Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2303/1004 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JOMI MEBEL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Асака банк акционерлик жамияти
Source ID 1131739 Claim ID 3295609 PDF Hash 474e3e95d9fe3cb5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 640 символов
4-1701-2303/1004-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида кўрган судья – У.Қурбонова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- Т.Атабоев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья- Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, даъвогар вакиллари – А.Зухриддинов (раҳбар), А.Мирзамахмудов (2023 йил 10 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили – юрисконсульт У.Султонов (2023 йил 4 январдаги 20-03/25-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Jomi Mebel” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Асакабанк” акциядорлик жамиятидан 15 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар “Асакабанк” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Jomi Mebel” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 15 000 000 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 000 000 сўм жарима, 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар даъво аризасида 15 000 000 сўм жарима суммаси тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 17 ноябрдаги 2425-сонли ҳисоб шартномасидан келиб чиққанлиги, ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ўз вақтида қайтариб берилганлиги сабабли жаримани тўлаш ёки тўлаб берилмаслик масаласи шартноманинг 11.1-бандида белгиланганлиги, яъни шартнома шартлари ва уларнинг бажарилиши юзасидан келишмовчиликлар келиб 2 чиққан тақдирда низо томонлар ўртасида ўзаро келишувга мувофиқ ҳал этилиши ҳақида белгиланган талабга асосан ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши кўрсатилганлиги, даъво аризасида кўрсатилган 10 291 600 сўм кредит фоизи учун ечиб олинган маблағлар банк томонидан ўша вақтда даъвогар ҳисоб рақамига қайтадан тушириб берилганлиги ва даъвогар банкка тақдим этган чек бўйича пулларни банкдан ечиб олганлиги, шу сабабли даъводаги 15 000 000 сўм жариманинг 5 000 000 сўм қисми асоссиз ҳисобланиши, даъвогарнинг банкка ёзган талабномасига жавобан ҳам талаб қилаётган 15 000 000 сўм жарима бўйича низолар ҳисоб шартномасининг 11.1-бандига асосан банкка келиб ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишини маълум қилиб, банкка келиши сўралганлиги, бироқ даъвогар банкка келмасдан даъво киритганлиги, биринчи инстанция суди ишни кўришда жавобгарнинг бу бўйича тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиққан бўлса-да, бироқ бунга эътибор қаратмасдан даъвогар фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 3 апрелда тузилган 171-сонли кредит шартномасига кўра жавобгар даъвогарга 1 500 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2-1701-1909/14568-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ҳамда кредит маблағи суднинг ижро варағи асосида ундириб олинган. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 17 ноябрда 2425-сонли банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида жавобгар (банк) томонидан икки иш куни мобайнида даъвогар (мижоз)нинг аризасига кўра амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ даъвогар (мижоз)га талаб қилиб олингунча ҳисоб-варағини очиш, унинг ҳисоб-варағига келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, даъвогар (мижоз)нинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ва тўлаш, касса хизмати кўрсатиш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши белгиланган. Жавобгар даъвогарни хабардор қилмаган ҳолда 2022 йил 30 сентябрда унинг банк ҳисобварағидан муддати ўтган фоизларни қоплаш асоси билан 10 291 600 сўм пул маблағини ечиб олганлиги маълум бўлган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.Носиров мазкур пул маблағи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1701-2101/3217-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 12 апрелдаги қарори билан ечиб олинганлигини билдирганлиги ва келгуси суд мажлисида пул ечиб олинишига асос бўлган мемориал ордерни тақдим этишини баён қилган. Бироқ, жавобгар вакили томонидан мазкур мемориал ордер тақдим қилинмади. Бундан ташқари, суд мажлисида иштирок этган У.Султонов кредит тўловларини ундириш билан боғлиқ 4-1701-2101/3217-сонли иш бўйича берилган ижро варақаси ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига юборилганлигини билдирди. Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 3 апрелда тузилган 171-сонли кредит шартномаси суднинг қарори билан муддатидан олдин бекор қилинган бўлса-да, жавобгар асоссиз равишда даъвогарнинг банк ҳисоб рақамидан кредит шартномаси бўйича юзага келган фоиз қарздорлиги сифатида 10 291 600 сўм пул маблағини ечиб олган. Қолаверса, жавобгар томонидан ечиб олинган 10 291 600 сўм пул маблағи 4-1701-2101/3217-сонли иш бўйича чиқарилган ижро варақасини ижро қилиш учун ечилганлигини бирор-бир далил билан исботлаб бера олмади. Тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 17 ноябрдаги 2425-сонли ҳисобварақ шартномасининг 6.1.4-бандига мувофиқ, даъвогар (мижоз) пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун ҳамда Тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоиз миқдорида (ҳозирда энг кам миқдори 100 млрд сўм) 10 000 000 сўм жарима тўланиши белгиланган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан 10 000 000 сўм жарима ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар (мижоз) ўзига тегишли банкда очилган ҳисоб рақамидаги мавжуд пул маблағидан 10 000 000 сўм нақд пул кўринишида олиш учун 2022 йил 4 октябрда ABS 0495455-сонли нақд пул чекини тўлдириб жавобгар (банк)га мурожаат қилган. Мазкур нақд пул чекига жавобгар (банк) раҳбари томонидан имзоланган бўлса-да, лекин тўлдирилган чек учун нақд пул маблағи берилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 17 ноябрдаги 2425-сонли ҳисобварағи шартномасининг 6.1.7-бандида даъвогар (мижоз) ҳисоб-варағида пул маблағлари етарли бўлишига қарамасдан, жавобгар (Банк) иш ҳақи ва қонунчиликда белгиланган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул билан таъминлашини кечиктирган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар (Банк) устав капиталининг энг кам миқдорини 0,005 фоиз миқдорида (ҳозирда энг кам миқдори 100 млрд сўм) 5 000 000 сўм жарима тўланиши белгиланган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан 5 000 000 сўм жарима ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдига қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Асакабанк” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В.Сатторова