← Назад
Решение #528103 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 24 | — | law | |
| онуннинг | 483 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law |
Текст решения
13 244 символов
4-21-2002/14-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Т.Қаҳҳоров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, судьялар Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“AGROPLANT NAVBAHOR” масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар
У.Гадоева (таъсисчи), Д.Ахматов (2023 йил 26 январдаги ишончнома
асосида) иштирокида “AGROCENTER” масъулияти чекланган жамияти
томонидан Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги ажрими устидан берилган
апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси “AGROPLANT NAVBAHOR” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, “Myung Sung Placon” LTD (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) билан тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 24 апрелда умумий қиймати 460.000 АҚШ доллари
миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун
иссиқхона ускуналарини етказиб бериш тўғрисидаги 64-сонли шартнома
тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича жавобгар томонидан 73.675,48
АҚШ доллари қийматидаги ускунанинг совутиш тизимида нуқсон
аниқланганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 73.675,48
АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик, нуқсонли маҳсулот
қийматининг 10 фоизи, 7.367,5 АҚШ доллари миқдорида жарима,
11.788,07 АҚШ доллари миқдорида пеня, 46.759,21 АҚШ доллари
миқдорида бой берилган фойда, жами 139.590,26 АҚШ долларини
ундиришни сўраган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
73.675,48 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик, 5.000 АҚШ доллари
миқдорида жарима, 7.000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан 2021 йил 12 апрелда
ижро варақаси берилган.
“AGROCENTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, суднинг ижро
ҳужжатларини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириб ундирувни
жавобгарнинг “QAMASHI POCHEON GREEN FOOD” МЧЖ ХКнинг устав
фондидаги 100 фоизлик улушига қаратишни сўраган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 февралдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад
этилган.
Даъвогар Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги ажримидан норози бўлиб,
апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда 4-21-2002/14 ва
4-21-2003/15-сонли иқтисодий ишлар бўйича 2023 йил 13 февралда
чиқарилган ажримни бекор қилишни ва аризани кўриб чиқишни сўраган.
Апелляция шикоятида, суд ундирувни жавобгарнинг “QAMASHI
POCHEON GREEN FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги 100 фоизлик
улушига қаратиш суд ҳужжатининг ижро этиш усулини ва тартибини
ўзгартириш тартибида эмас, балки бу масала низоли бўлганлиги сабабли
судга даъво аризаси киритиш тартибида ҳал этилиши лозимлиги ҳақида
нотўғри хулосага келганлиги, ушбу ажримга асосан Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига даъво аризаси
киритилганлиги, суднинг ажрими билан мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини ижро этиш тартиби ва усулини ўзгартириш ҳақида ишни
кўриб чиққан биринчи инстанция судига ариза билан мурожаат қилиш
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилганлиги, шунингдек, Навоий
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига даъво тартибида
мурожаат қилинганлиги, суднинг ажрими билан юридик шахсларга
нисбатан даъволар улар рўйхатдан ўтган жойдаги судга тақдим
қилиниши ҳақида тушунтириш берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 44-бандида
ИПКнинг V бўлимида назарда тутилган аризалар, агар ИПКда тўғридан
тўғри бошқа қоида белгиланмаган бўлса, иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжатлари қайси инстанция суди томонидан қабул қилинганидан
қатъий назар, ушбу ишни биринчи инстанция судида кўрган судга
берилиши ва у томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилганлиги,
судлар томонидан ИПК нормаларини ҳар хил талқин қилиш оқибатида
тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етаётганлиги ва ижро
ҳаракатларига сунъий тўсиқ юзага келинаётганлиги важ қилиб
келтириб, Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги ажримини бекор қилиш ва аризани
кўриб чиқиш учун қабул қилиш сўралган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси, ва жавобгар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган
бўлса-да, вакилларининг суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Суд муҳокамаси жараёнида иштирок этган аризачи вакиллари ўз
тушунтиришларида апелляция шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда Навоий
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
13 февралдаги ажримини бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати аризачи вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги
ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан
жавобгардан даъвогар фойдасига 73.675,48 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорлик, 5.000 АҚШ доллари миқдорида жарима, 7.000 АҚШ доллари
миқдорида пеня ва олдиндан тўланган 17 840 сўм почта харажатлари
ундириш тўғрисида 2021 йил 12 апрель кунида ижро варақаси
берилган.“AGROPLANT NAVBAHOR” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда “AGRO GREEN NAVBAHOR” масъулияти чекланган жамияти
(4-21-2003/15-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогар) Мажбурий ижро
бюросининг Миробод туман бўлимига мурожаат этиб, суднинг ижро
варақаларни ижро этишни сўраган.
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими давлат
ижрочиси томонидан 2021 йил 14 октябрь кунида “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
40-моддаси
2
бандига
кўра,
яъни
қарздорнинг
манзили
аниқланмаганлиги сабабли ижро иш юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Даъвогарлар томонидан 2023 йилнинг 9 январь кунида Мажбурий
ижро бюросининг Миробод туман бўлимига такрорий мурожаат этиб,
ижро иш юритувини тиклаб, мажбурий ундирув чораларини қўллашни
сўраган.“AGROPLANT NAVBAHOR” МЧЖ ва “AGRO GREEN NAVBAHOR” МЧЖ
“AGROCENTER” МЧЖга қўшилиш йўли билан тугатилиб, “AGROCENTER”
МЧЖ даъвогарларнинг ҳуқуқий вориси деб топилган. Мазкур
ўзгартиришлар 2022 йилнинг 2 август куни давлат рўйхатидан
ўтказилган.
ИПК 46 моддаси биринчи қисмига кўра, тарафлардан бири низоли
ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган
ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш
ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга
ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар
ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси
билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар
қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.
Суднинг 2023 йил 2 февраль кунидаги ажримига асосан даъвогарлар
ҳуқуқий вориси бўлган “AGROCENTER” МЧЖ билан алмаштирилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунинг 24-моддаси
биринчи қисмига кўра, кредиторларнинг талабига биноан жамият
иштирокчисининг
қарзлари
бўйича
ундирувни
жамият
иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги)
улушига (улушининг бир қисмига) қаратишга қарзларни қоплаш учун
жамият иштирокчисининг бошқа мол-мулки етарли бўлмаганда фақат
суднинг қарори асосида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 483-моддаси
биринчи қисмида, ҳам юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан
унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли
бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган
шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг,
муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул
маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкинлиги қайд
этилган.
Аниқланишича, аризачи ўз аризасида суд ҳужжатининг ижро этиш
усулини ва тартибини ўзгартириш тартибида ундирувни жавобгарнинг
“QAMASHI POCHEON GREEN FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги
100 фоизлик улушига қаратишни сўраган.
ИПК 342 моддаси биринчи қисмига кўра ижро ҳаракатларини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд
давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра
суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро
этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Қонуннинг 32-моддасида ҳам ижро ҳаракатларини амалга оширишга
тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат
ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига
кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони
кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва
тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган
суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек Қонуннинг 483-моддаси иккинчи қисмига кўра тегишли
қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга
оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори,
фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб
чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият
иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит
ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига
қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини
ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Биринчи инстанция суди томонидан ундирувни жавобгарнинг
“QAMASHI POCHEON GREEN FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги
100 фоизлик улушига қаратиш суд ҳужжатининг ижро этиш усулини ва
тартибини ўзгартириш тартибида эмас, балки бу масала низоли
бўлганлиги сабабли судга даъво киритиш орқали ҳал этилиши
лозимлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Аризачи апелляция шикоятида келтирган важларига асос бўлувчи
ҳолатлар яъни, ундирувни жавобгарнинг “QAMASHI POCHEON GREEN
FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги 100 фоизлик улушига қаратишга
суд ҳужжатининг ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш орқали
амалга оширилиши мумкинлигини далиллар билан исботлаб бера
олмади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
6
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини)
кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция
шикояти беришда тўланган 33.000 сўм почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ и л а д и:
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, “AGROCENTER” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
“AGROCENTER” масъулияти чекланган жамияти томонидан
олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов