Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2384 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITETI"
Source ID 1146718 Claim ID 3387263 PDF Hash 693bece8e27b635d... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1102-2302/2384-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Тошкент Давлат Аграр Университети ҳисобидан 119.637.062,14 сўм ижара ҳаққи (икки баравари)ни ундириш ҳамда Тошкент Давлат Аграр Университетига ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович”ни ва унинг фаолиятини Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган, майдони 432,0 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ф.Шарипов иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент Давлат Аграр Университети (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 119.637.062,14 сўм ижара ҳаққи (икки баравари)ни ундириш ҳамда Тошкент Давлат Аграр Университетига ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович”ни ва унинг фаолиятини Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган, майдони 432,0 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Судининг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги Тошкент вилояти бошқармаси ва ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги ижара тўлови суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатда ҳам тарафлар ўртасида уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирилмаганлигини маълум қилиб даъвонинг биринчи талабига эътирози йўқлигини, бироқ мажбурий тартибда чиқариш талабига эътироз билдириб бугунги кунда ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” чиқиб кетганлигини инобатга олиб мазкур талабни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 432,0 кв.м иборат жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” томонидан “Омборхона” сифатида фойдаланиб, ижара шартномаси тузмасдан, ижара ҳаққини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори 6-бандида, Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши белгиланган. Бироқ, мулкни балансида сақловчи Тошкент Давлат Аграр Университети эса юқорида қайд этилган давлат мулкини ижарага бериш тартибига амал қилмасдан, ижара шартномаси тузилмасдан фойдаланишга бериб юборилганлиги маълум бўлган. Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 61-10-0-Q/22сонли қарори билан вилоят ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан 2022 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 432,0 кв.м бўлган жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” томонидан “Омборхона” сифатида, ижара ҳаққини тўламасдан келган давр учун ижара ҳаққи 59.818.531,07 сўм ҳисобланиб, унинг икки баравари эса 119.637.062,14 сўмни ташкил қилган. Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан 2022 йил 2 декабрдаги 692/01-08-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 432,0 кв.м иборат жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” томонидан “Омборхона” сифатида фойдаланиб, ижара шартномаси тузмасдан, ижара ҳаққини тўламасдан келаётганлиги аниқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори 6-бандида, Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши белгиланган бўлсада бироқ, мулкни балансида сақловчи Тошкент Давлат Аграр Университети эса юқорида қайд этилган давлат мулкини ижарага бериш тартибига амал қилмасдан, ижара шартномаси тузилмасдан фойдаланишга бериб юборилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан 119.637.062,14 сўм ижара ҳаққини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар Тошкент Давлат Аграр Университети зиммасига ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович”ни ва унинг фаолиятини Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган, майдони 432,0 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, жавобгар вакилининг судга берган кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатларига кўра, ЯТТ “Чориев Абдурасул Бозорович” бугунги кунда мазкур ер майдонидан чиқиб кетганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ушбу ҳолатда даъвонинг мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш талаби рад этилганлиги сабабли, 3.300.000 сўм давлат божи суммаси даъвогар зиммасидан ундирилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 10-бандида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвонинг асосли қисми бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин. Тошкент Давлат Аграр Университети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 119.637.062,14 сўм ижара ҳаққи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент Давлат Аграр Университети ҳисобидан республика бюджетига 2.392.741,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. А.К.Пайғамов