← Назад
Решение #529570 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 41 | — | law | |
| аролик кодпекси | 154 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 642 символов
4-10-2123/380-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Сагатов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари – О.Жалаллар (раҳбар) ва адвокат С.Пардаев (2023 йил 5 июлдаги
7-сонли ордер ассида, “Navoi Corporation” МЧЖ ҚК вакили – А.Рогожникова
(раҳбар) ва адвокат Д.Целищев (2021 йил 20 декабрдаги 129-сонли ордер
ва 2022 йил 14 февралдаги ишончнома асосида), Н.Шерматов вакили – адвокат
Д.Целищев (2023 йил 31 майдаги 177-сонли ордер ва 2022 йил 14 февралдаги
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Nawahi Corporation”
компаниясининг жавобгарлар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“Navoi Corporation” қўшма корхонаси ва “Navoi Corporation” МЧЖ ҚК
таъсисчиси Нормамат Шерматовга нисбатан жамият иштирокчилари
йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва мажбурият юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан “Navoi Corporation” МЧЖ ҚК томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Navoi Corporation” қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жамият ёки қўшма корхона деб юритилади)
1995 йил 19 майда 000033-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган.
Қўшма корхонанинг янги таҳрирдаги Низоми 1998 йил 21 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилиб,
унинг 4.3-бандига кўра, устав фонди иштирокчилар ўртасида қуйидагича
тақсимланган:
- Нормамат Шерматов нинг улуши 5 фоиз;
- АҚШ давлатининг “Nawahi Corporation” компаниясининг улуши
95 фоиз.
2001 йил 4 июндаги иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорига
мувофиқ жамият устав фонди 1 109 127,32 АҚШ доллари миқдори этиб
белгиланган ва жамият Низоми қайта давлат рўйхатига олинган бўлиб, унга
кўра Нормамат Шерматовнинг улуши 5,29 фоиз, компаниянинг улуши
эса 94,71 фоиз этиб белгиланган.
Қўшма корхона иштирокчиси Н.Шерматов (бундан буён матнда жавобгар
деб юриилади)нинг 2020 йил 29 сентябрдаги 2-сонли қарорига асосан
жамиятнинг Низоми Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида қайта
давлат рўйхатидан ўтган ва “Nawahi Corporation” компанияси (бундан буён
матнда даъвогар ёки компания деб юритилади)га тегишли 94,71 фоиз улуш
АҚШда ушбу компания тугатилганлиги муносабати билан жамиятга ўтказилган
ва таъсисчи Н.Шерматов 5,3 фоизлик улуш билан ягона таъсисчи сифатида
қайд этилган.
Даъвогар қўшма корхона ва жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, 94,7 % улушга эга бўлган таъсисчи компанияни
таъсисчилар сафидан чиқариш ва компания улушини жамиятга ўтказиш
ҳақидаги 2020 йил 29 сентябрдаги 2-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда жамият устав фонди (капитали) миқдорини 1 109 127,32 АҚШ
долларининг сўмдаги эквиваленти сифатида 11 495 527 925,59 сўм деб
белгилаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан жамиятнинг даъвогар вакили
О.Жалалларнинг ваколатларини тан олмаслик тўғрисидаги илтимосномаси
ва махсус даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган. Даъвогарнинг ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиб,
тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган ва даъво муддати
тикланган. Компаниянинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жамият
таъсисчиси Нормамат Шерматовнинг 94,7 % улушга эга бўлган таъсисчи
компанияни таъсисчилар сафидан чиқариш ва компания улушини жамиятга
ўтказиш ҳақидаги 2020 йил 29 сентябрдаги 2-сонли қарори ҳақиқий эмас деб
топилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 21 сентябраги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қўшима корхона
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд даъво муддатини қонунга хилоф
равишда тиклаганлиги, компания президенти деб аталмиш (ягона раҳбари)
2020 йилнинг октябрь ойида низолашаётган қарор ҳақида хабар топганлиги
ва шу сабабли ушбу қарорга эътироз билдириш учун белгиланган икки ойлик
даъво муддати 2020 йилнинг декабрь ойида тугаганлиги, суд томонидан
жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси ноқонуний
равишда рад этилганлиги, иш ҳужжатларида NC-4959219-рақамли “Nawahi
Corporation” компанияси даъвогарнинг ҳуқуқий ворислиги эканлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар борлигига баҳо бермаганлиги ва ҳуқуқий ворис
3
мавжудлигини инобатга олинмасдан, даъвогарни даъво талаблари хусусида
ваколати аниқланмаганлиги, суд чет давлат қонунчилигини ижро этиш
қоидаларини бузганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида қўшма қорхона раҳбари А.Рогожникова кассация
шикоятини МЧЖ раҳбари сифатида Н.Шерматов имзолаганлиги, 2023 йил
12 майдан бошлаб у (А.Рогожникова) раҳбар ҳисобланиши ва янги раҳбар
сифатида шикоятни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
Қушма корхона ва Н.Шерматовнинг вакили Д.Целищев шикоятда
келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қўллаб-қувватлашини маълум
қилиб, даъво муддати ўтиб кетганлиги, чунки даъвогар 2020 йилда
низолашаётган баённомадан хабар топганлиги, даъво аризаси эса 2021 йилнинг
сентябрь ойида судга тақдим қилинганлиги, яъни, Қонун билан белгиланган
икки ойлик муддат ўтиб кетган бўлганлиги, АҚШ ҳудудида 7 та “Nawahi
Corporation” номли компания мавжудлиги, уларни Нью-Йорк штатининг
расмий сайтида идентификация қилиш мумкинлиги ва ушбу сайтда даъвогар
тугатилган деб қайд этилганлиги, даъвогар ўзини “Nawahi Corporation”
компаниясининг ҳуқуқий вориси эканлиги ҳақида важ келтирилиши, аммо,
буни исботловчи далил мавжуд эмаслиги, О.Жалалларга 2016 йилда рўйхатдан
ўтган компания томонидан ишончнома берганлиги, компания тугаганлиги
сабабли АҚШга таъсисчилар йиғилиши ҳақида хабарнома юбориш мумкин
эмаслиги ҳамда тугатилган юридик шахсни суд орқали жамиятдан чиқариб
бўлмаслиги, иш ҳужжатларида О.Жалаллар ўғлисининг унинг отаси, яъни
О.Жалаллар компания президенти эканлиги ҳақида “аффидевит” мавжудлиги,
бошқа далиллар, яъни меҳнат шартномаси, президент лавозимига тайинлаш
ҳақида буйруқ ва бошқа далиллар мавжуд эмаслиги, судлар чет эл ҳуқуқи
бўйича мутахассис бўлмай туриб, чет эл ҳуқуқини талқин қилганлиги,
АҚШнинг Солиқ кодексига кўра, фаолият тўхтатилганидан кейин
компаниянинг номи уч ойда кучда бўлади деб белгиланганлиги, шунинг учун
О.Жалаллар битта номидаги 7 та компанияни ташкил қилганлиги, даъвогар
томонидан компания 2022 йилнинг январь ойида фаолиятини тиклаганлиги
ҳақида нотариус томонидан тасдиқланмаган ва апостилланган далил судга
тақдим қилинганлиги, унда компаниянинг статуси “амалда” деган ёзув
мавжудлиги, жавобгарда компания (даъвогар) тугаганлиги ҳақида 2 та ҳужжат
мавжудлиги, Ўзбекистонда Давлат хизматлари маркази томонидан юридик
шахс ҳақида гувоҳнома бериши, АҚШда эса компания ўзи гувоҳномани
тўлдирилиши, мазкур ҳолатда О.Жалаллар ўзи гувоҳномани тўлдирганлиги
ва компания ҳуқуқий ворис эканлиги ҳақида ёзув киритганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, нотариуснинг хатида компания тугаганлиги тўғрисидаги ҳужжатни
имзоланмаганлиги баён қилинганлиги, компания тугамаганлиги, бу ҳақда
Адлия вазирлигида барча ҳужжатлар мавжудлиги, қўшма корхона 1995 йилда
ташкил қилганлиги ва Н.Шерматов жамият устав фондининг 5 фоизи улушга
4
эга эканлиги, О.Жалаллар доимо Ўзбекистонда бўлганлиги, фақат пандемия
даврида Ўзбекистонга кела олмаганлиги ва бу билан Н.Шерматов
фойдаланганлиги, таъсисчилар суд орқали жамиятдан чиқарилиши
мумкинлиги, мазкур ҳолатда эса Н.Шерматов ўзи даъвогарни жамиятдан
чиқариб юборганлиги, Н.Шерматов ўз ҳаракатлари билан қўшма корхонага
эгалик қилишни кўзлаганлиги, АҚШнинг расмий сайтларидан олинган
маълумотларда О.Жалаллар компания президенти эканлиги қайд қилинганлиги,
2021 йилда солиқ органининг талабига асосан солиқлар тўланганлиги
ва компания тикланганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантириш рад этишни
лозим топади.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи
қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда
қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият
иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим
бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг
20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун
ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари
ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган
ҳоллардагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АҚШнинг Нью-Йорк штати нотариуси
Дмитрий Рубальский томонидан тасдиқланиб, апостиль қўйилган ҳужжатда
“Nawahi Corparation” компанияси (даъвогар) 1998 йил 23 сентябрда
тугатилганлиги қайд этилган.
Бироқ, ушбу нотариуснинг 2021 йил 10 мартдаги хатида компания
тугатилмаганлиги, компания тугаганлиги ҳақидаги ҳужжат у (Дмитрий
Рубальский) томонидан тасдиқламаганлиги, қўйилган имзо қалбаки эканлиги
кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, ўша вақтда АҚШнинг Нью-Йорк штати давлат
департаментининг
ҳамда
корпоратив
очиқ
маълумотлар
базаси
(opencorporates.com) маълумотида компания актив эмаслиги ҳолати қайд
этилган.
Шунингдек, компаниянинг тугатилмаганлиги Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 июндаги
қарори билан аниқланган.
Бундай ҳолатда низолашаётган жавобгарнинг 2020 йил 29 сентябрдаги
2-сонли қарори қонун ҳужжатларига зид бўлиб, ушбу қарорни қабул қилишда
даъвогар тугатилмаганлиги, балки актив эмас ҳолатида бўлганлиги инобатга
олинмаган.
Шунинг учун биринчи инстанция суди асосли равишда низолашаётган
қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосагакелган, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Жамиятнинг кассация шикоятида келтирилган суд даъво муддатини
қонунга хилоф равишда тикланганлиги, компания президенти деб аталмиш
(ягона раҳбари) 2020 йилнинг октябрь ойида низолашаётган қарор ҳақида хабар
топганлиги ва шу сабабли ушбу қарорга эътироз билдириш учун белгиланган
икки ойлик даъво муддати 2020 йилнинг декабрь ойида тугаганлиги, суд
томонидан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси
ноқонуний равишда рад этилганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодпекси 154-моддасининг биринчи
қисмида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган
ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошланиши, 157-моддасида эса даъво
муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан,
шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни
қилиши билан узилиши, узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан
бошланиши, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмаслиги
белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар ўз ҳуқуқи бузилганлигини билганидан
кейин судга даъвогарнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “Nawahi Corporation”
компанияси (DOS ID: 4959219) номидан даъво аризаси билан мудга мурожаат
қилган ва бу билан даъво муддатининг ўтиши узилган.
Қўшма корхонанинг NC-4959219-рақамли “Nawahi Corporation”
компанияси даъвогарнинг ҳуқуқий ворислиги эканлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар борлигига суд баҳо бермаганлиги ва ҳуқуқий ворис мавжудлигини
инобатга олинмасдан, даъвогарни даъво талаблари хусусида ваколати
аниқланмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки,
ўз фаолиятини қайта тиклаш мақсадида даъвогар (DOS ID: 828226)нинг
солиқларини тўлаш ва бунинг натижасида фаолиятини тиклаш учун
солиқларни тўлаш учун шахсий кабинети фаоллаштирилганлиги ҳақида
2021 йил 2 сентябрдаги АҚШ солиқ органининг ёзма жавоби, ҳамда АҚШнинг
Нью-Йорк
штати
департаменти
томонидан
берилган
компания
(DOS ID: 828226) ўз фаолиятини қайта тиклаганлиги ҳақида 2022 йил
7 январдаги гувоҳнома мавжуд.
6
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қўшма корхона
зиммасига юклатилади. Қўшма корхона кассация шикояти билан мурожаат
қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Navoi Corporation” қўшма
корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд ҳаражатлари масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Navoi
Corporation” қўшма корхонасининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О. Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
Ф. Ражабов
И. Таджиев