Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2201/1260 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OQOLTIN BOBUR AXILLIK масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1130877 Claim ID 3312852 PDF Hash fd097c886262db42... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 400 символов
4-1204-2201/1260-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Сангиров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ҳ.Мамарасулов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ж.Курбонбоев (раҳбар), Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилоят бошқармаси вакили – З.Дадаев (2023 йил 3 майдаги ишончномага асосан) иштирокида, “OQOLTIN BOBUR AXILLIK” масъулияти чекланган жамиятининг “OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамиятини умумий ер майдони 0,1950 га, қурилиш майдони 1264,2 кв.м, фойдали майдони 1155,59 кв.мни ташкил этувчи “Автосалон биноси”дан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори устидан “OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “OQOLTIN BOBUR AXILLIK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) умумий ер майдони 0,1950 га, қурилиш майдони 1264,2 кв.м, фойдали майдони 1155,59 кв.мни ташкил этувчи “Автосалон биноси”дан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 17 октябрдаги ажрими билан ишга Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда кадастрлар палатаси деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар даъвогарга тегишли бўлган умумий ер майдони 0,1950 га (1950 кв.м), қурилиш майдони 1264,2 кв.м, фойдали майдони 1155,59 кв.мни ташкил этувчи кадастр рақами 12:04:03:02:10:0139:0001 бўлган, нотурар бино иншоотлардан (Автосалон биноси)дан мажбурий тартибда чиқарилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, низоли бино-иншоот жавобгар томонидан қонунга ҳилоф равишда эгаллаб олинмаганлиги, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими инобатга олинганлиги, ваҳоланки, фуқаролик судида давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низо кўрилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган кадастрлар палатаси вакили иш бўйича тегишли маълумотномани тақдим этиш учун вақт кераклиги, бунинг учун суд муҳокамасини кўришни кейинга қолдириш лозимлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, суд ижрочиларининг Оқолтин туман бўлими томонидан 2016 йил 22 январда қарздор “Оқолтин Бош агротехсервис МТП” МЧЖга тегишли бўлган умумий майдони 3,0992 га. автосарой биноси, транспорт бўлими биноси ва марказий таъмирлаш устахонаси бино-иншоотлари Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2015 йил 8 апрелдаги қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 122 240 883 сўм солиқ қарздорлигини ундириш хақидаги 12-1502/3045-сонли ижро ҳужжати ижросини таъмиинлаш максадида хатланган. Мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлими томонидан Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2016 йил 15 февралдаги қарздор “Оқолтин Бош агротехсервис МТП” МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 189 702 239 сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги 12-1608/1140-сонли ижро ҳужжати ва бошқа ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 14 ноябрда қарздор “Оқолтин Бош агротехсервис МТП” МЧЖга тегишли бўлган умумий майдони 3,0992 га автосарой биноси, транспорт бўлими биноси ва марказий таъмирлаш устахонаси бино-иншоотларини электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 2020 йил 27 августда ўтказилган электрон онлайн-аукционда Мукумов Шавкат Комилжонович томонидан 764 130 661 сўм таклифи билан аукцион ғолиби деб топилиб, электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида ОА 0900-028434-сонли баённома асосида қайд этилган бино-иншоотлар 2020 йил 8 сентябрда Мукумов Шавкат Комилжоновичнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва кўчмас мулкка нисбатан 12:04:03:02:08:0627 рақамли кадастр ҳужжати расмийлаштирилган. Мукумов Шавкатжон Комилжонович ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларнинг бир қисмини “XUROSON MILK” хусусий корхонасига сотган. “XUROSON MILK” хусусий корхонаси ва “ELBEK AZIZBEK BUYUK” МЧЖ ўртасида 2021 йил 19 апрелда тузилган олди-сотди шартномасига кўра, “XUROSON MILK” хусусий корхонаси биноиншоотларни “ELBEK AZIZBEK BUYUK” МЧЖга сотган. “ELBEK AZIZBEK BUYUK” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2022 йил 12 февралда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасига кўра, “ELBEK AZIZBEK BUYUK” МЧЖ ўзига тегишли бўлган Оқолтин тумани, Саховат махалласи худудида жойлашган кадастр рақами 12:04:03:02:10:0139:0001 бўлган умумий фойдаланиш майдони 1155,59 кв.м., қурилиш ости майдони 1264,2 кв.м.ни ташкил этаган бино-иншоотларни даъвогарга сотган ҳамда мулк 2022 йил 16 февралда даъвогар номига давлат реестридан 1724206/R-A2463081 рақами билан рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён матнда ФК деб юритилади) 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Ушбу ҳолда даъвогар умумий ер майдони 0,1950 га (1950 кв.м), қурилиш ости майдони 1264,2 кв.м, фойдали майдони 1155,59 кв.м., кадастр рақами 12:04:03:02:10:0139:0001 бўлган, нотурар бино-иншоотлар (Автосалон биноси)ни битимлар асосида қонуний қўлга киритган. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Кассация шикоятида “Автосаноат инвест” МЧЖнинг 2019 йил 14 сентябрдаги 291/51-4сонли буртмасига асосан жавобгарнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши сотувга қўйилганлиги, Салихов Жавдат Гайратуллаевич ушбу улушни сотиб олганлиги, жавобгарнинг 100 фоиз улушининг баҳолаш массасига “Автосаноат инвест” МЧЖга тегишли бўлган жавобгар номига рўйхатга олинган Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси ҳудудида жойлашган қурилиш жойи 1294 кв.м., умумий майдони 2621,0 кв.м.дан иборат Омборхона биноси киритилганлиги, ушбу мулк жавобгар номига 2011 йил 27 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилиб, мулкка 120503030400030116 кадастр рақами берилганлиги, ушбу бино-иншоотнинг номи Оқолтин туман ҳокимининг 2013 йил 1 майдаги 575-сонли қарори билан “Автосалон ва автотеххизмат кўрсатиш биноси” деб ўзгартирилганлиги ҳақида важлар келтирилган бўлиб, ушбу важлар апелляция шикоятида ҳам билдирилган. Апелляция шикояти ушбу келтирилган важларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда уларга қўшилмасдан, тўғри хулосага келган. Чунки, Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлими, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК, Мукумов Шавкатжон Комилжонович, “ELBEK AZIZBEK BUYUK” МЧЖ, “XUROSON MILK” хусусий корхонаси, даъвогар ва Оқолтин туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ташходжаева Нодира Насировнага нисбатан давлат ижрочисининг қарори, электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини ва даъвогарнинг жавобгарга нисбатан келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан ҳозирги кунда низоли бўлган Омборхона биносининг мулкдори даъвогар эканлиги, низоли бўлган Омборхона биноси “Оқолтин Бош Агротехсервис МТП” МЧЖнинг номига 2011 йил 20 августдаги келишув битимига асосан 2011 йил 6 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса-да, “Оқолтин Бош Агротехсервис МТП” МЧЖ номига Оқолтин туман ҳокимининг 2011 йил 4 августдаги 485-сонли қарорига асосан 2011 йил 6 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, расмийлаштирилган кадастр ҳужжати кейинчалик бекор қилинмаганлиги, “Оқолтин Бош Агротехсервис МТП” МЧЖга тегишли барча бино-иншоотлар мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлими давлат ижрочисининг қарорига асосан аукцион савдосига чиқарилганлиги, ушбу қарор суд томонидан ноқонуний деб топилмаганлиги сабабли жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди ҳал қилув қарорининг мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлимига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда апелляция шикоятида келтирилган важларга ҳуқуқий баҳо бериб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 750 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун қўшимча равишда ундирилиши керак бўлган 750 000 сўм давлат божи, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 169, 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори ўзгаришсиз, “OQ OLTIN 6 AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “OQ OLTIN AVTOTEXSERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров