← Назад
Решение #527601 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 631 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 61 | — | law | |
| Мазкур модда | 62 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 304 | — | law |
Текст решения
11 587 символов
4-1801-2204/4705-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – У.Латипов
Апелляция
инстанцияси
маърузачи судья – М.Астанов
судида
Кассация инстанция судида маърузачи
Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида,
даъвогар вакили С.Холмуродов (ишончнома асосида), Ж.Халилов
(ишончнома асосида), З.Нормуродов (ишончнома асосида), В.Жабборов
(ишончнома асосида), И.Тўрақулов (ишончнома асосида), К.Исканов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Файзиев (ишончнома асосида)
иштирокида, “PUDINA QUVONCHBEK” масъулияти чекланган жамиятининг
“TEXCHORVASERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 1.112.064.416,55 сўм асосий қарз,
556.032.208 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул
қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан “PUDINA QUVONCHBEK”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жойлашган бинода,
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“PUDINA QUVONCHBEK” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “TEXCHORVASERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 1.112.064.416,55 сўм асосий қарз,
556.032.208 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1.112.064.416,55 сўм асосий қарз, 56.000.000 сўм пеня,
16.680.966 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг вакиллари
апеляция инстанциясида иштирок этмаганлигини, жавобгар томонидан
апелляция инстанцияси судида тақдим этилган ҳужжатлар сохта эканлигини,
даъвогар томонидан имзоланмаганликларини, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни
мухофаза қилиш органларига ариза берилганликларини апелляция
инстанцияси суди иш ҳолатларинип тўлиқ аниқламасдан даъво
қаноатлантириш рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини, шу сабабли
мазкур қарорни бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, даъво асоссиз эканлигини, даъвогар ўз даъвосида
пудрат ишлари бажариб берилмаганлигини важ қилганлигини, ваҳоланки
даъвогар томонидан бажарилган 2021 йил 30 декабрь кунидаги топшириш
қабул-қилиш (Ф3 ва Ф5) далолатномалари орқали қабул қилиб олганлигини
билдириб, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 августда
01-01/2021-сонли объектларни фойдаланишга топширишга доир пудрат
шартнома тузилган, мазкур шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” мазкур
шартнома шартларига кўра “Ҳудудгаз Қашқадарёгаз” таъминот филиали
маъмурий биносини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, лойиҳада
кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш
ишларини бажариш мажбуриятини, “Бош пудратчи” эса “Ёрдамчи
пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиб,
ишларни қабул қилиш ва маблағ билан таъминловчи молиялаштирувчи орган
томонидан молиялаштирилгач, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг умумий қиймати (3.1-бандида) 7.216.314.390 сўм
деб келишилган, шунингдек “Пудратчи”нинг мажбуриятидан бири
шартноманинг 4.2-бандида қуйидагича, яъни қурилиш майдонига 1-иловага
асосан бажарилиши лозим бўлган қурилиш ишларига зарур бўлган қурилиш
материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб ускуналар ва бутловчи
буюмлар, қурилиш техникаларини етказиб бериш уларни қабул қилиш,
тушириш, омборда сақлаш мажбуриятини ҳам олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида “Бош пудратчи”
“Ёрдамчи пудратчи”га шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг
30 фоизи (15 фоиздан 2 ойга) миқдорида молиялаштирувчи орган томонидан
молиялаштирилгач аванс ўтказиши назарда тутилган.
Ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиб, даъвогар жавобгар
ҳисобига 2021 йил 30 августдаги 1337-сонли тўлов топшириқномаси билан
200.000.000 сўм, 2021 йил 6 сентябрдаги 1343-сонли тўлов топшириқномаси
билан 400.000.000 сўм, 2021 йил 13 сентябрдаги 1361-сонли тўлов
топшириқномаси билан 196.000.000 сўм ва 2021 йил 27 октябрдаги 1410-сонли
тўлов топшириқномаси билан 300.000.000 сўм, жами 1.096.000.000 сўм пул
маблағлари ҳамда 2022 йил 17 январдаги 7-сонли ҳисоб-фактура билан
578.278.761,55 сўм миқдорида қурилиш материаллари топширилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, 238-моддасига
мувофиқ эса мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мазкур Кодекснинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Апелляция инстанцияси судида жавобгар томонидан тарафлар ўртасида
2021 йил декабрь ойида “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминот филиали
маъмурий биносини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш
тўғрисидаги 2021 йил 11 августдаги 01-01/2021-сонли шартномага асосан
бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисида даъвогар ва жавобгар раҳбарлари
томонидан имзоланиб тасдиқланган ҳисоб-фактура (форма№3, форма№5)ни
тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи қисмида суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириши, суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги, апелляция
инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ
ҳажимда текшириши шартлиги белгиланган.
Бироқ апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқлашга ҳаракат қилмасдан, ушбу жавобгар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини асл ҳужжатлар асосида текшириб кўрмасдан
хатога йўл қўйган.
Ваҳоланки, иш ҳужжатларида жавобгар раҳбари томонидан
1 112 064 416,55 сўм қарздорликни тан олишлиги ва 2022 йил 12 октябрдаги
суд мажлиси кунига қадар ушбу суммани тўлиқ тўлиқ тўлаб бериш тўғрисида
кафолат хати мавжуд.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судида иштирок этган
даъвогар вакили А.Ачиловнинг ваколати текшириб кўрилмаган.
Иш ҳужжатларида А.Ачиловга даъвогар вакили сифатида судларда
қатнашиш учун берилган 2022 йил 1 июндаги 6-сонли ишончномада унинг
амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача эканлиги кўрсатилган.
Ваҳоланки, у 2023 йил 2 март кундаги апелляция инстанцияси суд
мажлисида иштирок этиб, даъвогар вакили сифатида кўрсатма берганини
апелляция инстанцияси суди эътиборга олган.
ИПКнинг 61-моддаси судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг
қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида
ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади. Мазкур модданинг
62-моддасида Вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга
мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши
керак. Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис
ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган
ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган
бўлиши керак.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 69-моддасида далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан
тақдим этилиши, агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ининг
объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиш мумкин.
Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
тўлиқ ўрганилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида
баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ваколатларини
текшириб, ишдаги ҳар бир далилларни тарафлар вакиллари иштирокида
ўрганиб, ишдаги ва тақдим этилган бошқа далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
лозим бўлса экспертиза тайинлаб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва
асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.
5
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Қарши
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров