Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/1206 Дата решения 12.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси "Ипотека-банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "YUKSALISH IFTIXORI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146231 Claim ID 3410651 PDF Hash c17a1fb124de35ed... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФК 736-моддаси бандида ФК 736 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 11 813 символов
4-1802-2301/1206-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июль Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар Ўзбекистон Республикаси "Ипотекабанк" АТИБнинг манфаатида, жавобгар "Юксалиш ифтихори" МЧЖдан ҳисобидан 815.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 20.129.218,68 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 11.610.958,96 сўм жорий кредит фоизи жами 846.740.177,64 сўм қаздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “Асқар Қурилиш Инвест” МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳар, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 25А уйда жойлашган кўчмас мулк кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биносининг биринчи қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ертўлали биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Алиқулов (2023 йил 27 июндаги 17-4/1536-сонли ишончномага асосан) ва қўшимча жавобгар раҳбари А.Даушев иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси "Ипотекабанк" АТИБ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Юксалиш ифтихори" МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 815.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 20.129.218,68 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 11.610.958,96 сўм жорий кредит фоизи жами 846.740.177,64 сўм қаздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “Асқар Қурилиш Инвест” МЧЖ (бундан кейин матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) га тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳар, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 25А уйда жойлашган кўчмас мулк кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биносининг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ертўлали биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатмасида, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, давогар томонидан жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит ажратилганлигини, бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмасдан кредит ва фоиз қарзларини ўз вақтида қайтармаганлигини, кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган мулк гаровга қўйилганлигини, жавобгарга кредит қарздорликларини ўз вақтида қайтариш бўйича талабнома юборганлигини, бироқ талабнома жавобсиз қолганлигини, ҳозирда қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, жавобгарни бугунги кундаги кредитдан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотномани судга тақдим этиб жавобгардан кредит қарздорлиги ва фоизларини, гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари ўз кўрсатмасида, ҳақиқатдан ҳам банкдан шартномада қайд этилган миқдорда кредит олганлигини, олинган кредит маблағи мақсадли ишлатилганлигини, ҳозирда қисман тўловлар амалга оширилганлигини, кредит тўловларига график бўйича етиб олишини билдириб қолган кредит қарздорлигини тўлаш учун бир ой муҳлат беришни сўради. Бугунги суд мажлисида палата ва жавобгар вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамаси-нинг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд, ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йилнинг 27 февраль кунида №16737/136/2023-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш, жавобгар эса даъвогардан олинган кредит маблағларини ушбу шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлар билан бирга тулаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга айланма маблағларини тўлдириш учун йиллик 26 фоиз устама билан 12 ой муддатга 900.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш жавобгар эса шартнома шартларига асосан кредит ва кредит фоизларини ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 28 февралдаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, шакҳрисабз шаҳри, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган кадастр 18:16:01:20:01:1078-сонли ер участкасининг майдони 256.92 кв.метр, умумий майдони 256.92 кв.метр, фойдали майдони 730.4 кв.мтерни ташкил қилувчи ушбу нотурар биноси гаровга қўйилган ва ўзаро келишувга кўра ушбу мулклар 1.125.000.000 сўмга баҳоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор кредит қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш ва талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огохлантириш ва талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234-моддаларига (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмида, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши қайд этилган. ФКнинг 293-моддаси биринчи қисмида, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб бериши, иккинчи қисмида эса, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб бериши, шу жумладан фоизлар тўлаши, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг 10-бандида ФК 736-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФК 734моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак эканлиги таъкидланган. Ушбу Пленум қарорининг 5-банди биринчи қисмида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, иккинчи қисмида эса, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларини қўллаган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар АТИБ “Ипотека банк” фойдасига жавобгар “Юксалиш ифтихори" МЧЖдан ҳисобидан 815.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 20.129.218,68 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 11.610.958,96 сўм жорий кредит фоизи жами 846.740.177,64 сўм қаздорликни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “Асқар Қурилиш Инвест” МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳар, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 25А уйда жойлашган кўчмас мулк кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биносининг биринчи қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ертўлали биносига қаратишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 33.000 сўм почта харажати, республика бюджети ҳисобига эса 16.934.803,55 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 128, 170, 176-179, 186-188, 192-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТИБ “Ипотека банк” манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Юксалиш ифтихори" МЧЖдан ҳисобидан 815.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 20.129.218,68 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 11.610.958,96 сўм жорий кредит фоизи жами 846.740.177,64 сўм қаздорликни муддатидан олдин ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар “Асқар Қурилиш Инвест” МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳар, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 25А уйда жойлашган кадастр 18:16:01:20:01:1078-сонли ер участкасининг майдони 256.92 кв.метр, умумий майдони 256.92 кв.метр, фойдали майдони 730.4 кв.мтер бўлган кўчмас мулк кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биносининг биринчи қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ертўлали биносига (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга) қаратилсин. Жавобгар - “Юксалиш ифтихори" маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети жамғармасига 16.934.803,55 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Сафаров