Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/4931 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUYUK AMIR LOGISTIC" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "UZAGRO SURXAN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132307 Claim ID 3287976 PDF Hash 4f49857938b0a565... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
Текст решения 12 593 символов
4-1603-2202/4931-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Мухиддинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Карабоев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Эшанкулов (2022 йил 20 декабрдаги 22/11-сонли ишончнома), Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “BUYUK AMIR LOGISTIC” қўшма корхонаси вакили А.Пылев (2022 йил 14 октябрдаги 82-сонли ишончнома) иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “BUYUK AMIR LOGISTIC” қўшма корхонасининг “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятидан 41 406 138 сўм қарз, 20 703 069 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан берилган “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “BUYUK AMIR LOGISTIC” қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 41 406 138 сўм асосий қарз, 20 703 069 сўм пеня, олдиндан тўланган 621 093 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 406 138 сўм қарз, 4 140 613,8 сўм пеня, жами 45 546 751,8 сўм қарздорлик ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 8 июлда BAL-080720/01-сонли автотранспортда юк ташиш бўйича транспортэкспедиция хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2020 йил 25 июндан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланган. Шартноманинг 5.6-бандига кўра, 13 000 АҚШ доллари ёки унинг курси тўланадиган кундаги Ўзбекистон Марказий банкининг сўмдаги эквиваленти бўйича шартноманинг тахминий харажати белгиланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга транспорт ва экспедиторлик хизматини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда бошқа давлатларга юкларни ташиб бериши, жавобгар эса ушбу хизматлар учун шартнома шартларига кўра тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар юк ташиш бўйича транспорт хизматини кўрсатган бўлсада, жавобгар кўрсатилган юк ташиш бўйича транспорт хизмати учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар даъвогарнинг талабномасини оқибатсиз қолдирган. Даъвогарнинг даъво аризасида 41 406 138 сўм миқдоридаги қарздорлик 2020 йил 12 октябрдаги 8-сонли ҳисоб-фактура бўйича юзага келганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Шартноманинг 5.3-бандида бажарувчининг хизматлари учун тўловлар буюртма бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобварақ-фактура, расмийлаштирилган товар-транспорт юк хатининг асли, товар юк хати, ишларни бажариш далолатномаси ва юкни қабул қилувчи ваколатли шахснинг ишончномаси асосида 20 календарь куни мобайнида амалга оширилишига келишилган. ФК 726-моддасининг биринчи қисмига кўра, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича экспедитор ҳақ эвазига ва мижоз (юк жўнатувчи ёки юк олувчи) ҳисобидан экспедиция шартномасида белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади. ФК 711-моддасининг биринчи қисмига кўра эса, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарга 35 196 664 сўмлик юк ташиш бўйича транспорт хизмати кўрсатган ва бу тўғрисида 2020 йил 12 октябрдаги 8сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилган. 2020 йил 12 октябрдаги 8-сонли ҳисоб-фактурада кўрсатилган 6 211 176 сўм тўлов транспорт воситаси бўш турганлиги учун ҳисобланган неустойка ҳисобланади ва ушбу ҳисобланган тўловни кўрсатилган юк ташиш бўйича транспорт хизмати учун қарз сифатида баҳолаб бўлмайди. Демак, 2020 йил 12 октябрдаги 8-сонли ҳисоб-фактура бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 35 196 664 сўмни ташкил этиб, 6 211 176 сўм тўлов қарз ҳисобланмайди ҳамда ушбу суммани даъво аризасида қарз сифатида ундирилишни талаб этилиши нотўғри бўлади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогарнинг даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун 20 703 069 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун охирги ҳисобварақ-фактура 2020 йил 12 октябрда тақдим этилган. Шартноманинг 5.3-бандига кўра, жавобгар барча тўловларни 2020 йил 2 ноябрга қадар (20 календарь кунининг охирги муддати) тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ, шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан 35 196 664 сўмлик тўловларни тўлаш кечиктирилган ва бу тўловлар суд муҳокамаси кунига қадар ҳам тўлаб берилмаган. ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тушунтирилган. Биринчи инстанция суди, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини камайтириб, 4 140 613,8 сўм пеня ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Жавобгарнинг кассация шикоятидаги даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмаганлиги ҳақидаги важи билан қелишиб бўлмайди, чунки даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишдан олдин низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилганлиги, яъни жавобгарга талабнома юборганлиги ишдаги далиллар билан ўз исботини топади. Жавобгарнинг даъвогар томонидан 2 300 АҚШ доллари қабул қилинганлиги тўғрисидаги важини инобатга олиб бўлмайди, чунки ФК, қонун ҳужжатларида юридик шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб нақдсиз шаклда амалга оширилиши назарда тутилган, шартнома шартларида тўлов нақд шаклида бўлиши назарда тутилмаган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди кўрсатилган хизматлар ҳақи сифатида жавобгар жамият раҳбари томонидан Шахзод исмли шахсга даъвогар жамият раҳбарининг ўринбосари деб айтилган Ғиёс исмли шахс розилиги билан 2300 АҚШ доллари миқдоридаги тўловларни нақд пул кўринишида Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Бунёдкор кўчаси, 2А-уйда берганлигини, ушбу пуллар қайтарилмаганлигини маълум қилганлигини, бу ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиб, апелляция судлов ҳайъати жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун хусусий ажрим чиқариб Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 мартдаги қарорини ўзгартиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган 41 406 138 сўм асосий қарз миқдорини 35 196 664 сўмга ўзгартиришни, даъвонинг қолган қарз қисмини ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорлари ўзгартирилганлиги муносабати билан ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган 621 093 сўм давлат божи миқдорини 558 998,26 сўмга ўзгартиришни, 62 094,74 сўм давлат божи миқдорини даъвогар зиммасида қолдиришни, апеллляция инстанцияси судининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни, апелляция инстанцияси суди учун тўланган 311 000 сўм давлат божининг 279 952,63 сўм қисмини жавобгар зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 31 047,37 сўм давлат божи ундиришни, кассация инстанцияси суди учун тўланган 279 952,63 сўм давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 31 047,37 сўм давлат божи ундиришни, тўланган почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгартирилсин. “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “BUYUK AMIR LOGISTIC” қўшма корхонаси фойдасига ундирилиши белгиланган 41 406 138 сўм асосий қарз миқдори 35 196 664 сўмга, 621 093 сўм давлат божи миқдори 558 998,26 сўмга ўзгартирилсин. Даъвонинг қарз ундириш талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 6 қўшма корхонасидан “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 62 094,74 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан берилган 2023 йил 17 февралдаги ижро варақасининг “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “BUYUK AMIR LOGISTIC” қўшма корхонаси фойдасига ундирилиши белгиланган 41 406 138 сўм асосий қарз ундириш қисмининг 6 209 474 сўм қисми ҳамда 621 093 сўм давлат божи ундириш қисмининг 62 094,74 сўм қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. “UZAGRO SURXAN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов