← Назад
Решение #528750 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 212 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| шунингдек | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| зР ФК | 212 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1102-2302/1980-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти бошқармасининг жавобгар – “Бўстонлиқ Жаннат боғлари”
МЧЖга нисбатан Бўстонлиқ тумани, Қорабой МФЙ, Абай массиви қишлоқ
хўжалиги харитасининг 21қ-контурида жойлашган 0,10 гектар ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 300,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний
қурилган молхонани ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини
дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили – Ғ.Махаммадиев (жамият раҳбари)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда –
даъвогардеб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан Бўстонлиқ тумани, Қорабой
МФЙ, Абай массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 21қ-контурида
жойлашган 0,10 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз
300,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний қурилган молхонани ўзининг
ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Судининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилоят архитектура ва қурилиш бош
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан даъвогар ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Бўстонлиқ туман
ҳокимлиги ва Тошкент вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг
“гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган даъвогар ҳамда учинчи
шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ҳамда учинчи
шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда ишга низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилоят архитектура ва
қурилиш бош бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатда ушбу қурилмага
тегишли ҳужжатларсиз қурилганлини, бироқ ушбу қурилма енгил тусдаги
қурилма эканлигини, судга қўшимча муддат берилса тегишли ҳужжатларни
расмийлаштиришни маълум қилди.
Суд, даъво аризаси юзасидан жавобгар вакилининг важларини ҳамда
фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур Кодекснинг 212-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик
билан қурилган иморат ҳисобланиб, ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик
шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва
уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ6243-сонли
Фармони
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорининг ижросини
таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ туманининг Қорабой МФЙ ҳудудида
мониторинг кузатув ишлари ўтказилганда қўйдагилар маълум бўлган.
Хусусан, Бўстонлиқ туманининг Қорабой МФЙ, Абай массиви қишлоқ
хўжалиги харитасининг 21қ-контурида жойлашган 0,10 гектар ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 300,0 кв. метрли молхона ўзбошимчалик
билан ноқонуний қуриб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Кадастр агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлимининг
маъсул ходимлари аниқланган, “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг
ҳуқуқий оқибатлари ҳақида ҳамда қурилмани ўн беш кунлик муддатда
ихтиёрий бўшатиб қўйиш юзасидан тушунтиришлар берилган ва бу ҳақда
2023 йил 18 апрелда далолатнома тузилган.
Кадастр агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлимининг маъсул ходимлари
томонидан “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ юқорида қайд этилган
ўзбошимчалик билан эгаллаган ер майдонига қурган ноқонуний қурилишни
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 90-91-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори
билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн беш кун
муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги натижаси ҳақида Кадастр
агентлигининг Қибрай тумани бўлимига ёзма равишда хабарнома беришлиги,
акс ҳолда аниқланган ҳолатлар бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонидаги ноқонуний қурилишни бартараф этиш мажбуриятини юклаш
юзасидан судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида 2023 йил 18 апрелдаги
далолатнома орқали расман огоҳлантирилишига қарамасдан, огоҳлантириш
ижросиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан яъни, “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖга
нисбатан қонуний чора кўришлик учун 2023 йил 20 апрелдаги 08-04-01/70сонли хат билан туман прокуратурасига маълумотнома киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларини
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармонининг 10-бандига мувофиқ, ер
участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини
ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан
мақсадли фойдаланиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши, Ер
участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва
чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
ходимлари масъул эканлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги органларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида
ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри
судга мурожат қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилган.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга таалуқли ишлар, шунингдек
26-моддасида эса иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати
келтирилган бўлиб, ушбу моддаларга асосан мазкур низо иқтисодий суд
томонидан ҳал этиладиган низодир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
“Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик
мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш
(бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳри, туманлар(шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда
унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ҳамда
унинг ҳудудий органлари ва бошқа алоқадор органлар ўзбошимчалик билан
қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш(бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳисобланиши белгиланган
ва уларга шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш ҳамда
назорат қилиш вазифалари юклатилган.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 15-банди ва Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 91-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилиши, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш,
шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Бундан ташқари, юқорида келтирилган қонун нормалари талабига кўра
ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу
шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Баён этилганларга кўра, суд Кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармасининг ноқонуний қурилмани бузиш ҳамда ер майдонини аввалги
ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, Бўстонлиқ туманининг Қорабой МФЙ ҳудудида
“Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг
21қ-контурида жойлашган 0,10 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб, асоссиз 300,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний молхона қурилган,
ушбу ҳолат юзасидан даъвогар томонидан 2023 йил 20 апрелдаги 08-04-01/70сонли хат билан туман прокуратурасига маълумотнома киритилган. Бундан
ташқари, Кадастр агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлимининг маъсул ходимлари
томонидан “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ юқорида қайд этилган
ўзбошимчалик билан эгаллаган ер майдонига қурган ноқонуний қурилишни
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 90-91-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори
билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн беш кун
муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги натижаси ҳақида Кадастр
агентлигининг Бўстонлиқ тумани бўлимига ёзма равишда хабарнома
беришлиги, акс ҳолда аниқланган ҳолатлар бўйича ўзбошимчалик билан
эгалланган ер майдонидаги ноқонуний қурилишни бартараф этиш
мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида
огоҳлантириш хати орқали расман огоҳлантирилишига қарамасдан,
огоҳлантириш ижросиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга
бўлган
бошқа
ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган
хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади.
Суд жараёнида даъво талабининг асосли эканлиги ишдаги мавжуд
далиллар, жавобгар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топди. Шу боис, суд даъво талабларини қаноатлантиришни лозим
топади.
Даъвогар даъво аризасида “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ томонидан
суд қарори белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган тақдирда, уни
ижросини таъминлашни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюросига юклашни сўраган бўлсада, Ўзбекистон Республикасининг “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонунга кўра, суд қарорларини ижросини таъминлаш Мажбурий ижро
бюросига юклатилганлиги белгиланган. Шу сабабли Мажбурий ижро бюросига
суд қарорларини ижросини таъминлашни юклаш тўғрисидаги талаб алоҳида
даъво талаби сифатида ҳисобланмайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, ЎзР ФКнинг 212-моддаси ҳамда ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-179, 184,
186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ зиммасига Бўстонлиқ
тумани, Қорабой МФЙ, Абай массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 21қконтурида жойлашган 0,10 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб,
асоссиз 300,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний қурилган молхонани ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат ичида ўз ҳисобидан буздириш
ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Кадастр
агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фойдасига 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Бўстонлиқ Жаннат боғлари” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин
А.К.Пайғамов