← Назад
Решение #527652 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 779 символов
4-1102-2301/1946-сонли иқтисодий иш
Даъво талабларини қисман қаноатлантиршни ҳақида
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ
манфаатида жавобгар - “Sharq Quruvchilari” МЧЖ ҳисобидан 20.000.000 сўм
асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили
Ж.Михридинов (2023 йил 17 апрелдаги 01/421-сонли ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзбекгидроэнергоқурилиш”
АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - “Sharq Quruvchilari” МЧЖ ҳисобидан 20.000.000 сўм асосий қарз,
2.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар “Sharq Quruvchilari” МЧЖ суд мажлисида иштирок этмади.
Жавобгарнинг даъво аризадаги ва “stat.uz” сайтидаги юридик манзилига
юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича
почта алоқаси ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди
билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган.
Бундан ташқари, суднинг топшириға кўра бугунги суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажримини қарздорга топшириш учун даъвогар
вакили томонидан қарздорнинг юридик манзилига чиқилган. Бироқ, қарздор ўз
манзилида йўқлиги ва фаолият юритмаётганлиги ҳақида Чирчиқ шаҳар,
“Мирзо Ғолиб” МФЙ раиси иштирокида 2023 йил 11 июлда 50-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
1
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига асосан жавобгарга
олдиндан 20.000.000 сўм тўлов ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати
шартномаси
бўйича
пудратчи
шартномада
белгиланган
муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш
ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни
бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
14 февралда 10/22-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага
асосан жавобгар даъвогарнинг топшириғига кўра, “РК-2 магистраль қурилиши”
объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида унинг умумий баҳоси 500.000.000 сўмни
ташкил этиши қайд этилган.
Шартноманинг 3.1-бандида даъвогар шартнома юзасидан 100.000.000 сўм
миқдорида олдиндан тўловни (аванс) жавобгарга тўлаб бериши, қолган тўловлар
ишлар амалда бажарилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 5 мартдаги 133-сонли тўлов топшириқномаси билан
жавобгарга олдиндан 20.000.000 сўм ўтказиб берган.
Бироқ, даъвогар томонидан бажарилиши керак бўлган ишлар учун аванс
тўлови ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар ишларни бажармаган. Шартномага
асосан тарафлар ўртасида тегишли бажарилган ишлар далолатномаси
тузилмаган.
Мазкур ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд бўлган, жавобгарга олдиндан
тўлов ўтказиб берилган бўлсада, ишлар бажарилмаганлиги сабабли даъвогар
томонидан олдиндан тўловни қайтариш тўғрисида жавобгарга юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги билан ҳам тасдиқланади.
2
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбуриятлар шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 20.000.000 сўм асосий
қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 6.2-бандига асосан
жавобгардан 2.000.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 2.000.000 сўм пеня миқдорини 350.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 326, 327, 666-моддаларини
3
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Жавобгар - “Sharq Quruvchilari” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ фойдасига 20.000.000 сўм асосий қарз,
350.000 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Sharq Quruvchilari” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
440.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
4