← Назад
Решение #527611 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| аролик кодекси | 166 | — | code_article | |
| Ушбу коекс | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 86 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2204/2592-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –Т.Маматожиев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья-Ф.Аманов
Кассация инстанция
Р.Хайдаров
судида
маърузачи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг вакиллари Ф.Ахмедов
(2022 йил 2 ноябрдаги 01-220/290-сонли), даъвогар вакили Б.Рахимов (2023 йил
1 майдаги 04-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Рашидов (2022 йил
16 июндаги 4731-01-22-ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг даъвогар «МУХАММАД
АЛИ» фермер ҳўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар Фарғона шаҳар
ҳокимлигидан 3 664 299 434,90 сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги қароридан норози бўлиб
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг даъвогар
«МУХАММАД-АЛИ» фермер ҳўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жойлашган бинода, очиқ суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг (бундан буён матнда вакил деб юритилади) «МУХАММАД-АЛИ»
фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона
шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
3 664 299 434,90 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона
вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг мазкур қарорларидан норози бўлиб, вакил даъвогар манфаатида
кассация шикояти билан мурожаат этиб, биринчи инстанция ва апелляция
инстанция судининг қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини
қаноатлантиришни сўраган.
Кассация шикоятида, шаҳар ҳокимлигининг 2022 йил 31 майдаги
4136-02-22-сонли
хатида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021 йилдаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ер муносабатларига оид ваколатлари, улар юзасидан қарор қабул
қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинганлиги, судлар маъмурий суд
қарорига асосан компенсация тўлаш мажбурияти юклатилса қонун доирасида
компенсация тўловларини тўлаши маълум қилинганлиги ҳолатларига баҳо
берилмаганлиги, фермер ҳўжалигининг бино ва иншоотлари 2011-2012 йилларда
бузилган бўлиб, тарафлар ўртасида низо вужудга келган даврда Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 29 майдаги 97-сонли қарори амалда бўлса-да, бироқ суд
томонидан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида
жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом бўйича ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб
қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори
ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш
тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланмаганлигини қайд
этганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб
қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари
мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини
ушбу даврга қўллаб бўлмаслиги важларини келтириб, биринчи инстанция ва
апелляция инстанция судининг қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини
қаноатлантириш сўраган.
Суд мажлисида Вакил вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, қуйи
суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, ўз
кўргазмаларини баён қилиб, дастлабки суд мажлисида жавобгар вакили томонидан
важ қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқага қайтиш кучига эга эмаслигини,
биринчи
инстанция
ва
апелляция
суди
Вазирлар
Маҳкамасининг
97-сонли қарори бўйича ҳал қилиниши керак бўлган ҳуқуқларини инобатга олмай,
бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермаганлигини, балки Вазирлар Маҳкамасининг
911-сонли қарори бўйича келишув битими бўлиши керак деб, шу асосда даъво
талабини рад этганлигини, бироқ тарафлар ўртасида келишув битими
тузилганлигини, жавобгар томонидан кафолат хати ҳам берилганлигини, келишув
хатини тан олган ҳолда уни нотариал тасдиқлатиш кераклиги ёки керак эмаслиги
тўғрисида маълумотга эга эмаслигини, тарафлар ўртасида тузилган келишувда
мутаносиб равишда ер майдони ажратиб беришини билдирганлигини инобатга
олиб, биринчи инстанция ва апелляция инстанция судининг қарорларини бекор
қилиб, компенсация ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини
баён қилиб, маъмурий суд барча ҳужжатларни тўлақонли ўрганиб, уларга қонуний
баҳо бериб, Фарғона шаҳар ҳудудидан ер ажратиб бериш мажбуриятини
юклаганлигини, мазкур қарор қонуний кучда эканлигини, ҳокимият томонидан
кафолат хати берилган бўлса-да, бироқ у нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши
кераклигини, фермер ҳўжалиги талаб этаётган ер майдонлари қишлоқ ҳўжалиги
учун ажратилган ер майдонлари қаторига кирмаслигини, бундан ташқари фермер
ҳўжалиги бошқа ҳудудда фаолият юритишини, вилоят ҳокимига фермер ҳўжалиги
учун ер майдони ажратиш масаласида мурожаат этганлигини, бироқ фермер
хўжалиги таклиф этилган жойларга эътироз билдириб, шаҳарнинг марказидан ер
майдони ажратиб берилишини сўраганлигини, ҳокимият даъвогар томонидан талаб
этилаётган пул маблағларини давлат бюджетидан ажратиб бера олмаслигини,
бундан ташқари даъвогар томонидан тақдим этилган баҳолаш суммаси
асослантирилмаганлигини баён этиб, қуйи суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни ва даъвони рад этишни сўради.
Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик
бошқармаси тегишли равишда суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли, судлов ҳайъати суд муҳокамасини Фарғона вилоят Молия ва
Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларини
ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга кўра Вакил томонидан келтирилган кассация шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг
қарорларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 15 ноябрдаги “Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш,
2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси
объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-1641-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2012 йил 25 январь кунги 77-сонли “Шаҳардаги Ойбек кўчаси 15-уйда
жойлашган бино ва иншоотларни бир қисми шаҳарнинг бош режасига асосан
бузилишга тушганлиги сабабли мулк эгаси даъвогар фермер хўжалигига ўз
ҳисобида қолаётган ер майдонини бириктириб бериш, қўшимча ер майдони
ажратиб бериш ҳамда реконструкция ва қурилишлар қилишга рухсат бериш
тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2012 йил 25 январь кунги 77-сонли қарорининг
2-бандига асосан фермер хўжалиги ижарада фойдаланиб келаётган жами
8266,81 м2 ер майдонининг 4266, 81 м2 ер майдони ушбу ҳудуддан шаҳар бош
режасига асосан кичик ҳалқа йўли ўтиши муносабати билан шаҳар захира фондига
қайтариш, заҳирага олинган 4266,81 м2 ер майдони ҳисобига 900,0 м2 ижарага
ажратиш, фермер хўжалигига шаҳардаги Ойбек кўчаси 15-уйда жойлашган,
бузилишга тушмай қолган биноларни реконструкция қилиш ва ушбу қарор билан
бириктириб берилган ва қўшимча равишда ажратилган жами (8266,81 - 4266,81
=4000 м2, 4000 + 900 = 4900,) 4900,0 м2 ер майдонларида савдо ва маиший хизмат
кўрсатиш мажмуаси ҳамда дорихона биноси қуришга руҳсат берилган.
Шунингдек, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2012 йил 5 май кунги 626-сонли
қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 1-бандига асосан Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2012 йил 25 январь кунги 77-сонли қарорига асосан фермер
хўжалигига тегишли бўлган Фарғона шаҳар Ойбек кўчаси, 15-уйда жойлашган
бино ва иншоотлари шаҳарнинг бош режасига асосан бузилишга тушганлиги
сабабли жами 4900,0 м2 ер ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу
ҳудуднинг бош режаси ўзгариши ҳисобига 2900,0 м2 ер майдони йўлга тушганлиги
сабабли шаҳар заҳира фондига қайтариш ва захирага олинган ер ҳисобига
Б.Марғилоний кўчасидан жами 2900,0 м2 ер майдонига савдо ва маиший ҳизмат
кўрсатиш комплекси ва болалар майдончаси, автомобиллар тураргоҳи қуришга
рухсат берилган.
Худди шундай, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2013 йил 15 март кунги
280-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, фермер хўжалигига қолган захирага
олинган ер майдони ҳисобига шаҳардаги А.Навоий кўчаси, “Асака банк” ва “Агро
банк” бинолари оралиғида тўрт қаватли биринчи қаватида савдо, маиший хизмат
кўрсатиш, иккинчи, учинчи, ва тўртинчи қаватлар офис бино қуриш учун
2160,0 м2 ер майдонига рухсат берилган.
Бундан ташқари, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2013 йил 10 май кунги
487-сонли қарори билан фермер хўжалигидан захирага олинган ер майдони
ҳисобига шаҳардаги А.Навоий кўчаси, “Асака банк” ва “Агро банк” бинолари
оралиғида тўрт қаватли биринчи қаватида савдо, маиший хизмат кўрсатиш,
иккинчи, учинчи, ва тўртинчи қаватлар офис бино қуриш учун 2160,0 м2 ер
майдонига рухсат берилганлиги, бузилишдан қолган 1200,0 м2 ер майдони
ҳисобига яна шаҳардаги А.Навоий кўчаси, “Асака банк” ва “Агро банк” бинолари
оралиғида тўрт қаватли бино қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилиши
белгиланган.
Шунда фермер хўжалигининг Фарғона шаҳар ҳокимининг 2013 йил 15 март
кунги 280-сонли қарорига асосан жами 8266,81 м2 ер майдонидан 4266, 81 м2 ер
майдони захирга олинганлиги ва 4266, 81 м2 ер майдони ҳисобига 900,0 м2 ижарага
ажратилганлиги, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2013 йил 15 март кунги 280-сонли
қарорига асосан 2160,0 м2 ер майдони, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2013 йил 10 май
кунги 487-сонли қарорларига асосан 1200,0 м2 ер майдони (4266,81-900=3366,81,
3366,81-2160=1206,81, 1206,81-1200=6,81) ажратилган.
Аризачи фермер хўжалиги жавобгар Фарғона шаҳар ҳокимлигига нисбатан
мансабдор шахснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ва Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2012 йил 5 май кунги 626-сонли, 2013 йил 15 март кунги 280-сонли ва
2013 йил 10 май кунги 487-сонли қарорларига ўзгартириш киритиб,
фойдаланилмай қолган 1852,0 м2, 1107,0 м2 ва 318,65 м2, жами бўлиб эса
аввалгисига тенг қийматли 3277,65 м2 ер майдонини Фарғона шаҳар ҳудудидан
ажратиб бериш мажбурият юклаш ҳақида Фарғона туманлараро маъмурий судига
шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 февралдаги ҳал қилув
қарори билан аризачи фермер хўжалигини жавобгар Фарғона шаҳар ҳокимлигига
нисбатан мансабдор шахснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ва мажбурият
юклаш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Фарғона шаҳар ҳокимлиги
зиммасига Фарғона шаҳар ҳокимининг 2012 йил 5 май кунги 626-сонли, 2013 йил
15 март кунги 280-сонли ва 2013 йил 10 май кунги 487-сонли қарорларига
ўзгартириш киритиб, фойдаланилмай қолган 1852,0 м2, 1107,0 м2 ва 318,65 м2,
жами бўлиб эса аввалгисига тенг қийматли 3277,65 м2 ер майдонини аризачи
фермер хўжалиги фойдасига Фарғона шаҳар ҳудудидан ажратиб бериш
мажбурияти юклатилган.
Бироқ, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2022 йил 31 майдаги 4136-02-22сонли хатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ6243-сонли Фармонига асосан маҳалий давлат ҳокимияти органларинг ер
муносабатларига оид ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа
турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинганлиги, суд
қарорига асосан шаҳар ҳокимлигига компенсация тўлаш мажбурияти юклатилса,
қонун доирасида компенсация тўловлари тўланиши маълум қилинган.
Даъвогарнинг мазкур ҳал қилув қарори асосида ер майдони ажратиш
масаласида шаҳар ҳокимлигига юборган мурожаатлари қаноатлантирилмаганлиги
учун “Global Baholash” МЧЖ мустақил баҳолаш компаниясининг 2022 йил
18 мартдаги 259-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан фермер хўжалигига
ажратилмаган 3277,65 м2 ер майдонининг бозор қиймати 3 664 299 434,90 сўмга
баҳолатилганлиги боис жавобгардан ушбу пул маблағларини компенсация тўлови
сифатида ундиришни сўраган.
Мазкур “Global Baholash” МЧЖ мустақил баҳолаш компаниясининг 2022 йил
18 мартдаги 259-сонли баҳолаш ҳисоботи
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасининг учинчи қисмига
кўра хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган
ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддасига кўра мулк
дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши
турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан
иборатдир.
Ушбу коекснинг 169-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво
бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар,
ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё
ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал
мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси биринчи қисмида
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда ер
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига
етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда
тўла ҳажмда қопланиши керак.
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси биринчи қисмига
кўра, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга
қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар,
иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун
олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор
қилинишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Бунда
етказилган зарарнинг ўрни эгалик қилувчига тўлиқ қопланиши керак.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, хатога йўл
қўйилган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида низоли муносабат вужудга келган даврда
амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан
тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб
қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 16 ноябрдаги 911 –сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини
йўқотган) нинг 8-бандига асосан давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси
олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк
бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш ер
участкаларини олиб қўйилишида берилиши лозим бўлган компенсация турларидан
бири сифатида белгиланган.
Ушбу Низомнинг 11-бандига асосан фуқаролар томонидан умрбод эгалик
қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди
савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга
умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли
янги ер участкаси берилиши назарда тутилган.
Мазкур Низомнинг 26-бандига асосан юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар,
дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг
қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун
олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 февралдаги ҳал қилув
қарори билан Фарғона шаҳар ҳокимлиги зиммасига Фарғона шаҳар ҳокимининг
2012 йил 5 май кунги 626-сонли, 2013 йил 15 март кунги 280-сонли ва 2013 йил
10 май кунги 487-сонли қарорларига ўзгартириш киритиб, фойдаланилмай қолган
1852,0 м2, 1107,0 м2 ва 318,65 м2, жами бўлиб эса аввалгисига тенг қийматли
3277,65 м2 ер майдонини аризачи фермер хўжалиги фойдасига Фарғона шаҳар
ҳудудидан ажратиб бериш мажбурияти юклатилган.
ИПКнинг 73-моддасида Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий
суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув
қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган
ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Ушбу кодекс 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан,
янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабни қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
73 285 988 сўм давлат божи, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ
36 642 994 сўм давлат божи, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 36 642 994 сўм давлат божи жами 146 571 977 сўм давлат божи жавобгар
Фарғона шаҳар ҳокимлигидан Республика бюджетига ундирилади.
8
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301–303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг даъвогар «МУХАММАД-АЛИ» фермер ҳўжалиги манфаатидаги
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрь кунги ҳал
қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
Фарғона шаҳар ҳокимлигидан:
- «МУХАММАД-АЛИ» фермер ҳўжалиги фойдасига 3 664 299 434 сўм
компенсация тўловлари;
Республика бюджетига 146 571 977 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров