← Назад
Решение #527651 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2203/1254-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Базаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Умаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “So`gdiyona To`qima Teks” масъулияти чекланган жамият
вакили А.Саидхонов (2023 йил 22 майдаги 1-сонли ишончнома, 2023 йил
12 июлдаги 36-сонли ордер), “Nodira Ta`lim” нодавлат таълим
муассасаси вакиллари Н.Ортиқова (раҳбар), Ф.Қодиров иштирокида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг “So`gdiyona To`qima Teks” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида “Nodira Ta`lim” нодавлат таълим муассасасига
нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан берилган
“So`gdiyona To`qima Teks” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “So`gdiyona
To`qima Teks” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Nodira Ta`lim” нодавлат таълим муассасасидан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 49 824 000 сўм асосий
қарз ва 24 912 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори
билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 49 824 000 сўм
асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 21 000 сўм почта ҳаражати ҳамда
республика бюджетига 1 494 720 сўм давлат божи ундирилган,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, янги қарор қабул қилинган,
Палатанинг
даъвогар
манфаатида
берган
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
1 декабрдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг
2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарорини эса ўз кучида қолдиришни
сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакили
ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важлар асоссиз
эканлигини, апелляция инстанцияси суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул
қилинганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 февралда 04/02-сонли
ҳисоб шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг
буюртмасига асосан пишган ғишт маҳсулотини етказиб бериши,
жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиши ва маҳсулот учун олдиндан
100 фоиз маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандида шартнома баҳоси 135 000 000 сўмни
ташкил этиши белгиланган.
2020 йил 21 февралдаги 21/02-сонли юк-хати ҳисоб-фактурада
65 000 дона 87 750 000 сўмлик пишган ғишт маҳсулотлари даъвогар
томонидан жавобгарга етказиб берилганлиги қайд этилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар 49 824 000 сўмлик пишган
ғишт маҳсулот ҳақини тўламаганлиги важи билан даъвогар манфаатида
Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
49 824 000 сўм асосий қарз ва 24 912 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Даъвогарнинг даъво аризасига 49 824 000 сўмлик етказиб берилган
ғишт маҳсулотлари ҳақи тўланмаганлиги қайд этилган бўлса-да,
87 750 000 сўмлик пишган ғишт маҳсулотлари етказиб берилганлиги
ҳақидаги 2020 йил 21 февралдаги 21-02-сонли юк-хати ҳисоб-фактура
илова қилинган.
Шартнома шартларига кўра, тарафлар етказиб берилган ғишт
маҳсулоти бўйича нақдсиз шаклда ҳисоб китобни амалга ошириши
лозим бўлган.
Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида жавобгар
томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги баён этилган бўлса-да,
бироқ, даъвогар жавобгар томонидан 37 926 000 сўмлик тўловни амалга
оширилганлигини тасдиқловчи далилни судга тақдим этолмади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 21 февралдаги
21-02-сонли юк ҳисоб-фактура орқали қабул қилинган ғишт маҳсулоти
учун нақдсиз шаклда ҳисоб-китоб амалга оширилмаган, чунки даъвогар
ва жавобгар пул йули ўтказиш йули билан 37 926 000 сўм миқдорида
тўлов амалга оширилганлигини исботлаб бермади.
Тарафлар ўртасида нақдсиз шаклда ҳисоб китоб амалга
оширилмаганлиги боис, даъвогар раҳбари А.Қамбаров ва жавобгар
раҳбари Н.Ортиқова томонидан 49 824 000 сўмлик қарздорлик
мавжудлиги тўғрисида тилхат расмийлаштирилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз
тушунтиришида тилхатнинг асли мавжуд эмаслигини билдирган бўлсада, жавобгар томонидан тилхатнинг асл нусхаси судга тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб
юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат
доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган
деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогар томонидан 21-02-сонли юк ҳисоб-фактура бўйича
жавобгарнинг қарздорлиги 49 824 000 сўмни ташкил этиши муайян
далиллар билан исботлаб берилмаган ҳамда ушбу юк ҳисоб-фактура
бўйича тарафлар ўртасида нақд шаклда ҳисоб-китоб қилинган.
Судлов ҳайъати Арнасой туман ички ишлар бўлими эксперткриминалистика бўлими эксперти Ж.Ахроровани эксперт хулосасини
инобатга олмайди, чунки Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд
экспертизаси маркази суд эксперти Б.Мамадалиевнинг 2022 йил
28 сентябрдаги хулосасида 2020 йил 21 февралдаги 21/02-сонли
юк-хати ҳисоб-фактуранинг “Қабул қилдим” қаторида жойлашган
Н.Ортиқова номидан бажарилган имзо Ортиқова Нодиранинг ўзи
томонидан бажарилмаганлиги қайд этилган ҳамда ИПКнинг
82–моддасига мувофиқ эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси
асосланмаган бўлса ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга
асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки
экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда
такрорий экспертиза тайинланиши лозим эди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва
ўзгартириш учун асослар аниқланмади.
Шу боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
1 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган суд
харажатларини
даъвогар
зиммасида
қолдиришни,
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
5
харажатларини даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “So`gdiyona To`qima Teks”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“So`gdiyona To`qima Teks” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов