← Назад
Решение #528420 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс | 202 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 669 символов
11-1603/8751-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – С.Ходжаев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
11-1603/8751
2023 йил 11 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Ф.Ражабовдан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – адвокат
А.Джураев (2023 йил 29 майдаги 9-сонли ордер асосида), А.Хасилов (2023 йил
22 майдаги 4-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Air Dailn”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас
мулк кадастри давлат корхонаси ва қўшимча жавобгар Зангиота туман ҳокимлигига
нисбатан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Келес шаҳри, Ойбек кўчаси, 42-уйда
жойлашган “Air dailn” масъулияти чекланган жамияти номига қўшимча қурилган
жами қурилиш ости ер майдони 4120,81 кв.метр бўлган бино иншоотларни давлат
рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори устидан даъвогар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“AIR DAILN” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Тошкент вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Зангиота туман ҳокимлиги (бундан буён
матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент вилояти, Зангиота
тумани, Келес шаҳри, Ойбек кўчаси, 42-уйда жойлашган “AIR DAILN” масъулияти
чекланган жамияти номига қўшимча қурилган жами қурилиш ости ер майдони
4120,81 кв метр бўлган бино иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарор бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун
Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори устидан даъвогар Олий судга
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномасига кўра апелляция инстанцияси суди томонидан
тикланиши мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг
сабаблари кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар
деб ҳисобланиши мумкинлиги, агар апелляция шикояти (протести) қонунда
белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича
иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан тугатилиши,
ҳозирги кунда манфаатдор шахс нима сабабдан муддат ўтказиб юборилганлик
сабабларини, бу ҳолатни қаердан билганлиги, Тошкент вилояти қурилиш ва уй жой
коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ўрганиш учун қандай асос
бўлганлиги расмий ҳужжатлар билан асослантирилмасдан шикоят берилганлиги,
апелляция протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция
протестининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, даъвогарнинг даъво аризасида
ўтказиб юборилган даъво тақдим этиш муддатини узрли деб топиш сўралганлиги,
биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво муддатининг ўтказиб юборилиш
сабабини узрли деб топиш, яъни уни тиклаш масаласини муҳокама қилмасдан
даъвони қаноатлантириш ҳақида хулосага келганлиги, ушбу иш кўрилишида
даъвогар вакиллари иштирок этмаганлиги, Тошкент вилояти қурилиш ва уй жой
коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ер майдони суғориладиган ер
майдони сифатида баён қилиниб, судга нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги,
бундан ташқари, ушбу бино-иншоотлар бўйича кредит шартномасига асосан кредит
олинганлиги ва бино-иншоотлар тақиққа қўйилганлиги, ушбу иш бўйича
манфаатдор шахслар жалб қилинмаганлиги ва уларнинг фикри олинмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция инстанциясининг қарорини бекор
қилишни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Тошкент туман ҳокимияти, Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри, Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал бош бошқармаси,
Зангиота туман ҳокимияти ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят
бошқармаси унитар корхонаси суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
11-1603/8751
11-1603/8751
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддаси биринчи, тўртинчи, бешинчи ва
олтинчи қисмларининг таҳририга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат
қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан қонун
ҳужжатларига мувофиқ эътироф этилиши мумкин.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос
сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг
ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан
эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф
этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда
қоплайди.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига
сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида
кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк
ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори
8, 10-бандлари ва 12-4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида мулк
ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд мулкка нисбатан
манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни ишга жалб этиш
масаласини ҳал қилиши лозимлиги, ишга жалб қилинмаган шахслар зиммасига
мажбурият юкланиши мумкин эмаслиги, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи
шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан
ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш
ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши, бундай
ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан
ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши
лозимлиги, ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига кўра ўзбошимчалик
билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи
юқорида келтирилган модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд
томонидан тан олиниши мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг
бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирмаслигини исботлаб бериши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган (ҳал
қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган таҳрири).
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан қарор қабул
қилишда Пленум қарорининг юқоридаги талабларига риоя қилмаган.
Хусусан, ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоатлар архитектура
ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига, яъни шаҳарсозлик қурилиш норма
талабларига жавоб бериши Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бош
бошқармасининг 2016 йил 1 июндаги 174-сонли хатида тасдиқланган бўлса-да,
ушбу қурилмаларни сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёки фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги исботланмаган.
Шунингдек, даъвогарга тегишли 4120,81 кв.м ер майдонида қурилган
қурилмаларга ушбу ер майдонида қурилишни бошлашга рухсат бериш
ва қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги қарорлар, шунингдек
мазкур бино-иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас.
Суд томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда
объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий
ечимларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида
хабарнома
юбориш,
қурилиши
(реконструкцияси)
тугалланган
бино
ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ишлар амалга
оширилганлиги аниқланмаган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди низоли ер майдони суғориладиган
ерлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги юзасидан аниқлик киритмаган ҳамда
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотлар ким томонидан ва қайси вақтда
қурилганлиги ҳолати ўрганилмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув қарори
қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, ишга даҳлдор
шахсларни жалб қилмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборилган.
Даъвогарнинг апелляция шикояти 7 йил ўтганидан кейин берилган бўлса-да,
Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги қарорининг 8-банди
талабларига зид равишда суд шикоят беришнинг муддатини тиклаганлиги ҳақида
важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида
агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
берилиши мумкинлиги, олтинчи қисмида эса ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори
қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш
муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланади деб белгиланган.
Демак, Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал бош бошқармаси
қурилишга рухсат берувчи ҳамда архитектура-қурилиш ишларини назорат қилувчи
11-1603/8751
ташкилот ҳисобланса-да, биринчи инстанция суди уни ишга жалб қилмаган ҳамда
қабул қилинган суд ҳужжати унга юборилмаган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди манфаатдор шахсга маълум
бўлган пайтдан бошлаб мурожаат қилганлиги асоси билан апелляция шикояти
бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани асосли равишда
қаноатлантирган.
ИПК 302-моддаси тўртинчи қисми 6-бандида ишда суд мажлиси
баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс
202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан
имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга
оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд
мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Иш материалларида, биринчи инстанция суди томонидан 2016 йил 13 июнга
белгиланган суд мажлисида суд мажлиси котибининг имзоси мавжуд эмаслиги
аниқланди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятини
тақдим этишда даъвогар томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатлари
унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“AIR DAILN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “AIR DAILN” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Ф. Ражабов
11-1603/8751