Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1978 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Илхом Хидоят фермер хўжалиги
Source ID 1146733 Claim ID 3326850 PDF Hash ef3fa75e5a4fb9af... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандига асосан ИПК 110-моддаси бандига асосан ИПК 110 law
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
ушбу Кодекснинг 30-моддаси ушбу Кодекс 30 code_article
ушбу Кодекснинг 301-моддаси ушбу Кодекс 301 code_article
ушбу Кодекснинг 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2302/1978-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 11 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг жавобгар – “Илхом Хидоят” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ тумани, Чимбойлик МФЙ, А.Темур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 6630қ-контурида жойлашган 0,12 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 200,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний қурилган молхонани ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили – И.Жўраев иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Илхом Хидоят” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан Бўстонлиқ тумани, Чимбойлик МФЙ, А.Темур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 6630қ-контурида жойлашган 0,12 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 200,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний қурилган молхонани ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Судининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти архитектурава қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан даъвогар ва учинчи шахслар сифатида жалб қилинган Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти архитектурава қурилиш бош бошқармасининг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170- моддаларига асосан ишни даъвогар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари асоссиз эканлигини маълум қилиб, судга тефуқарога тегишли ҳужжатларини тақдим қилиб, мазкур низо ер жавобгарга тегишли эмаслигини, кадастр ҳужжатларига асосан молхона ва туячилик фермаси фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовичга тегишлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси жавобгар “Илхом Хидоят” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ тумани, Чимбойлик МФЙ, А.Темур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 6630қ-контурида жойлашган 0,12 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 200,0 кв. метр ер майдонида ноқонуний қурилган молхонани ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, жавобгар вакилининг судга тақдим қилган ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 4 сентябрда молхона ва туячилик фермер биноси олди сотди шартномасига асосан фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидович томонидан сотиб олинганлиги ва 11-03-16-01-01-9963 кадастр рақами билан молхона ва туячилик фермаси фойдаланиш мақсадида фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовичга тегишлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолда суд ушбу низо бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовичнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилади деган хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 22-бандига асосан ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак, масалан, процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга: 1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар; 3) банкротлик тўғрисидаги ишлар; 4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно; 51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; 52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; 6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, судга тааллуқли бўлади. Қонун билан судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин. Ушбу ҳолатда фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовични ишда иштирок этиш учун жалб қилиниши муносабати билан фуқаро процессуал муносабатлар иштирокчиси мақомига эга бўлмаган шахс эканлиги сабабли иш иқтисодий судга тааллуқли эмас ҳисобланади. ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатилиши лозим. Қайд этилганларга биноан суд фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовични ишда иштирок этиш учун жалб қилиб, низо бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидовични ишда иштирок этиш учун жалб қилиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Фуқаро Абдуразаков Абдулла Абдухамидович ишда иштирок этиш учун жалб қилинсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2302/1978-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. А.К.Пайғамов