Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2320/19676 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кишлок курилиш инвест масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SAIDBEK MEGA STROY INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146717 Claim ID 3310998 PDF Hash fec99bd0b5b786d4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1001-2320/19676-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК манфаатида жавобгар – “Saidbek mega strоy invest” МЧЖ ҳисобидан 3 та шартнома бўйича жами 116.082.318 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК манфаатида (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Saidbek mega strоy invest” МЧЖ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 та шартнома бўйича жами 116.082.318 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан даъвогар ва жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу жумладан даъвогар ва жавобгарларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти, Пискент тумани “Гайрат” МФЙда даъвогар томонидан 2021 йил дастурига асосан 384ЛОТдаги 5 қаватли 1 подъездли, 20 хонадонли уй-жой қурилиши бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 14 октябрда 47/384/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг умумий қиймати жами 3.187.000.575 сўмни ташкил қилган. “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК Тошкент вилояти филиали ҳисобхонаси ҳамда “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш” бўлими тақдим этган бирламчи ҳужжатлар (солиштирма далолатномаси, Ф-3 акти ва бошқалар)га асосан буюртмачи томонидан жами 3.027.650.546 сўмга молиялаштирилган ҳолда пудратчи томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳисобот (Ф-3 ҳисоб-фактура) 3.187.000.575 сўмга топширилган. Бироқ, шартномада кўп қаватли намунали уй-жой қурилишини давом этиш вақти шартнома тузилган кундан эътиборан 9 ой (7-бўлим) қилиб белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар объект фойдаланишга (Ҳоким қарори, Гос.акт, авизо билан) топширилмаган. Шартноманинг 8-бўлими А-ОУК 1.1 (и)-бандидаги қурилиш графикдан ортда қолганлиги ҳамда 8-бўлими А-ОУК 46.1-бандига асосан қурилиш монтаж ишларини белгиланган муддатда якунланмаганлиги учун 2022 йил 2 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня миқдори 38.751.944 сўмни ташкил этганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 47/384/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.751.944 сўм пеня ундириш сўралган. Шунингдек, Тошкент вилояти, Пискент тумани “Гайрат” МФЙда даъвогар томонидан 2021 йил дастурига асосан 385-ЛОТдаги 5 қаватли 1 подъездли, 20 хонадонли уй-жой қурилиши бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 14 октябрда 48/385/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг умумий қиймати жами 3.185.222.565 сўмни ташкил қилган. “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК Тошкент вилояти филиали ҳисобхонаси ҳамда “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш” бўлими тақдим этган бирламчи ҳужжатлар (солиштирма далолатномаси, Ф-3 акти ва бошқалар)га асосан буюртмачи томонидан жами 3.025.961.436 сўмга молиялаштирилган ҳолда пудратчи томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳисобот (Ф-3 ҳисоб-фактура) 3.185.222.565 сўмга топширилган. Бироқ, шартномада кўп қаватли намунали уй-жой қурилишини давом этиш вақти шартнома тузилган кундан эътиборан 9 ой (7-бўлим) қилиб белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар объект фойдаланишга (Ҳоким қарори, Гос.акт, авизо билан) топширилмаган. Шартноманинг 8-бўлими А-ОУК 1.1 (и)-бандидаги қурилиш графикдан ортда қолганлиги ҳамда 8-бўлими А-ОУК 46.1-бандига асосан чала қолган ишларни белгиланган муддатда якунланмаганлиги учун 2022 йил 2 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня миқдори 38.631.549 сўмни ташкил этганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 48/385/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.631.549 сўм пеня ундириш сўралган. Бундан ташқари, Тошкент вилояти, Пискент тумани “Гайрат” МФЙда даъвогар томонидан 2021 йил дастурига асосан 386-ЛОТдаги 5 қаватли 1 подъездли, 20 хонадонли уй-жой қурилиши бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 14 октябрда 49/386/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг умумий қиймати жами 3.188.000.395 сўмни ташкил қилган. “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК Тошкент вилояти филиали ҳисобхонаси ҳамда “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш” бўлими тақдим этган бирламчи ҳужжатлар (солиштирма далолатномаси, Ф-3 акти ва бошқалар)га асосан буюртмачи томонидан жами 3.028.600.375 сўмга молиялаштирилган ҳолда пудратчи томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳисобот (Ф-3 ҳисоб-фактура) 3.188.000.395 сўмга топширилган. Бироқ, шартномада кўп қаватли намунали уй-жой қурилишини давом этиш вақти шартнома тузилган кундан эътиборан 9 ой (7-бўлим) қилиб белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар объект фойдаланишга (Ҳоким қарори, Гос.акт, авизо билан) топширилмаган. Шартноманинг 8-бўлими А-ОУК 1.1 (и)-бандидаги қурилиш графикдан ортда қолганлиги ҳамда 8-бўлими А-ОУК 46.1-бандига асосан чала қолган ишларни белгиланган муддатда якунланмаганлиги учун 2022 йил 2 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня миқдори 38.698.825 сўмни ташкил этганлиги сабабли даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 49/386/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.698.825 сўм пеня ундириш сўралган. Мазкур шартномалар бўйича жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги сабабли қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 7 мартдаги 01/04192-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб давобгардан 3 та шартнома бўйича жами 116.082.318 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 47/384/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.751.944 сўм пеня миқдорини 6.000.000 сўмгача камайтиришни, талаб қилинган 48/385/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.631.549 сўм пеня миқдорини 6.000.000 сўмгача камайтиришни ҳамда талаб қилинган 49/386/21-АБР/ИБ-сонли шартнома бўйича 38.698.825 сўм пеня миқдорини 6.000.000 сўмгача камайтиришни, пеняларнинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 666моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Saidbek mega strоy invest” МЧЖ ҳисобидан “Qishloq qurilish invest” МЧЖ ИК фойдасига 3 та шартнома бўйича жами 18.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Saidbek mega strоy invest” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2.321.646,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. А.К.Пайғамов