← Назад
Решение #528671 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
12 566 символов
4-1104-2202/137-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –Т.Салимов
Апелляция
инстанцияси
маърузачи судья- К.Авезов
судида
Кассация инстанция судида маърузачи
Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили
А.Атаджанова (2023 йил 9 январдаги 01-95/11-сонли ишончномага асосан),
Б.Умиров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖ манфаатида
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Киштибаев Мухтаржан Абсамат ўғлига
нисбатан 2013 йилда ишлаб чиқарилган, SHAANXI SX5314 GNJ-русумли
Цементовоз, шасси LZGJP6XDX015198, ранги оқ 10 461 KBA автотранспорт
воситасини даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банк” АЖга топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайатининг 2022 йил 17 майдаги қарори
устидан якка тартибдаги тадбиркор Киштибаев Мухтаржан Абсамат ўғли
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди жойлашган бинода, очиқ суд мажлисида иш
ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк”
АЖ Тошкент вилоят бўлими Тўйтепа филиали (бундан буён матнда сотувчи
ёки даъвогар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор Киштибаев
Мухтаржан Абсамат ўғли (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 30 октябрда 3-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1, 1.2.-бандларига кўра 2019 йил 25 октябрда
“BEST AUTO AUKSION” МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиали томонидан
уюштирилган танлов савдо натижаларига мувофиқ, 074-сонли ғолиблик
баённомасига кўра сотувчи автотранспорт воситасини (2013 йилда ишлаб
чиқарилган SHAANXI SX 5314 GNJ русумли Цементовоз, шасси рақами
LZGJP6XDX015198, ранги оқ, давлат рақам белгиси 10 461 KBA) сотиш, сотиб
олувчи эса уни далолатномага асосан қабул қилиб олиш ва тўловлар жадвалига
асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра мулкнинг баҳоси “BEST AUTO
AUKSION” МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиалининг 2019 йил 25 октябрдаги
074-сонли ғолиблик баённомасига асосан 365 600 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра “BEST AUTO AUKSION” МЧЖ Poytaxt
Mintaqaviy filialiнинг ҳисобрақамига закалат сифатида 53 700 000 сўм
ўтказилганлигини инобатга олиб, сотиб олувчи сотувчининг ҳисобрақамига
кўчар мулк учун биринчи тўлов сифатида қўшимча 7 200 000 сўм миқдоридаги
пул маблағини, жами 60 960 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини
шартнома имзоланганидан сўнг 10 (ўн) банк иш куни ичида ўтказиб бериш,
қолган тўловларни биринчи тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойдан
бошлаб, ҳар ойнинг 3-санасидан кечиктирмай шартноманинг ажралмас қисми
бўлган жадвал кўринишидаги иловага асосан 36 ойлик муддатда тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Сотувчи шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажариб, 2019 йил
7 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан автотранспорт
воситасини сотиб олувчига топширганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўлов
жадвали бўйича тўловлар тўланмасдан келинаётганлигини таъкидлаб,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 2013 йилда ишлаб чиқарилган, SHAANXI SX5314 GNJ-русумли
Цементовоз, шасси LZGJP6XDX015198, ранги оқ 10 461 KBA автотранспорт
воситасини даъвогарга топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Апелляция инстанция судининг 2022 йил 17 майдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция ва апелляция инстанция
суди қарорлари процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қабул
қилинганлигини таъкидлаб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, уни рад эишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, мажбуриятлар тарафлар
ўртасида тузилган олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
ФК 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида
2019 йил 30 октябрда 3-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси
имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1, 1.2.-бандларига кўра 2019 йил 25 октябрда
“BEST AUTO AUKSION” МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиали томонидан
уюштирилган танлов савдо натижаларига мувофиқ, 074-сонли ғолиблик
баённомасига кўра сотувчи автотранспорт воситасини (2013 йилда ишлаб
чиқарилган SHAANXI SX 5314 GNJ русумли Цементовоз, шасси рақами
LZGJP6XDX015198, ранги оқ, давлат рақам белгиси 10 461 KBA) сотиш, сотиб
олувчи эса уни далолатномага асосан қабул қилиб олиш ва тўловлар жадвалига
асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра мулкнинг баҳоси “BEST AUTO
AUKSION” МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиалининг 2019 йил 25 октябрдаги
074-сонли ғолиблик баённомасига асосан 365 600 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра “BEST AUTO AUKSION” МЧЖ Poytaxt
Mintaqaviy filialiнинг ҳисобрақамига закалат сифатида 53 700 000 сўм
ўтказилганлигини инобатга олиб, сотиб олувчи сотувчининг ҳисобрақамига
кўчар мулк учун биринчи тўлов сифатида қўшимча 7 200 000 сўм миқдоридаги
пул маблағини, жами 60 960 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини
шартнома имзоланганидан сўнг 10 (ўн) банк иш куни ичида ўтказиб бериш,
қолган тўловларни биринчи тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойдан
бошлаб, ҳар ойнинг 3-санасидан кечиктирмай шартноманинг ажралмас қисми
бўлган жадвал кўринишидаги иловага асосан 36 ойлик муддатда тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажариб, 2019 йил
7 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан (автотранспорт
воситаси) жавобгарга топширган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича тўловлар сурункали
равишда тўланмасдан келинган. Даъвогарнинг ушбу қарздорликни тўлаш
ҳақидаги 2020 йил 11 майдаги огоҳлантириш хатлари ва 2021 йил
10 ноябрдаги, 2021 йил 22 ноябрдаги талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 2.2.6-бандига кўра ушбу шартноманинг ажралмас қисми
бўлган 1-илова, яъни тўловларни амалга ошириш жадвалига асосан
тўловларни ўз вақтида босқичма-босқич тўлаб бориш, тўловлар жадвалига
асосан сурункали (узлуксиз) уч марта муддати ўтган қарздорликка йўл
қўйилган тақдирда сотувчи талабига мувофиқ кўчар мулкни ихтиёрий
равишда сотувчига топшириш ҳамда топшириш вақтида бошланғич ва кейин
амалга оширилган тўлов пулларига даъво қилмаслиги белгиланган.
ФК 421-моддасининг учинчи қисмига асосан товарни олган сотиб
олувчи унинг ҳақини тўлаш бўйича олди-сотди шартномасида белгиланган
мажбуриятни бажармаган ҳолларда сотувчи топширилган товар ҳақини
тўлашни ёки ҳақи тўланмаган товарни қайтариб беришни талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, судлар томонидан ишдаги далилларни ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилигини тўлиқ текширмасдан, сотилган транспорт
воситасини давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳолтларига ҳуқуқий баҳо бермасдан,
жавобгарга нисбатан 2013 йилда ишлаб чиқарилган SHAANXI SX 5314 GNJ
русумли Цементовоз, шасси рақами LZGJP6XDX015198, ранги оқ, давлат
рақам белгиси 10 461 KBA русмли автотранспорт воситасини даъвогарга
топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Чунки, мазкур автомашина жавобгар номига давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб унга 10 С 385 ТА давлат рақами берилган.
Мазкур автомашина гаровга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳолатлар судлар
томонидан аниқланмаган ҳамда тарафлардан талаб қилиб олинмаган.
Ваҳоланки, ФК 424-моддасининг иккинчи қисмига кўра топширилган
товарнинг ҳақи олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда
тўланмаганда ёки мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ўтадиган бошқа ҳолатлар юз
бермаганда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
сотувчи сотиб олувчидан товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш
тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки
даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Ишни янгидан кўришда даъво талабларига аниқлик киритиб, низога
доир янги далилларни тарафлардан талаб қилиб олиб, унинг даъво талабига
алоқадорлигини аниқлаб, ишда мавжуд бўлган ҳар бир иш учун аҳамиятли
ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига мослигига
эътибор қаратиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз ўрнида
қўллаган ҳолда, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қбул қилиш, ишни
кўриш якунига кўра суд харажатларини ундириш лозим бўлади.
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд
қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68,118,299,301–303, 343моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
ЯТТ Киштибаев Мухтаржан Абсамат ўғлининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Ўртачирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
17 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайатининг 2022 йил 17 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 февралдаги
қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров