Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2302/4116 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ANZUR NATURAL FOOD" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "Қўзибоев Ғиёс Холбобоевич" фермер хўжалиги
Source ID 1147582 Claim ID 3427021 PDF Hash f8745b0b530fb8fe... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2302/4116-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 11 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродоввнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ANZUR NATURAL FOOD” хусусий корхонаси манфаатида, жавобгар “Қўзибоев Ғиёс Холбобоевич” фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Хушвақтов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Мўминов (фермер хўжалиги раҳбари) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқармаси даъвогар “ANZUR NATURAL FOOD” хусусий корхонаси манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судига мурожаат қилиб, жавобгар “Қўзибоев Ғиёс Холбобоевич” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 1.004.000 сўм асосий қарз, 18.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага асосан жавобгарга 1.004.000 сўмлик уруғлик кўчат, минерал ўғит ва кимёвий озиқалар билан таъминланганлигини, бироқ жавобгар ушбу маҳсулотларни қабул қилиб, етиштиролган маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олган бўлсада, мажбуриятлар бажарилмагани, шартноманинг 4.2-бандида шартнома баҳосининг 50 фоизигача жарима тўланиши назарда тутилганлиги сабабли ҳам умумий шартнома қиймати 36.000.000 сўмнинг 50 фоизи 18.000.000 сўм жарима ҳисоблангани маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олиб, фермер хўжалигининг моддий аҳволи оғирлигини инобатга олишни ва жаримани камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 08 июлда 375-сонли “Қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларини етиштириш, етиштирилган маҳсулотни сотиб олиш тўғриси”да фючерс шартномаси тузилган бўлиб, 1.1-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-225-сонли Қарорига асосан “Маҳсулот етиштирувчи” “Харидор”га 2022 йил ҳосилидан 3 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Маҳсулот етиштирувчи”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда шартноманинг умумий баҳосидан келиб чиқиб бўнак (уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, жумладан азотли фосфортли, калийли, кимёвий озуқалар бир марталик культивация учун ёнилғи мойлаш маҳсулотлари, ўрим йиғим харажатлари) билан шартноманинг 1.2-бандига асосан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариб, даъвогар жавобгарга тегишли ишончнома асосида 26.07.2022 йилдаги 225/МТ-12-сонли электрон ҳисоб-фактурага асосан 1.004.000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлсада, жавобгар давлат стандарти бўйича мош маҳсулотларини етиштириб бермаган. Даъвогарнинг молиялаштирилган пул маблағларини ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги огоҳлантириши хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шу сабабли суд асосий қарз ундириш талабининг тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво талабида жавобгар ҳисобидан шартноманинг умумий қиймати 36.000.000 сўмнинг 50 фоизи миқдорида 18.000.000 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ушбу 4.2-бандида шартнома белгиланган миқдорда, сифатда, ассортиментда ва турлари бўйича муддатларда маҳсулот топширилиши асоссиз бош тортилганлиги учун “Маҳсулот етиштирувчи” “Харидор”га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган аванс шаклидаги материалларнинг 100 фоиз қийматини ва шартнома қийматидан ошмаган ҳолда 50 фоиз миқдорида жарима тўлаши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида унинг иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, жарима миқдорини 2.520.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.004.000 сўм асосий қарз, 2.520.000 сўм жарима, 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 380.080 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 437-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Қўзибоев Ғиёс Холбобоевич” фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “ANZUR NATURAL FOOD” хусусий корхонаси фойдасига 1.004.000 сўм асосий қарз, 2.520.000 сўм жарима, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 380.080 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Х.Ч.Абраев