Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2202/5541 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT XALQ BANKI Ответчик / Подсудимый AGRO STANDART PLYUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132143 Claim ID 3472226 PDF Hash a34774cd934f42f5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2202/5541-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Тўйчиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 12 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТ “Халқ банки” ишончли вакиллари А.Нормуминов (2023 йил 16 январдаги 03-33-3/49-сонли ишончнома), А.Бойқўзиев иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Story Lyuкs” масъулияти чекланган жамияти, “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Халқ банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Alyans Story Lyuks” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 12 333 050 985 сўм кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундиришни, ундирувни “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар Ёшлик МФЙда жойлашган биносининг бир қисмига қаратишни сўраган. Кейинчалик, Палата Банк манфаатида судга даъво миқдорини кўпайтириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан 12 565 731 059 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни, ундирувни “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган бинонинг суд ҳукми билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг Банк манфаатида берган даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан Банк фойдасига 12 565 731 059 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Шундан, 220 000 000 сўм қисми қўшимча жавобгардан Банк фойдасига солидар тартибда ундирилган. Даъво талабининг ундирувни Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бинонинг суд ҳукми билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарорининг “даъво талабининг ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Ёшлик махалласи ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган 1 та 5 қаватли турар жойи биноси ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Иттифоқ МФЙда жойлашган бинонинг фуқароларга сотилмаган қисмининг ҳукм билан Банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш ва жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратиш қисмини рад этиш” қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида Палата, жавобгар, “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, Банк вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Банк номидан Банкнинг Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими ва жавобгар ўртасида 2019 йил 21 майда йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 5 900 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 342-сонли кредит шартномаси ва 2020 йил 18 январда йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 17 660 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 54-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномалар шартларига кўра, Банк жавобгарга келишилган миқдорда кредит маблағи бериш, жавобгар олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Банк томонидан жавобгарга кредит шартномаларига асосан жами 23 560 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. 2019 йил 21 майдаги 342-сонли кредит шартномаси бўйича Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 24 майда ипотека шартномаси расмийлаштирилиб, кредит таъминоти сифатида Жиззах шаҳри, Ёшлик маҳалласи ҳудудида жойлашган қурулиши тугалланмаган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази” биносининг ер тўласи ва 1-2-қаватлари 7 375 000 000 сўмга баҳоланиб, ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Шунингдек, 342-сонли кредит шартномаси бўйича кредитнинг таъминоти сифатида 2019 йил 17 майда қўшимча жавобгар томонидан 220 000 000 сўмлик кафиллик берилиши тўғрисида кафиллик шартномаси имзоланган. 2020 йил 18 январдаги 54-сонли кредит шартномаси бўйича Банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил 25 декабрда ипотека шартномаси расмийлаштирилиб, кредит таъминоти сифатида Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-А уй 22 075 000 000 сўмга баҳоланиб, ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Жиноят ишлар бўйича Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги хукми билан жавобгарнинг рахбари Г.Бадалян ва бошқаларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиб, Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи худудида жойлашган қурилиши тугаланмаган 1 та 5 қаватли турар жой биноси 8 530 995 271 сўмга бахоланиб, етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Банк фойдасига ўтказиш белгиланган. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари қўпол тарзда бузилиб, кредит ва кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида кредит қарздорлиги 2022 йил 24 ноябрь куни ҳолатига 12 333 050 985 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни бартараф қилиш бўйича Банк томонидан бир неча марта ёзма равишда жавобгар огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 12 565 731 059 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзни ҳамда қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 220 000 000 сўм кредит фоиз қарзни ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Чунки, жавобгар кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, Банкда жавобгардан ва кафил бўлган қўшимча жавобгардан кредит фоизи ундириш талабини ундириш ҳуқуқи пайдо бўлган. Шунингдек, Палатанинг Банк манфаатида берган даъво аризасида Жиззах шаҳри, Иттифоқ махалласида жойлашган гаровга қуйилган турар жой биносининг ҳукм билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш ҳам сўралган. ФКнинг 264-моддаси иккинчи қисмида гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган молмулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлиши белгиланган. ЖИБ Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукмида 26 285 966 000 сўмга баҳоланган Жиззах шаҳри, Иттиифоқ маҳалласида жойлашган турар жой биноси АТ “Халқ банки” балансига ўтказиш ҳамда зарар тўлиқ қоплангач ўртадаги фарқни Г.Бадалянга қайтариш кўрсатилган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг ундирувни гаровга қуйилган бинонинг ҳукм билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эьтирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Банкнинг кассация шикоятида билдирилган талабини қаноатлантириш, яъни ундирувни Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида жойлашган гаровга қуйилган турар жой биносининг хукм билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси 6 судининг 2023 йил 16 майдаги қарори ўзгаришсиз, Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини Банк зиммасида қолдиришни, кассация шикояти суд ҳужжатининг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш қисмига нисбатан берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов