← Назад
Решение #528185 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
25 252 символов
4-1001-2210/61566-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Мамирова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
Ф.Ражабов
ва
З.Рустамовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТБ “Asia alliance bank” вакили
О.Мирзаев (2023 йил 4 январдаги 04/02-01-сонли ишончнома асосида),
М.Сагатов (2023 йил 4 апрелдаги 02/02-01-сонли ишончнома асосида),
“GOOD TECHNIQUE” масъулияти чекланган жамиятидан вакил
О.Чистяков (2023 йил 28 мартдаги ишончнома ва 2023 йил 28 мартдаги
ордер асосида), “SARSHISAR TRANS SERVICE” масъулияти чекланган
жамиятидан вакил С.Атаев (ишончнома асосида) иштирокида, АТБ “Asia
alliance bank” нинг “GOOD TECHNIQUE” масъулияти чекланган жамияти ва
“SARSHISAR TRANS SERVICE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
жами 267.581.905,05 сўм кредит қарздорлиги ундирувини гаровдаги
мулкка қаратишни, шунингдек, 4-1001-2201/34084-сонли иқтисодий иш
юзасидан берилган ижро ҳужжатига асосан жавобгардан банк фойдасига
ундирилиши белгиланган 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи,
61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисоблаган фоиз, 43.995.331,50 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 682. 068,74 сўм фоиз қарздорлигига
ҳисобланган пеня, 24.000 сўм почта харажатлари ундирувини ҳам
жавобгарларга тегишли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қабул қилинган биринчи инстанция судининг 2023 йил
5 январдаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТБ “Asia alliance bank” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Good technique” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва “Sarshisar trans service” масъулияти
юритилади) ҳисобидан жами 267.581.905,05 сўм кредит қарздорлиги
ундирувини гаровдаги мулкка қаратишни сўраган.
Шунингдек, 4-1001-2201/34084-сонли иқтисодий иш юзасидан
берилган ижро ҳужжатига асосан 1-жавобгардан банк фойдасига
ундирилиши белгиланган 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи,
61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисоблаган фоиз, 43.995.331,50 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 682.068,74 сўм фоиз қарздорлигига
ҳисобланган пеня, 24.000 сўм почта харажатлари ундирувини ҳам
жавобгарларга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги
ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан банк фойдасига 58.339.726,03
сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарзи, 152.206.849,31 сўм асосий
қарзга ҳисобланган ўстирилган фоиз қарзи, 43.995.331,5 сўм асосий
қарздорликка ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарзи, 13.039.998,21 сўм
пеня ва 24.000 сўм почта харажати ундирилиб, кредит қарздорлиги
ундируви гаров мулкларига қаратилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори билан банкнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан Банк
фойдасига ундирилган кредит қарздорлиги ундирувини гаров
мулкларига қаратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад
этиш қисми бекор қилиниб, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан
19.10.2022 йилдаги қарорига асосан жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
ундирилиши белгиланган 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи,
61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисоблаган фоиз, 43.995.331,50 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 682.068,74 сўм фоиз қарздорлигига
ҳисобланган пеня, 24.000 сўм почта харажатлари ундируви 28.12.2020
йилдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга қарашли бўлган:
-2014 йилда ишлаб чиқарилган, тех паспорт рақами ААҒ №2483348,
давлат рақами 01/974HFA, ранги бошқа, двигатель рақами
50538641583867, шасси NS276WZZ0EJ002445, МАN /TGS 33/360 бўлган
махсус техника воситасига:
- 2017 йилда ишлаб чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех паспорт
рақами UZ-AA052592, давлат рақами 01 HA 238, двигатель рақами
7GN7809, кузов рақами 101650391085, BOMAG BW 135AD-5 бўлган махсус
техника воситасига:
- 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех паспорт
рақами UZ-AA052595, давлат рақами 01 HA 239, двигатель рақами
84199250, кузов рақами PUNJE20V02427070, JC 205 LC бўлган экскаватор
махсус техника воситасига.
07.05.2021 йилдаги гаров
шартномасига асосан жавобгарга
қарашли бўлган:
рақами 01/106 NFA тех паспорт рақами AAF 2552309 бўлган МАN /TGS
33/360 махсус техника воситасига.
22.12.2020 йилдаги гаров
шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга қарашли бўлган:
-2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги beliy, тех паспорт рақами ААЕ
0131201, давлат рақами 01/259GFA, двигатель рақами 50539532583955,
шасси NS276WZZ2FJ003186, МАN /TGS 33/360 бўлган махсус техника
воситасига;
-2012 йилда ишлаб чиқарилган, ранги siniy, тех паспорт рақами ААЕ
0132368, давлат рақами 01/263GFA, двигатель рақами 50532030293208,
шасси NS276WZZXCS001794, МАN /TGS 33/360 бўлган махсус техника
воситасига;
- 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги beliy, тех паспорт рақами ААЕ
0132355, давлат рақами 01/264GFA, двигатель рақами 50539552523955,
шасси NS276WZZ3FJ0003204, МАN /TGS 33/360 бўлган махсус
техникаларга қаратиш ҳақида янги қарор қабул қилинган ва ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилиб, биринчи
инстанция судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига
58 339 726,03 сўм фоиз ва 43 995 331,50 сўм кечиктирилган фоиз
ундириш қисмларини бекор қилиш, 13 039 998,21 сўм пеня қисмини
2 086 400 сўмга ўзгартириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли
2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 7GN7809 бўлган
BOMAG BW125AD русумли каток (асфалт қилувчи махсус техника)га
қаратиш қисмини ўзгартириш ва ундирувдан чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, даъвогар вакиллари
билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги, хусусан даъво талабининг
58.339.726,06 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлиги
ҳақиқатда мавжуд эканлиги, бироқ 152.206.849,31 сўм асосий қарзга
ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлигининг 61.331.506,86 сўм
қисми ҳамда даъво талабининг 43.995.331,5 сўм асосий қарзга
ҳисобланган муддати ўтган қарздорлик қисми Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли
иш юзасидан 2022 йил 19 октябрдаги қарорига асосан жавобгардан банк
фойдасига ундирилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, шикоятни
қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция
инстанция судларнинг қарорларини ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили жавобгар вакиллари
билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда, ҳақиқатдан ҳам даъво талабининг
58.339.726,06 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ва даъво
талабининг 13.039.998,21 сўм пеня қисмининг 8.777.068,63 сўм қисми
асосли ва ҳақиқатда мавжуд эканлиги, бироқ 152.206.849,31 сўм асосий
қарзга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлигининг 90.875.342,59
сўм қисми асосли эканлиги қолган 61.331.506,86 сўм қисми ҳамда даъво
талабининг 43.995.331,5 сўм асосий қарзга ҳисобланган муддати ўтган
қарздорлик қисми Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан 2022 йил
19 октябрдаги қарорига асосан жавобгардан банк фойдасига
ундирилганлиги, бундан ташқари апелляция қарори билан ундирув
қаратилган 2017 йилда ишлаб чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех
паспорт рақами UZ-AA052592, давлат рақами 01 HA 238, двигатель
рақами 7GN7809, кузов рақами 101650391085, BOMAG BW 135AD-5
бўлган махсус техника воситаси гаровдан чиқарилганлигини билдириб,
1-жавобгарнинг 2022 йил 22 ноябрь куни ҳолатига банк олдида
90.875.342,59 сўм ўстирилган фоиз қарздорлиги, 58.339.726,06 сўм фоиз
қарздорлиги ва пенядан 8.777.068,63 сўм қарздорлиги мавжуд
бўлганлигини маълум қилиб, бу ҳақда судга маълумотнома тақдим этди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари
билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги
керак.
ФКнинг 736-моддасида эса, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли эканлиги, агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк томонидан 2020 йил
18 декабрдаги 51-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга махсус
техникалар сотиб олиш учун 18 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама ҳақи
тўлаш шарти билан 1.950.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан жавобгар кредит маблағларини
ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган кредитни қайтариш
жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтариши белгиланган.
Шартноманинг 2.4-бандига асосан, агар қарз олувчи кредитнинг
асосий қарзини кредитни қайтариш жадвали бўйича белгиланган
муддатда қайтармаса, банк қарзнинг тўланмаган қисмини муддати ўтган
кредитлар ҳисобига ўтказади. Қарз олувчи муддати ўтказиб юборилган
қарз мажбуриятларининг ҳар бир куни учун ушбу шартноманинг
3.1-бандига мувофиқ равишда фоизлар тўлайди.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан, банк кредитнинг ҳақиқатдаги
қолдиғи ҳисобидан келиб чиқиб, йиллик 20 фоиз ставкаси миқдорида
устама ҳақ ҳисоблайди. Кредитни қайтариш графигига кўра, асосий
қарзни қайтариш муддати бузилган тақдирда, банк ҳақиқатда муддати
ўтказиб юборилган асосий қарзга кредит бўйича ўрнатилган фоиз
ставкасининг 1,5 баробари миқдорида оширилган фоиз ҳисоблайди.
Шартноманинг
3.4-бандига
кўра,
қарз
олувчи
кредит
ажратилганидан кейин ҳар ойнинг 20 санасида банкка ушбу шартномага
мувофиқ кредитдан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоизларни
тўлайди.
Ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатда тўланмаган ҳамда
улар бўйича муддати ўтган қарздорликлар юзага келган ҳолларда,
қарздор банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,15 фоиз миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан 2022 йил
19 октябрдаги қарорига асосан тарафлар ўртасидаги 2020 йил
18 декабрдаги 51-сонли кредит шартномасига асосан жавобгардан Банк
фойдаси 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи, 61.331.506,86 сўм асосий
қарзга ҳисобланган фоиз, 43.995.331,5 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлик, 682.068,74 сўм фоиз қарздорлигига ҳисобланган пеня
ундирилган.
Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилишда
тарафлар
ўртасидаги
кредит
шартномаси
бўйича
жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлик суммаси миқдорини тўлиқ
текширилмасдан ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан
2022 йил 19 октябрдаги қарори билан ундирилган кредит фоизларини
ўрганмасдан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган. Чунки, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан
2022 йил 19 октябрдаги қарорига асосан жавобгардан талаб қилинган
152.206.849,31 сўм асосий қарзга ҳисобланган муддати ўтган фоиз
қарздорлигининг 90.875.342,59 сўм қисми ва 43.995.331,5 сўм асосий
қарзга ҳисобланган муддати ўтган қарздорлик қисми жавобгардан банк
фойдасига ундирилган. Шу сабабли тарафлар ўртасидаги кредит
шартномаси бўйича жавобгарнинг 2022 йил 22 ноябрь куни ҳолатига
банк олдида 90.875.342,59 сўм ўстирилган фоиз қарздорлиги,
58.339.726,06 сўм фоиз қарздорлиги ва 8.777.068,63 сўм пенядан
қарздорлиги мавжуд бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда
ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг жавобгар
ҳисобидан банк фойдасига ундирилган кредит қарздорлиги ундирувини
гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни
рад этиш қисмини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да,
бироқ, ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
58.339.726,03 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарзи, 152.206.849,31
сўм асосий қарзга ҳисобланган ўстирилган фоиз қарзи, 43.995.331,5 сўм
асосий қарздорликка ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарзи,
13.039.998,21 сўм пеня ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида,
шунингдек, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан 2022 йил
19 октябрдаги қарорига асосан жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
ундирилиши белгиланган 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи,
61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисоблаган фоиз, 43.995.331,50 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 682.068,74 сўм фоиз қарздорлигига
ҳисобланган пеня, 24.000 сўм почта харажатлари ундируви 2020 йил
28 декабрдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга қарашли бўлган
гаров мулкларининг барчасига қаратиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки жавобгарга тегишли бўлган гаров мулки яъни 2017 йилда ишлаб
чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех паспорт рақами UZ-AA052592,
давлат рақами 01 HA 238, двигатель рақами 7GN7809, кузов рақами
101650391085, BOMAG BW 135AD-5 бўлган махсус техника воситаси
2021 йил 21 декабрдаги қўшимча келишувга асосан гаровдан чиқарилиб,
ўрнига қўшимча жавобгарга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган,
ранги HAVORANG (SINIY) давлат рақами 01/106 NFA тех паспорт рақами
AAF 2552309 бўлган MAN/TGS 33/360 махсус техника воситаси гаровга
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда даъвогар ёки ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи
қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг “Good technique” МЧЖ ҳисобидан АТБ “Asia alliance bank”
фойдасига 58.339.726,03 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз
қарздорлик, 152.206.849,31 сўм асосий қарзга ҳисобланган ўстирилган
фоиз қарздорлиги, 43.995.331,5 сўм асосий қарздорликка ҳисобланган
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 13.039.998,21 сўм пеня, жами
267.581.905,05 сўм кредит қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин” қисмини “Good technique” МЧЖ ҳисобидан АТБ “Asia alliance
bank” фойдасига 58.339.726,03 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз
қарздорлик, 90.875.342,59 сўм асосий қарзга ҳисобланган ўстирилган
фоиз қарздорлик, 8.772.068 сўм пеня, жами 157.992.137 сўм кредит
қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати деб ўзгартиришни ҳамда
апелляция инстанцияси суди қарорларининг Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли
иш юзасидан 2022 йил 19 октябрдаги қарорига асосан “Good technique”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “Asia alliance bank”
фойдасига ундирилиши белгиланган 1.365.000.000 сўм кредит қолдиғи,
61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисоблаган фоиз, 43.995.331,50 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 682.068,74 сўм фоиз қарздорлигига
ҳисобланган пеня, 24.000 сўм почта харажатлари ундируви 2020 йил
28 декабрдаги гаров шартномасига асосан “Good technique” масъулияти
чекланган жамиятига қарашли бўлган 2017 йилда ишлаб чиқарилган,
ранги желтый (сариқ), тех паспорт рақами UZ-AA052592, давлат рақами
01 HA 238, двигатель рақами 7GN7809, кузов рақами 101650391085,
BOMAG BW 135AD-5 бўлган махсус техника воситасига қаратиш қисмини
бекор қилиб, ушбу талабни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
лозим топади.
ИПК 110-моддаси, биринчи қисмининг, 2-бандига кўра фуқаролик
ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли
судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори мавжуд бўлса суд иш юритишни тугатиши назарда
тутилган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 4-1001-2201/34084-сонли иш юзасидан 2022 йил
19 октябрдаги қарорига асосан тарафлар ўртасидаги 2020 йил
18 декабрдаги 51-сонли кредит шартномасига асосан жавобгардан банк
фойдаси 61.331.506,86 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 43.995.331,5
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ундирилган.
Шу сабабли даъво талабининг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
152.206.849,31 сўм асосий қарзга ҳисобланган ўстирилган фоиз
қарздорлигининг 61.331.506,86 сўм қисми ҳамда 43.995.331,5 сўм асосий
қарздорликка ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги бўйича иш
юритиш тугатилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бўлими а-бандида,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,
д-бандида апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан
биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун аризалар берилганда
тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Биринчи инстанция суди томонидан жавобгар ҳисобидан банк
фойдасига 58.339.726,03 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз
қарздорлик, 152.206.849,31 сўм асосий қарзга ҳисобланган ўстирилган
фоиз қарздорлиги, 43.995.331,5 сўм асосий қарздорликка ҳисобланган
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 13.039.998,21 сўм пеня, жами
267.581.905,05 сўм кредит қарздорлик ундириш ҳақида қарор қилиб,
жавобгардан республика бюджетига (267.581.905,05*2%) 5.351.638,1 сўм
давлат божи ўрнига 4.184.843,58 сўм давлат божи ундириб хатоликка йўл
қўйган бўлиб, апелляция инстанцияси ушбу хатоликни тузатмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг “Good technique” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
4.184.843,58 сўм давлат божи ундириш” қисмини республика бюджетига
“Good technique” МЧЖ ҳисобидан 3.159.842,74 сўм, АТБ “Asia alliance bank”
ҳисобидан 2.191.795,36 сўм деб ўзгартиришни, жавобгар томонидан
ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриб чиқиш билан
боғлиқ жами 2.226.774 (1.132.887+1.132.887) давлат божи ҳамда
60.000 (27.000+33.000) сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга
ундирилиши беришни лозим топади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман
рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш
тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки
тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ
ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши
белгиланган.
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд
қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Good technique” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил
5 январдаги ҳал қилув қарорининг “Good technique” МЧЖ ҳисобидан АТБ
“Asia alliance bank” фойдасига 58.339.726,03 сўм асосий қарзга
ҳисобланган фоиз қарздорлик, 152.206.849,31 сўм асосий қарзга
ҳисобланган ўстирилган фоиз қарздорлиги, 43.995.331,5 сўм асосий
қарздорликка ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
13.039.998,21 сўм пеня, жами 267.581.905,05 сўм кредит қарздорлиги ва
24.000 сўм почта харажати ундирилсин” қисмини “Good technique” МЧЖ
ҳисобидан АТБ “Asia alliance bank” фойдасига 58.339.726,03 сўм асосий
қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлик, 90.875.342,59 сўм асосий қарзга
ҳисобланган ўстирилган фоиз қарздорлик, 8.772.068 сўм пеня, жами
157.992.137 сўм кредит қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати деб;
ҳал қилув қарорининг “Good technique” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 4.184.843,58 сўм давлат божи ундириш” қисмини республика
бюджетига “Good technique” МЧЖ ҳисобидан 3.159.842,74 сўм, АТБ “Asia
alliance bank” ҳисобидан 2.191.795,36 сўм деб ўзгартирилсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарорининг 4-1001-2201/34084сонли иш юзасидан 2022 йил 19 октябрдаги қарорига асосан “Good
technique” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган 2017 йилда
ишлаб чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех паспорт рақами
UZ-AA052592, давлат рақами 01 HA 238, двигатель рақами 7GN7809,
кузов рақами 101650391085, BOMAG BW 135AD-5 бўлган махсус техника
воситасига қаратиш қисми бекор қилинсин.
Даъво талабининг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарорининг 4-1001-2201/34084сонли иш юзасидан 2022 йил 19 октябрдаги қарорига асосан “Good
technique” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган 2017 йилда
ишлаб чиқарилган, ранги желтый (сариқ), тех паспорт рақами
UZ-AA052592, давлат рақами 01 HA 238, двигатель рақами 7GN7809,
кузов рақами 101650391085, BOMAG BW 135AD-5 бўлган махсус техника
воситасига қаратиш рад этилсин.
Даъво талабининг “Good technique” МЧЖ ҳисобидан АТБ “Asia
alliance bank” фойдасига 61.331.506,86 сўм қисми ҳамда 43.995.331,5 сўм
асосий қарздорликка ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги
ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил
5 январдаги ҳал қилув қарорининг ва Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги
қарориинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш
билан боғлиқ “Good technique” МЧЖ ҳисобидан 3.159.842,74 сўм, АТБ
“Asia alliance bank” ҳисобидан 2.191.795,36 сўм давлат божи ундирилсин.
АТБ “Asia alliance bank” ҳисобидан “Good technique” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига апелляция ва кассация инстанциялари
учун олдиндан тўланган 2.226.774 (1.132.887+1.132.887) давлат божи
ҳамда 60.000 (27.000+33.000) сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов