← Назад
Решение #528885 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 129 | — | code_article | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 734 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| зР ФК | 736 | — | law | |
| зР ФК | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2301/1934-сонли иқтисодий иш
Даъво талабларини қаноатлантирш ҳақида
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар - “Argeroto Business” МЧЖ,
қўшимча жавобгарлар - “Gazalkent G’isht Qurilish” МЧЖ ва “Shirin Diyor Servis”
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 15.057.668,41 сўм кредит фоизи,
57.884.440,96 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, жами
72.942.109,37 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар
вакили Б.Абдуллаев (2023 йил 15 мартдаги 01-04/1749-сонли ишончнома
асосида), қўшимча жавобгар “Shirin Diyor Servis” МЧЖ вакили Ф.Мўминов
(ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Argeroto Business” МЧЖ,
қўшимча жавобгарлар - “Gazalkent G’isht Qurilish” МЧЖ ва “Shirin Diyor Servis”
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 15.057.668,41 сўм кредит фоизи,
57.884.440,96 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, жами
72.942.109,37 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирок этмади. Даъво аризасида
ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгар
“Argeroto Business” МЧЖ, қўшимча жавобгар “Gazalkent G’isht Qurilish”
МЧЖнинг манзилига юборилган. Бироқ, жавобгарлар ўзининг манзилида
йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан
қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 129-моддасига асосан ишни жавобгар “Argeroto Business” МЧЖ,
қўшимча жавобгар “Gazalkent G’isht Qurilish” МЧЖ иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
1
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздорликни солидар
тартибда жавобгарлардан ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар “Shirin Diyor Servis”
МЧЖ вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, кафиллик
шартномадаги имзо унга тегишли эмаслигини, томонлар ўртасидаги кредит
шартномаси 2017 йилда имзоланган бўлсада, банк жавобгарнинг фаолиятини
мониторинг қилмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
важлари,
кўрсатмалари
ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини солидар тартибда ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида
кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал
шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз
олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий
мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб
тушунтириш берилган.
Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
ЎзР ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
2
Агар ушбу ЎзР ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Микрокредитбанк” АТБ 2017 йил
6 декабрдаги 363/1-сонли кредит шартномасига асосан “Argeroto Business”
МЧЖга 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
74.000.000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиши, жавобгар эса олинган
кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида тўрт
томонлама яъни, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ (қарз берувчи), жавобгар
“Argeroto Business” МЧЖ (қарздор), қўшимча жавобгарлар “Gazalkent G’isht
Qurilish” МЧЖ (кафил), “Shirin Diyor Servis” МЧЖ (кафил) ўртасида 2017 йил
6 октябрда 1 ва 2-сонли кафиллик шартномалари тузилган бўлиб, ушбу
шартномаларнинг 1.1-бандида “Қарз олувчи” “Банк”дан чорвачиликни
ривожлантириш мақсадида муддатли олинган 74.000.000 сўм миқдоридаги
кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки
лозим даражада бажармаганида “Кафиллар” “Банк”нинг биринчи талабига
биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар, пеня, жарима
ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни
ҳисоб варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулк билан сўзсиз тўлаш
сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
Иш ҳужжатлари ўрганилганда, “Argeroto Business” МЧЖ кредит
шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни
кредит шартномаси бўйича тўлов графигига риоя қилмаганлиги натижасида
15.057.668,41 сўм кредит фоизи, 57.884.440,96 сўм муддати ўтган кредитнинг
асосий қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланди.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича банкнинг юборган огоҳлантириш
хатлари жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар суд
мажлисида иштирок этган даъвогарнинг берган кўрсатмалари билан ҳам ўз
тасдиғини топди.
ЎзР ФКнинг 736-моддасида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
3
ЎзР ФК 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Қайд этилганларга биноан жавобгарлар томонидан шартномавий
мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли мавжуд қарздорлик, яъни
15.057.668,41 сўм кредит фоизи, 57.884.440,96 сўм муддати ўтган кредитнинг
асосий қарздорлиги, жами 72.942.109,37 сўм кредит қарздорлиги солидар
тартибда ундирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини жавобгарлардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 293, 333, 382-384, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 75, 118, 129, 169, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Argeroto Business” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар - “Gazalkent
G’isht Qurilish” МЧЖ ва “Shirin Diyor Servis” МЧЖ ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ ҳисобига 15.057.668,41 сўм
кредит фоизи, 57.884.440,96 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги,
жами 72.942.109,37 сўм кредит қарздорлиги, 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - “Argeroto Business” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар - “Gazalkent
G’isht Qurilish” МЧЖ ва “Shirin Diyor Servis” МЧЖ ҳисобидан солидар
тартибда республика бюджетига 1.458.842 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4