Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2201/756 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича Ягона дирекцияси Давлат муассасаси Ответчик / Подсудимый "FARRUX FAYZ INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1135908 Claim ID 3366678 PDF Hash 50833816c5ef1da5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 901 символов
4-1903-2201/756-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья –С.Қултўраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-А.Муҳаммадиев Кассация инстанция судида маърузачи Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили О.Бобоев, Б.Аралов, Ш.Луқмонов (2023 йил 10 июлдаги 391-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили М.Норпўлатов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йи 16 мартдаги қарори устидан “Фаррух Файз Инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича Ягона дирекцияси давлат муассасаси (кейинги матнларда даъвогар ёки дирекция деб юритилади) жавобгар “Фаррух Файз Инвест” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги матнларда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли Қарорига асосан 3-лот, декорблок ва плитка ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича шартнома тузиш мажбуриятини юклаш, шунингдек, жавобгарни 1-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га ер майдонини эгаллаган ҳамда ушбу лотда жойлашган икки қаватдан иборат 1-қават 330,4 кв.м., 2-қават 330,4 кв.м., жами 660,8 кв.м. бўлган маъмурий бино, 15,75 кв.м. бўлган қоравулхона биноси ва бошқа қўшимча бинолар ва 2-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га эгаллаган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг ажримига асосан Сариосиё тумани ҳокимияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъво талабининг жавобгарнинг зиммасига шартнома тузиш мажбуриятини юклаш қисми рад этилган, жавобгарни бино-иншоот ва ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш қисми қаноатлантирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йи 16 мартдаги қарорига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар мазкур суд қарорларидан норози бўлиб келтирган кассация шикоятида, суд қарорларида суднинг хулосалари бир-бирига қарама-қарши баён этилганлигини, ҳақиқий ҳолатларга суд томонидан баҳо бермаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс Сариосиё туман ҳокимлиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини тан олмасдан, шикоятни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция ва апелляция инстанция судининг қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сурхондарё вилоят эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (бундан буён матнда Маъмурий кенгаш деб юритилади)нинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3636-сонли Қарорига асосан ташкил этилган кичик саноат зоналарига тадбиркорларни жойлаштириш тўғрисидаги 2018 йил 28 майдаги 4-сонли йиғилиш баёнига асосан Сариосиё тумани, “Афросиёб” маҳалласи, Бинокор кўчасида жойлашган “Термиз нефть базаси” МЧЖ Денов филиали бино ва иншоотларининг бир қисми, яъни икки қаватли маъмурий бино ва қоравулхонаси ҳамда жами 0,56 га ер майдонига жавобгарга декорблок ва плитка ишлаб чиқариш, 12 турдаги черепица ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, самарез ишлаб чиқариш, инвестиция мажбуриятини бажариш ва ишчи ўринлари яратиши учун жойлаштириш белгиланган. Даъвогар ўз даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли Қарорига асосан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабидан келиб чиқиб жавобгар даъвогар билан декорблок ва плитка ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартнома тузиши лозимлигини, бироқ, у шартнома тузишдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, жавобгарга нисбатан шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Низомнинг 35-бандига кўра, дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди. Низомнинг 43-бандига кўра эса, агар КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танлов предмети ҳисобланса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилгандан сўнг уч кун мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 364-моддаси иккинчи қисмига кўра, шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарорининг (келгусида пленум қарори деб аталади) 12-бандига кўра, шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, даъво талаблари нафақат бутун шартномага, балки унинг айрим шартларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Даъвогар даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини илова қилиши шарт. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бироқ, даъвогар декорблок ва плитка ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартнома тузиш таклифини ҳамда шартнома лойиҳасини жавобгарга топширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмаган. Яъни у мазкур даъво талаби асосли эканлигини исботлаб бера олмаган. Шу сабабли биринчи босқич суди даъвогарнинг ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъвогар жавобгарни Сариосиё тумани, “Афросиёб” маҳалласи, Бинокор кўчасида жойлашган “Термиз нефть базаси” МЧЖ Денов филиали бино ва иншоотининг икки қаватли маъмурий биноси ва қоравулхонаси, яъни 1-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га ер майдонини эгаллаган ҳамда ушбу лотда жойлашган икки қаватдан иборат 1-қават 330,4 кв.м., 2-қават 330,4 кв.м., жами 660,8 кв.м. бўлган маъмурий бино, 15,75 кв.м. бўлган қоравулхона биноси ва бошқа қўшимча бинолар ва 2-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га эгаллаган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар даъвогар билан, юқорида қайд этилган Низом талабига кўра, мазкур 1-ва 2-лотлар бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ҳамда ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномасини тузмаган. Низомнинг 66-бандига мувофиқ, кичик саноат зоналари иштирокчилари қонунчилик ҳужжатлари ва Маъмурий кенгашнинг талабларига, шу жумладан, кичик саноат зоналари ихтисослашуви бўйича тегишли талабларга риоя этишга; ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаётган ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни қўшимча ёллашни таъминлашга; инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга; инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга; ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга мажбур. Низомнинг 67-бандига кўра, кичик саноат зоналари иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш белгиланган тартибда дирекция ёки ишчи органнинг асослантирилган таклифларига кўра Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади. Тарафлар ўртасидаги 1-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га ер майдонини эгаллаган ҳамда ушбу лотда жойлашган икки қаватдан иборат 1-қават 330,4 кв.м., 2-қават 330,4 кв.м., жами 660,8 кв.м. бўлган маъмурий бино, 15,75 кв.м. бўлган қоравулхона биноси ва бошқа қўшимча бинолар ва 2-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га эгаллаган ер майдонлари бўйича улар ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ҳамда ижара шартномалари тузилмаганлиги, жавобгар ушбу битим ва шартномаларни тузишдан бош тортиб келаётганлиги сабабли Маъмурий кенгашнинг 2022 йил 30 мартдаги 4-сонли йиғилиш баёнига асосан жавобгарни ушбу бино-иншоот ва ер майдонларига жойлаштириш бекор қилинган. Бундай ҳолда жавобгар 1-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га ер майдонини эгаллаган ҳамда ушбу лотда жойлашган икки қаватдан иборат 1-қават 330,4 кв.м., 2-қават 330,4 кв.м., жами 660,8 кв.м. бўлган маъмурий бино, 15,75 кв.м. бўлган қоравулхона биноси ва бошқа қўшимча бинолар ва 2-лот бўйича 0,16 га, амалда 0,20 га эгаллаган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан, жавобгар даъвогар билан узоқ муддатли ижара шартномасини тузмаганлиги ва ижара тўловларини тўламаганлиги ҳамда Маъмурий кенгашнинг талабларига риоя этмаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгарни ушбу низоли бино-иншоот ва ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талабини қаноатлантириш ҳақида биринчи босқич суди асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган. Жавобгар эса кассация шикоятидаги важлари асосли эканлигини исботлаб бера олмади. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари қуйи суднинг қарорларини бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли унга қўшилмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, 6 жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари ва 1 500 000 сўм давлат божи жавогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Фаррух Файз Инвест” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йи 16 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Фаррух Файз Инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни кассация инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ 82 500 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров