Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1843 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Сайдахмедов Умид Муродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MUSAFFO OBI HAYOT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Toshkent Davlat Agrar Universiteti
Source ID 1125777 Claim ID 3498263 PDF Hash 551146c1155daba1... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 17-моддаси онун 17 law
ИПКнинг 272-моддаси ИПКнинг 272 law
чирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддаси чирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекс 197 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2302/1843-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Пайғамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У.Сайдахмедов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 11 июль Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар Х.Каримов ва У.Сайдахмедовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Муродуллаевнинг котиблигида, даъвогар А вакили Ш.Аскаров (2023 йил 27 январдаги 09-08/23 сонли ишончнома асосида), жавобгар Б вакиллари К.Жўраев (2023 йил 6 февралдаги 1/1-11-291-сонли ишончнома асосида), С.Ташматов (2022 йил 26 июлдаги 1/1-7-2229-сонли ишончнома асосида), А.Мухиддинов (ишончномасиз) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар А манфаатида жавобгар Б ҳисобидан 265 571 087,09 сўм асосий қарз ва 41 748 776 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар А манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: А (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Б (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 11 январда “II гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича” 32488-сонли шартнома имзоланган бўлиб, мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга сувни етказиб бериш ва канализация хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга сувни етказиб берилган ва канализация хизматлари кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 28 февраль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 265 571 087,09 сўм қарздорлиги вужудга келган. бўйича юборилган 2023 йил 23 февралдаги 26-сонли огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 265 571 087,09 сўм асосий қарз ва 41 748 776 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 125 403 417,25 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 343 043,86 сўм, даъвогар ҳисобидан 2 803 353,39 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогар манфаатида Палата апелляция шикояти бериб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб бериш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб бериш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, Палата вакиллари суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати ишни Палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 3-моддасига кўра, палата тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шартшароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади. Қонун 17-моддасининг биринчи қисмига асосан, Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурийдир. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, Палатага аъзолик тадбиркорлик фаолияти субъекти ёки тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмаси ёхуд тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш учун ташкил этилган бошқа ташкилот, чет эл компанияларининг ваколатхоналари ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сонли карорининг 5-бандида Палата ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат, шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Палата ва даъвогар ўртасида 2022 йил 20 октябрда Палатага аъзолик шартномаси тузилган ва унга асосан даъвогарга амал қилиш муддати 2023 йил 27 октябрга қадар бўлган гувоҳнома берилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 8-бандига асосан, табиий монополия субъекти Реестрга ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида киритилиши белгиланган. Мазкур Низом иловаси (Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати)нинг 5-бандида: сув қувурлари ва канализация хизматлари соҳасида: сув таъминоти ва канализация (оқова сувларни тортиш ва тозалаш) ҳамда сув ва оқова сувларни транспортировка қилиш хизматлари деб кўрсатилган. Бу эса даъвогар табиий монополия субъектлари рўйхатига киритилганлигини англатади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг фаолияти ўзи таваккал қилиб, ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилмаган. Бундан кўринадики, даъвогар Палата аъзоси бўла олмайди ва ўз навбатида Палата даъвогарнинг манфаатида апелляция шикоятини имзолаш ваколатига эга эмас. ИПКнинг 272-моддасига кўра, агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади. Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, палатанинг даъвогар манфаатида берилган апелляция шикоятини кўрмасдан колдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Шунга биноан, судлов ҳайъати даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда олдиндан тўлиб чиқилган 1 401 677 сўм давлат божи ва почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни, апелляция шикоятида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб бериш ҳақида янги қарор қабул қилиши сўралганлиги сабабли, қолган 1 671 521,6 сўм давлат божини республика бюджетига даъвогар зиммасидан ундиришни лозим топди. Юкоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 272-моддаларини қўллаб, 5 судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар А манфаатида берилган апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин. А ҳисобидан республика бюджетига 1 671 521,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Юсупов Ҳайъат аъзолари Х.Каримов У.Сайдахмедов