← Назад
Решение #527626 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
12 440 символов
4-2201-2302/698-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Х.Рахимов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – М.Бобоназаров
Кассация инстанция судида маърузачи
Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили
У.Абдуллаев (2023 йил 26 июндаги 13-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Хонқа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг «Тўти Рўзметова» фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар
«XORAZM TEX» масъулияти чекланган жамиятидан 465 447 336 сўм асосий
қарздорлик, 93 089 467 сўм жарима, 42 821 155 сўм пеня, жами
601 357 958 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори устидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жойлашган бинода, очиқ
суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Хонқа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан буён матнда – Кенгаш деб юритилади) “Тўти Рўзметова”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“XORAZM TEX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 465 447 336 сўм асосий қарз, 93 089 467 сўм
жарима ва 42 821 155 сўм пеня жами 601 357 958 сўм ундиришни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 465 447 336 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят судининг 2023 йил 3 майдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларининг пеня ундириш қисмидан норози бўлган
Кенгаш даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда даъво талабининг пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида қарор чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қўвватлаб, суд қарорларини пеня ундириш қисми асоссиз равишда
камайтириб
юборилганлигини,
камайтириш
важлари
умуман
асослантирилмаганлигини, ваҳоланки асосий қарзни ҳеч бир асосларсиз
фермер хўжалигига тўлаб берилмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини
пеня ундириш қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар судда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқиш ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 февраль куни “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда
харид қилиш бўйича” 2/71-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 168,8 тонна пахта хомашёси етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар тарафлар ўтасида тузилган шартномаларга кўра ўз зиммасига
олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга пахта хом-ашёси етказиб
берганлиги баробарида, жавобгар томонидан мазкур пахта хом-ашёси қабул
қилиб олинган ҳамда тарафлар ўртасида ҳисоблашув далолатномаси тузилиб
тасдиқланган.
Шартноманинг 4.4-бандида якуний ҳисоб-китоблар пахта топшириш
якунланганидан кейин “Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”га берилган аванс
маблағлари, йиғим-терим учун ўтказилган пул маблағларини чегирган ҳолда
ҳисоб-китоб ҳосил йилнинг декабрга қадар 90 фоизи, кейинги йилнинг
25 январига қадар қолган 10 фоиз тўлиқ амалга оширилиши шартлиги
белгиланган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи шартномада белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
2023 йил 15 февраль ҳолатига 465 447 336 сўм кредиторлик қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида юқоридаги талаблар билан
судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
- ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг вужудга
келишига асос бўлган шартноманинг 4.4-банди талаблари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, топширилган маҳсулот ҳақи ўз
вақтида тўланмаганлиги ҳолатлари ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган
ҳолатлар билан тўла тасдиқланади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг 465 447 336 сўм
асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган.
Шунингдек, даъво талабида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5.4-бандига асосан жавобгардан 42 821 155 сўм пеня ҳамда 93 089 467 сўм
жарима ундириш сўралган.
Томонлар ўртасидаги шартноманинг 5.4-бандига кўра, мазкур
шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини,
топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз
бўйин товлаганлиги учун “Буюрмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар
тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган
сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари
“Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасининг
биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 261-моддасига
кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида
тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима
ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб
юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар,
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга
тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 3-бандида эса судларга агар шартномада
айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам
пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача
ҳоллар назарда тутилмаган бўлса даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка
қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш
берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суд даъво талабининг нима сабабдан жарима
ундириш талабини рад этганлиги ва пеняни камайтирганлик ҳолатини асослаб
бермаган.
Ваҳоланки, жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок эмаган ва
тўланиши лозим бўлган асосий қарзни нима сабабдан кечиктирганлик
ҳолатларини судда асослаб исботлаб бермаган.
Апелляция инстанцияси суди эса мазкур ҳолатларни ўрганмасдан,
асосий қарз суммасига нисбатан пеняни ҳисоб-китоби аниқламасдан, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдриб хатога йўқ қўйган.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанция суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан даъвогарнинг манфаатига
таъсир қилувчи иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли
судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъво талабига асос бўлувчи ҳолатларни яъни
пенянинг келиб чиқишини ва асосий қарзга нисбатан мутаносиблигини
далилар асосида аниқлаб, зарур бўлганда қўшимча далилларни талаб қилиб
олиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Хонқа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг даъвогар “Тўти Рўзметова” фермер хўжалиги манфаатида
берган кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров