жанубий Корея) корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан сотиб олинган асбоб-ускуналар ҳамда Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховос шаҳарчаси “Бунёдкор” (Чаманзор) маҳалласида жойлашган иссиқхона биноси, кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида, ушбу мол-мулклар 32.773.580.344,60 сўмга “Ипак йўли” АИТБга балансига қабул қилинганлиги эътироф этилиб, келгусида ушбу мулклар “Ипак йўли” АИТБ томонидан учинчи шахсларга сотилишига даъво эътирози мавжуд эмаслиги белгиланган. Шу билан бирга, мазкур келишувнинг 3 ва 5-бандларига кўра, яъни 2018 йил 11 июлдаги МБРР-АБР-II-1/18-сонли кредит шартномасига асосан “Ипак Йўли” АИТБ балансига қабул қилинган Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Шодлик” маҳалласида жойлашган майдони 116.212,10 м2, умумий майдони 67.703,22 м2, яшаш майдони 68.084,42 м2ни ташкил этган литер 0001 дан литер 0009 гача бўлган “Гидропоника усулидаги иссиқхона ва ёрдамчи биноиншоотлари” ва ичидаги 2018 йил 8 январдаги 2-сонли “Myung Sung Co.Ltd” (Жанубий Корея) корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан сотиб олинган асбоб-ускуналар банк томонидан учинчи шахсга сотилганда ҳамда МБРР-АБР-II-1/18-сонли кредит шартномасига асосан келишув тузилган вақтдаги қолган кредит қарздорлик 1.021.801,24 АҚШ долларини ташкил қилиши ва унга ҳисобланган 269.437,32 АҚШ доллари миқдорида фоиз жавобгардан учинчи шахсларга сотилган тақдирда, банк томонидан ушбу кредит шартномаси бўйича жавобгар, 1-кафил ва 2-кафилларга даъво қилмаслиги келишилган. Шунингдек, медиатив келишувнинг 9-бандига кўра, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишга ҳақлилиги келишилган. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан 4-1001-2012/1238-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 30 ноябрь кунидаги суднинг ажримига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Аниқланишича, 2022 йил 29 март ҳолатига даъвогар олдида унинг 2018 йил 11 июлдаги кредит шартномаси бўйича жами 1.021.801,24 АҚШ доллари миқдорида асосий қарздорлик, фоиз тўловларидан 90.714,97 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган. ФКнинг 736-моддасида эса, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини 4 қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида 2022 йил 29 март ҳолатига 1.021.801,24 АҚШ доллари миқдорида асосий қарздорлик, фоиз тўловларидан 90.714,97 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорликни ташкил қилган. Шунга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорлиги ва кредит фоизи қарзларни ундириш талаби асосли бўлган. Кредит таъминоти бўйича 1-кафил 2 187 500 АҚШ доллар миқдорида, 2-кафил 2 187 500 АҚШ доллари миқдорида кафиллик берган. ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг қарздорликни жавобгар, 1-кафил ва 2-кафиллардан солидар ундириш ҳақида қонуний хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд қўшилмайди. Чунки, жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган бўлиб, кредит таъминоти сифатида 1-кафил 2.187.500 АҚШ доллар миқдорида, 2-кафил 2.187.500 АҚШ доллари миқдорида кафиллик берган. Бундан ташқари биринчи инстанция суди томонидан АТБ “Турон банк” ва “PROMEAT GULISTAN” МЧЖни жалб қилиш чоралари кўрилмаганлиги ҳақидаги важ билан келишиб бўлмайди, чунки қабул қилинган ҳал қилув қарори ушбу шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди. Ўз навбатида апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 5 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамиятидан: - Республика бюджетига 124.377.087 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўмлик суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов З.Рустамов 6