← Назад
Решение #529709 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Текст решения
5 250 символов
4-1001-2120/38404-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
(Суд қарорига тушунтириш бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида)
2023 йил 11 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Исрайловнинг
раислигида,
судьялар
Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“LIDER TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Р.Джамалов (раҳбар), Ф.Мирзакаримов (2022 йил 10 октябрдаги ордер),
А.Шодмонов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси вакиллари Ў.Мелиев,
Х.Ганиев (2023 йил 10 июлдаги 15/20-23-150-сонли ишончнома) иштирокида
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “LIDER TRADE GROUP”
масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига тўланиши лозим
бўлган 686 686 066,49 сўм божхона тўловлари ундириш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 сентябрдаги қарорига тушунтириш бериш ҳақида “LIDER TRADE
GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган аризани иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “LIDER TRADE GROUP”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади) давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 686 686 066,49 сўм
божхона тўловлари ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, МЧЖдан
бошқарма фойдасига 686 686 066,49 сўм божхона тўловлари ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 27 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 21 сентябрдаги варори билан
суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
МЧЖ томонидан берилган аризада судлов ҳайъати қарорига
тушунтириш бериш сўралган.
Суд
муҳокамасида
иштирок
этган
МЧЖ
вакиллари
ўз
тушунтиришларида аризани қувватлаб, кассация инстанцияси суди
қароридаги “МЧЖ томонидан республика ҳудудида олиб келинган
маҳсулотларни йўқ қилиш ҳаракатлари амалга оширилганлиги, уни божхона
тўловини тўламасликка ёки божхона тўловини тўлашдан озод қилиш учун
имтиёз бермаслигини инобатга олиб” жумласига тушунтириш беришни
сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация инстанцияси судининг қарори тушунарли
эканлиги, унга тушунтириш беришга зарурат йўқлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлатирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 190-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ушбу ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг,
зиммасига суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш юклатилган бошқа
органларнинг аризасига кўра, ҳал қилув қарорини унинг мазмунини
ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақлидир.
Апелляция инстанцияси суди суд муҳокамаси жараёнида МЧЖ
вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантириш учун асос сифатида,
бугунги кунда товарларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетганлиги сабабли йўқ
қилинганлиги, бироқ, йўқ қилиниши лозим бўлган маҳсулотнинг ҳажми
кўплиги боис йўқ қилиш далолатномасини расмийлаштириш жараёни
тугамаганлиги ҳақида кўрсатма берганлар.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун ушбу ҳолат асос бўлмаслигини, чунки, МЧЖ
томонидан республика ҳудудида олиб келинган маҳсулотларни йўқ қилиш
ҳаракатлари амалга оширилганлиги МЧЖга божхона тўловини тўламасликка
ёки божхона тўловини тўлашдан МЧЖни озод қилиш учун имтиёз
бермаслигини инобатга олиб, МЧЖнинг ушбу важи билан келишмаган.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг ушбу
хулосаси билан қўшилган.
Шу боис судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди қароридаги “МЧЖ
томонидан республика ҳудудида олиб келинган маҳсулотларни йўқ қилиш
ҳаракатлари амалга оширилганлиги, уни божхона тўловини тўламасликка
ёки божхона тўловини тўлашдан озод қилиш учун имтиёз бермаслигини
3
инобатга олиб” жумласи тушунарли бўлганлиги сабабли, ушбу жумлага
тушунтириш беришга асос йўқ деб ҳисоблайди ва МЧЖнинг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 190, 195 ва 196-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м
қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарорига тушунтириш бериш
ҳақида “LIDER TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев