← Назад
Решение #528667 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 347 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/4685-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья -У.Ҳомидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Н.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
2023 йил 11 июль
Тошкент шаҳри
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича ҳайъати судьяси
Н.Юсупов раислигида, судьялар У.Сайдахмедов ва Х.Каримовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Мингбоев котиблигида, “ААА” фермер
хўжалигидан вакиллар – ССС (раҳбар) ва ССС (ишончнома асосида), ВВВ”
МЧЖдан ППП (2022 йил 21 апрелдаги 272-сонли ишончнома асосида),
ПППП
(2023 йил 5 январдаги 8-сонли ишончнома асосида), Олтинкул туман сув
хўжалигидан вакил-ЕЕЕ (ишочномасиз)лар иштирокида, “ААА” фермер
хўжалигининг Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10
ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини вилоят
суди биносида, видеоконфрецалоқа режимида ФИБ Андижон туманлараро
судининг кўмаклашувида ўтказилган очиқ суд мажлисида, қуйидагиларни
аниқлади:
“ВВВ” МЧЖ (“Пудратчи”) ва “ААА” фермер хўжалиги (“Буюртмачи”)
ўртасида 2021 йил 4 январда 112-V-сонли шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, “пудратчи” (даъвогар) ушбу
шартномага
мувофиқ
“буюртмачи”
(жавобгар)
учун
5 гектар суғориладиган пахта ер майдонига “томчилатиб суғориш
тизими”ни алоҳида партияда, миқдорда ва сипецификацияда келишилган
ассортиментда сотиб олиш бўйича импорт битимларни амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 1.3-бандида, товарни етказиб бериш муддати
“буюртмачи” томонидан шартноманинг 2.1- ва 4.1-бандларига асосан
товар партиясига тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 85 банк иш
куни деб белгиланган.
Шартноманинг
3-бандида,
“буюртмачи”нинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, 3.2-бандида дастлабки тўлов товар
қийматининг 70% “пудратчи”нинг ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиб
берилади, қолган 30% тўловни товарни махсус, белгиланган жойдаги
ҳудудий омбордан олишдан олдин тўлиқ ҳажмда ўтказиб бериши шарт.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, тўловлар товар ва ускуналарни
ўрнатиш харажатлари ва қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда
1 гектар ер майдонга 25 000 000 сўмни ташкил қилади.
1
қилиш-топшириш
далолатномаси
асосида
амалга
оширилиши
белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2021 йил
19 июль куни 1- сонли томчилатиб суғориш ускунасини топшириш, ишга
тушириб бериш далолатномаси ҳамда рақами ва санаси кўрсатилмаган
“Ишга тушириб, топшириш қабул қилиш далолатнома”ларига кўра “ААА”
фермер хўжалиги учун 6 гектар томчилатиб суғориш тизими топширилган
ҳамда жавобгарнинг раҳбари мухр ва имзоси билан тасдиқлаб, қабул
қилиб олган.
Бундан ташқари, 2021 йил 23 августда қиймати 125 000 000 сўм
бўлган “томчилатиб суғориш тизими”ни олганлиги тўғрисидаги
581-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқламаган ёки
инкор қилмаган.
Шунингдек, 2022 йил 16 майда 9 сонли ҳисобварақ-фактурада
қиймати 25 000 000 сўм бўлган “томчилатиб суғориш тизими”ни жавобгар
раҳбари А.Қамбаров тасдиқлаб, қабул қилиб олган.
Натижада жавобгар тўловларни қисман амалга оширилганлиги
сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси “ВВВ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
25 000 000 сўм асосий қарз билан бирга 12 500 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 25 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000
сўм пеня ундирилиши кўрсатилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
“ААА” фермер хўжалигининг апелляция шикоятида, даъвогарнинг
даъво аризаси, биринчи инстанция судининг ажрими, ҳал қилув қарори
етиб келмаганлиги сабабли ўз эътирозларини билдира олмаганлиги, ҳал
қилув қарорининг асослантириш қисмида шартноманинг рақами “42” деб,
унинг баҳоси 150 000 000 сўмни ташкил этади деб нотўғри
кўрсатилганлиги,
аслида
шартноманинг
рақами
112-V-сонли эканлиги, унинг нархи ҳар бир гектар учун 25 000 000 сўмдан
этиб белгиланиб, жами 125 000 000 сўмни ташкил этади деб
келишилганлиги, шартнома бўйича тўловни амалга ошириш учун банкдан
кредит олинганлиги, ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ишларнинг
5 гектари бажарилганлиги, қолган 1 гектари амалда бажарилмаганлиги
2
сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган учинчи палата вакили суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни палата вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
апелляция шикоятини қувватлаб, даъвогардан фақат 5 гектар ер
майдонига
ўрнатилганлиги
сабабли
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими
вакили фермер хўжалигига тегишли ер майдонида 5 гектар ер майдонига
ўрнатилганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида
келтирилган важларни ўрганиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, хусусий
ажрим эълон қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда
ФК)нинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги ўринларда
489-сонли Низом) 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура-Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб
берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
3
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда
112-V-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, 5 гектар
суғориладиган пахта ер майдонига “томчилатиб суғориш тизими”ни товар
ва ускуналарни ўрнатиш харажатлари ва қўшилган қиймат солиғи билан
биргаликда 1 гектар ер майдонга 25 000 000 сўмни ташкил қилиши
кўрсатилган.
Жавобгар эса, 6 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш ускунаси
ўрнатилганлигини тасдиқлаб, 2021 йил 19 июль куни 1- сонли
далолатномага ва рақами ва санаси кўрсатилмаган “Ишга тушириб,
топшириш қабул қилиш далолатнома”ларига ҳамда 2021 йил
23 августда қиймати 125 000 000 сўм бўлган “томчилатиб суғориш
тизими”ни олганлиги тўғрисидаги 581-сонли ҳисобварақ-фактурани
тасдиқламаган ҳам ёки инкор қилмаган. Шунингдек, 2022 йил 16 майда
9-сонли ҳисобварақ-фактурада қиймати 25 000 000 сўм бўлган
“томчилатиб суғориш тизими”ни қабул қилиб олган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, “Пудратчи” “Буюртмачи”дан
жўнатилган маҳсулот ҳақини, ўрнатилган ускуналар ва қилган
харажатларни “Буюртмачи”дан тўлиқ қайтарилишни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Бироқ тарафлар шартномада, 5 гектар ер майдонига томчилатиб
суғориш тизими ўрнатилишига келишилган.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра, шартномани амалга ошириш
жараёнидаги барча ўзгаришлар тўғрисида “Буюртмачи”га дарҳол хабар
бериши кўрсатилган.
Аммо, даъвогар қўшимча равишда бажарилиши лозим бўлган ишлар
юзасидан шартномада кўрсатилган тартибда жавобгарга хабар бермаган.
Ваҳоланки, ФК 109-моддаси 1-қисмига кўра, битимнинг оддий ёзма
шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ
низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини,
мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
ФК 234- моддаси 1-қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги Қарорнинг 8-банди еттинчи
4
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос
бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг
оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб
келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди
деб тушунтириш берилган.
Жавобгар, 2021 йил 23 августда қиймати 125 000 000 сўм бўлган
“томчилатиб суғориш тизими”ни олганлиги тўғрисидаги 2021 йил 4
январдаги 42-сонли шартномага асосан 581-сонли ҳисобварақ-фактура
тасдиқламаган ёки инкор қилмаган.
Гарчи, 489-сонли Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь
кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса
бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо
билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки
рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бундан ташқари, жавобгарнинг раҳбари томонидан 2022 йил 16
майда 9 сонли ҳисобварақ-фактурада қиймати 25 000 000 сўм бўлган
“томчилатиб суғориш тизими”ни қабул қилиб олганлиги аниқланди..
Жавобгар 489-сонли Низомнинг 5-бобида ҳисобварақ-фактураларга
тузатиш киритиш тартиби белгиланган бўлса-да, бироқ ҳисобварақфактураларга тузатиш киритмаган.
Демак, биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарз
суммасини ундириб асосли тўхтамга келган бўлса-да, аммо даъво талабида
асосий қарзни ўз вақтида тўлмаганлиги учун шартноманинг 6.1-бандига
таянган ҳолда ҳисобланган пеня суммасини асосли деб, уни камайтириб
ундириш ҳақида барвақт хулоса келган.
Чунки, шартномада томчилатиб суғориш тизими 5 гектар ер
майдонига ўрнатилиши лозим бўлиб, қўшимча бажарилган ишлар бўйича
тўлов муддати келишилмаган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдиp-да кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, агар қарздор мажбурият
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар
бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
5
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Бу тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорининг
12-бандида тушунтириш берилган.
Демак,
жавобгарнинг
ишдаги
мавжуд
шартнома
бўйича
мажбуриятлари ҳосил бўлмаганлиги учун айбли деб бўлмайди.
Бинобарин, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 9-сонли
ҳисобварақ-фактурадаги 25 000 000 сўм асосий қарзга нисбатан
ҳисобланган 12 500 000 сўм пеня ундириш талаби асоссиздир.
Шу сабабли, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини
қисман қаноатлантириб, даъво талабининг 12 500 000 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирган важлари билан келиша олмайди .
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар томонидан, бажарилган ишларни топшириш учун
расмийлаштирилган
ҳисоб
фактураларда,
маҳсулотнинг
нархи
кўрсатилган тарзда жавобгарга юборилган ва унинг ваколатли шахслари
томонидан ҳисоб фактуралари электрон равишда тасдиқланган ва
имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи
иқсмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб
олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида
2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун
ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва
ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу
Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон
шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги
ўринларда ЭҲФ деб аталади)-товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш
тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган,
6
мувофиқ
белгиланган
шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган.
Демак, иш ҳужжатларидаги мавжуд ҳисоб-фактуралар суд томонидан
мақбул далил сифатида эътироф этилган.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу
моддаси учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
ИПК 347-моддаси 1- қисмига кўра, суд ёзувдаги хатолар, ҳарфий
хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган, шунингдек
ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро
варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси
бўйича ёки ўз ташаббуси билан тарафларни чақиртирмасдан ҳамда суд
муҳокамасисиз чақириб олишга ва унинг ўрнига янги ижро варақасини
беришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси суди, суд харажатларини тарафлар ўртасида
мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 276-281-моддаларини қўллаб, апелляция
инстанцияси суди
қарор қилди:
“ААА” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2203/4685-сонли
2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг иккинчи сўз
бошидаги - ““ААА” фермер хўжалигидан “ВВВ” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 25 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня
ундирилсин” қисми “Жавобгар - “ААА” фермер хўжалигидан даъвогар “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 25 000 000 сўм асосий
қарз ундирилсин” деб, учинчи сўз бошидаги “Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин” қисми “Даъво талабининг 12 500 000 сўм
пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.”деб, тўртинчи сўз
бошидаги ““ААА” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
750 000 сўм давлат божи ундирилсин.” қисми “Жавобгар - “ААА” фермер
хўжалигидан Республика бюджетига 500 000 сўм, “ВВВ” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 250 000 сўм давлат божи
ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
7
“ААА” фермер хўжалиги фойдасига “ВВВ” масъулияти чекланган
жамиятидан олдиндан тўлаб чиқилган 125 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар - “ААА” фермер хўжалиги ҳисобидан Олий судининг депозит
ҳисоб рақамига 82 500 сўм ВКА харажатлари ундирилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2203/4685-сонли
2022 йил 12 декабрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ушбу қарор бўйича берилган янги ижро варақаси бўйича ижро
ҳаракатлари олиб борилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида
шикояти бериш мумкин.
Раислик этувчи
Н.Юсупов
Судьялар:
У.Сайдахмедов
8