Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2301/109 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ozodabegim saxovat fayz масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Brend mashina масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1129184 Claim ID 3310390 PDF Hash 2a1c9d958ff0e57f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Мазкур Кодекс 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения 8 684 символов
4-2003-2301/109-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – О.Қўлдошов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Кодирова Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Brend mashina” масъулияти чекланган жамияти вакили – Б.Тўхтаев (2022 йил 5 ноябрдаги ишончнома) иштирокида, “Ozodabegim saxovat fayz” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг “Brend mashina” масъулияти чекланган жамиятидан 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм қўшимча фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 апрелдаги қарори устидан “Brend mashina” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ozodabegim saxovat fayz” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Brend mashina” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм қўшимча фоизини ундиришни сўраган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм қўшимча фоиз ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, 930 000 000 сўмлик тикув машиналари етказиб берилганлиги ва 930 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги, шундан 2021 йил 30 августдаги тўлов нақд пулда амалга оширилганлиги, ушбу ҳолат даъвогар томонидан берилган тўлов квитанцияси билан ўз тасдиғини топганлигисолиштириш далолатномасида ҳам 2021 йил 30 декабръ куни ҳолатига қарздорлик мавжуд эмаслиги кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1505-2203/3222-сонли иш бўйича 2022 йил 3 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси Ниёзов Аҳмаджон Акбаралиевич томонидан даъвогарнинг 2020-2021 йилларда амалга оширган фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 майдаги 6-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 25 майдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 250 000 000 сўм, 2021 йил 18 июндаги 10-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 350 000 001 сўм, 2021 йил 30 августдаги 370-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 260 000 000 сўм, 2021 йил 14 сентябрдаги 81-сонли ҳисобварақфактурага асосан 70 000 000 сўм, жами 980 000 001 сўмлик тикув машиналари сотилганлиги, жавобгар томонидан 2021 йил 10 майда 250 000 000 сўм, 2021 йил 11 июнда 350 000 000 сўм, 2021 йил 23 августда 110 000 000 сўм, 2021 йил 8 августда 70 000 000 сўм, жами 780 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги, ушбу ҳолда жавобгарнинг даъвогардан мавжуд қарздорлиги 150 000 001 сўмни ташкил этиши аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 150 000 001 сўм қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 2023 йил 4 январда 222-9-сонли талабнома юборилган. Жавобгар тўловни амалга оширмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. Жумладан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди даъво аризасидаги 739 726 сўм қўшимча фоиз ундириш ҳақидаги талаб бўйича қарор қабул қилмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм қўшимча фоиз ундириш тўғрисида, барвақт хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан кассация шикоятига илова қилинган, даъвогар муҳри билан тасдиқланган тўлов квитанциясига кўра даъвогар 150 000 000 сўмни 2021 йил 30 августда нақд қабул қилиб олган, тарафлар ўртасида имзоланган ўзаро ҳисоб-китоб таққослаш далолатномасида 2021 йил 30 декабрь ҳолатига тарафлар ўртасида қарздорлик мавжуд эмаслиги тан олинган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: 4 - даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - даъвогар 150 000 000 сўмни 2021 йил 30 августда нақд қабул қилиб олганлиги ҳақидаги тўлов квитанцияси ва 2021 йил 30 декабрь ҳолатига тарафлар ўртасида қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўзаро ҳисоб-китоб таққослаш далолатномасини ўрганиш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 апрелдаги қарори қарори бекор қилинсин. \Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев